Пятница, 2018-01-19, 7:45 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4091]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [416]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1926]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3303]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5086]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [693]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1989]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [124]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [102]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1414]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [171]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [976]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [18]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 584
Статистика




Онлайн всего: 129
Гостей: 129
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Май » 17 » Ҳомиладорлик ва тиш оғриғи

5:15 PM
Ҳомиладорлик ва тиш оғриғи
Ҳомиладорлик даврида она организми икки жон – ўзи ва бўлажак фарзанди учун "ишлайди”. Айниқса, ҳомиланинг суяк тизими кўп миқдорда кальций моддасини талаб этади. Бу модда етишмаганида эса  тиш ва милкларнинг зарарланиш ҳолатлари  тез-тез учраб туради.  

Кўрикдан ўтинг

Ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасига қадар аёл оилавий поликлиникада рўйхатдан ўтади. Ана шу даврда у бир қанча текширувлардан, шу жумладан стоматолог кўригидан ҳам ўтиши талаб этилади. Бу кўрик давомида аёлнинг оғиз бўшлиғи ҳолати кўздан кечирилиб, аниқланган касалликларни даволаш чоралари кўрилиши лозим.

Сабаблари

    Гормонал фон ўзгариши;
    Моддалар алмашинуви жараёнидаги бузилишлар;
    Фойдали моддаларнинг етишмаслиги(ахир, она организмидаги витамин ва минераллар захираси ҳомила учун сарфланади-да. Бу эса она саломатлигига зарар келтириши мумкин);
    Бошқоронғулик ва жиғилдон қайнаши сабабли оғиз бўшлиғи микрофлорасининг бузилиши натижасида.

Профилактик чоралар

Ҳомиладор аёл овқатланиш рациони таркибида кальций моддаси мавжуд сут ва сут маҳсулотлари – творог, пишлоқ, йогурт, балиқ, дуккаклилар, гуруч, қора нон каби маҳсулотлар бўлиши шарт. Шунингдек, шифокор томонидан аёлга қўшимча витамин ва минераллар комплекси тавсия этилиши мумкин. Тишларнинг эмали ва милкларга зарар етказувчи озиқ-овқат маҳсулотларини (ҳаддан ташқари қотиб кетган нон, қурут, шунингдек, тишларда данак ва ёнғоқ чақиш, муздек, иссиқ  ва ширин егуликлар) истеъмол қилмаслик лозим.

 "Стоматологга борайми ёки...”

Одатда, ҳомиладор аёл тиш оғриғидан шикоят қилганда, уни стоматолог кўригига бормасликка ундайдиганлар кўплаб топилади. Нима эмиш: "Болага зарар!”. Ишонманг, уларнинг фикри янглиш!

Тиш оғриғига кўпинча кариес ва пульпит сабаб бўлади, уларнинг асорати эса ҳомилага даволанишдан кўра кўпроқ зарар етказиши мумкин. Ҳомиладорлик туфайли иммунитети сусайган аёлга тишдаги кичкинагина тешик ҳам катта муаммо саналади, ахир инфекция юқтириб олиш хавфи ошган бўлади-да... Шу сабабли, тиш ва милклардаги озгина ўзгаришда ҳам шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.

Хасталанган тишларни даволаш учун энг қулай вақт ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлиги (14 – 27 ҳафталар) ҳисобланади. Бироқ ўткир тиш оғриғида бунинг фарқи йўқ. ҳомиладорлик даврида қуйидаги стоматологик муолажалар таъқиқланади:

    Тиш оқартириш;
    Тиш протезлаш;
    Брекетлар ўрнатиш.

Оғриқсизлантирувчи дорилар мумкинми?

Ҳозирги кунда ҳомилага зарар етказиш даражаси пасайтирилган дори-дармонларни топиш мушкул эмас. Бундан ташқари, стоматолог даволаш жараёнида аёлнинг ҳолатини, албатта, инобатга олади. Муҳими, оғриқсизлантирувчи дори таркибида адреналин моддаси бўлмаса бас, негаки у артериал қон босимини ошириб юбориши мумкин.

Тиш олдирса бўладими?

Аввало, оғриётган тишнинг ҳолатига қаралади. Баъзан ўткир тиш оғриғида мунтазам оғриқ қолдирувчи дорилар таъсир кўрсатмай қўяди, устига устак кўп дори ичиш ҳам зарар ҳисобланади. Агар даволаш чоралари фойдасиз деб топилса, тишни олдириш тавсия этилиши ҳам мумкин.

Уй шароитида

Тиш оғриғи юзага келганда имкон қадар тезроқ шифокорга мурожаат қилинг. Унгача уй шароитида оғриқ қолдириш учун қуйидагиларни тавсия этиш мумкин:

    Бир стакан сувга бир чой қошиқ истеъмол содаси солиб, кун давомида вақти-вақти билан оғизни чайиш;
    Қора ноннинг юмшоқ қисмини саримсоқ пиёз шарбатига аралаштириб, ҳосил бўлган массани оғриётган тишга қўйиш;  
    Зирани кукун бўлгунча майдалаб, оғриётган тишга қўйиш фойда беради.

Олий тоифали шифокор, стоматолог Умида НИКАДАМБАЕВА берган тавсиялар асосида

 Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 937 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018