Вторник, 2017-05-23, 5:21 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3285]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [314]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1770]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3043]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4762]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1063]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [123]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [752]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 522
Статистика


waplog

Онлайн всего: 43
Гостей: 43
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Декабрь » 12 » Қон устида қурилган “бахт”

11:28 AM
Қон устида қурилган “бахт”
Халқимизда "Ёмоннинг тузга келгани – қизга келгани” деган гап бор. Бу – ёмон, нияти қора одам бирор нарсани баҳона қилиб келиб, сенга яқинлашади, муомалада бўлади-да, бирор ерингга шикаст етказади, пулингни, молу ҳолингни олиб кетади. Бундай одамларни ўз вақтида пайқай бил ва улардан ниҳоятда эҳтиёт бўл, деганидир. Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида содир бўлган фожиа сабаблари айнан юқоридаги мақол мағзидан келиб чиққан.

"Чақирилаётган телефон ўчирилган...”

2014 йилнинг 26 сентябр куни эрталаб Жалолиддин Тўйчиев ишга кетади. Аммо нимагадир кўнгли ғаш бўлаверади. Тушлик пайти турмуш ўртоғи Нигоранинг қўл телефонига қўнғироқ қилади. Ўчирилган. Бироздан сўнг яна қўнғироқ қилади, жавоб бўлмайди. Шундан кейин қўшниси Маҳмуд акага қўнғироқ қилиб, уйидан хабар олишни илтимос қилади.

Шундан сўнг, зудлик билан Янгийўл туман ички ишлар бўлимига хабар қилишди. Тезкор тергов гуруҳи воқеа жойига етиб келиб, ҳовлини синчиклаб кўздан кечирди. Излар, қон доғлари, уй ичидаги титилган шкафлар, йўқолган пуллар ва қимматбаҳо буюмлар ҳақида баённома тузилди. Кинология хизмат ити девордан ошиб, катта кўчагача бориб, изни йўқотиб қўйди.

Бекзод ЮЛДОШЕВ,  Янгийўл тумани прокурорининг ўринбосари:

—  Воқеа жойини кўздан кечириш давомида Нигора Тўйчиеванинг ўлими ўткир-кесувчи жисм билан кўкрак қисмига бир неча бор санчилиб содир бўлганлиги, вояга етмаган қизи Зилоланинг ўлими ҳам кесувчи-санчувчи жисм таъсирида содир бўлганлиги ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилди.

Унинг гуноҳи нима эди?

Тергов гуруҳи дастлаб, қотиллик қурбони бўлган Нигора Тўйчиеванинг шахсига оид маълумотларни тўплашга киришди. Бир қарашда уйим-жойим дейдиган аёлга ва норасида боласининг жонига ким ҳам қасд қилиши мумкин? Маҳалла-кўй, қўни-қўшниларнинг гувоҳлик беришича, Нигоранинг  бирор ножўя қадам қўйганини ҳеч ким эслолмайди.

Турмуш ўртоғи Жалолиддин Тўйчиев билан уриш-жанжал қилмасдан тинч-тотув, аҳил-иноқ яшаб келаётган оилалардан бири бўлган. Бироқ икки-уч йилдан бери йиғиниб, уй сотиб олиш илинжида юрганлигини ҳамма биларди. Демак, қотил бегона эмас: у жабрланувчи Тўйчиевлар хонадони ҳолидан хабардор одам бўлиши мумкин. Ёки кимдир жиноятчиларга маълумот етказган.

Ҳа, халқимизда "Мол чиққиси келса, эгаси сабабчи бўлади” деган гап бор. Бу — эгаси молини бепарво ташлаб қўйса, эшик-эликни очиқ қолдирса, ўғри тугул бошқа одамнинг ҳам қўли қичишиб, уни олгиси, очиқ ҳовлига киргиси келади, деганидир. Жабрланувчи Тўйчиевлар ҳовлисини очиқ-сочиқ қолдирганми, йўқми — бу ёғи бизга қоронғу. Аммо эл орасида, қўни-қўшнилар ўртасида марҳума Нигоранинг уй олиш учун тўрт-беш сўм пул йиғиб қўйгани ҳақидаги гаплар "болалаб” кетганди. Минг афсуски Нигора Тўйчиева, ўзининг бу гап-сўзлари бир кун келиб, бошига бало келтиришини лоақал ўйлаб ҳам кўрмаган эди.

 "Ҳолва деган билан оғиз чучимайди”

 Энди гапни бошқа томондан эшитинг. Шоҳрух Абдураҳмонов Андижон вилоятининг Асака шаҳридан кўчиб келиб Янгийўл туманида тирикчилик қилиб юрарди.

2010 йилдан буён эса бир гўзал қизга кўнгил қўйиб, ишқ-муҳаббат остонасига қадам қўя бошлайди. Ёшлик-бебошлик деганларидай, дастлаб қизга машҳур бир қўшиқдаги каби "Осмондаги ойни олиб бераман” деб ваъда қилиб юборади. Аммо "Ҳолва деган билан оғиз чучимайди”. Келинга тилла узук олиб бериш керак, никоҳга қўша-қўша машиналар керак, ресторанда эса шоҳона тўй қилиш  керак. Буларнинг ҳаммаси учун эса, отнинг калласидай пул керак. Нима қилмоқ керак? Ваъдасидан қайтса, келин айниб қолиши мумкин.

 Шу пайт Шоҳрух Абдураҳмоновнинг эсига, қўшниси Жалолиддин аканинг янги уй олмоқчи бўлиб юргани тушиб қолади-ю, бехосдан чапак чалиб юборганини ўзиям билмай қолади.

Воқеанинг кейинги жараёнларини айтишга тил, ёзишга қўл бормайди. Келинг, бу ҳақда қонун посбонлари гапира қолишсин:

 Акмал ОЛИМОВ, Тошкент вилояти прокуратурасининг терговчиси:

— 2014 йил 26 сентябр куни эрталаб соат 9-30 ларда Жалолиддин аканинг уйига бориб кузатган, шундан сўнг девордан ошиб тушиб уйга кирган, шкафни, сандиқларни титиб пулларни олаётганда уй эгасининг хотини Нигора келиб қолган. Шоҳрух жиноятни яшириш мақсадида ошхонадаги пичоқни олиб унинг кўкрак қисмига бир неча бор ургани, шу пайт қизчаси Зилола кириб қолиб бақириб юборган. Қизчаси уни яхши таниши учун бировга айтиб қўяди, деб унга пичоқ тиқиб олган. Шундан мурдаларни кўтариб, ертўлага олиб бориб ташлаб, устига тахта бўлакларини ёпиб қўйиб, уйни ичкаридан қулфлаб чиқиб кетган.

 Қонга ботган "бахт”

Босқинчилик ва қотиллик жиноятлари содир этиб, қўлини қонга ботирган Шоҳрух Абдураҳмонов, ҳеч нарса бўлмагандай йўловчи автомашинага чиқиб кетади. Йўлда, сув олиш баҳонасида "Дамас” автомашинасини тўхтатиб, "Шабнам” дўконига кириб "Кока-кола” ичимлиги олиб чиқади. Ёш йигитнинг ҳаракатлари киракаш ҳайдовчининг кўнглида шубҳа-гумонлар уйғотади-ю, бироқ бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар бермайди. Ўзининг фуқаролик бурчини бажармайди.

Қотил Шоҳрух Абдураҳмонов Янгийўл шаҳридаги савдо  дўконига бориб, 1 миллион сўмга ётоқ мебели, улгуржи савдо дўконидан 50 шиша ароқни 300 минг сўмга сотиб олади.

Никоҳ маросимига олиб бориш учун эса, "Мерседес-Бенс” русумли енгил автомашина эгасига 220 минг сўм, шаҳардаги "Дилором” тўйхонасига 1 миллион 300 минг сўм, ансамбль учун эса 300 минг пул бериб, тўйни 30 сентябр куни гуриллатиб бошлаб юборади.

Қотиллик ва босқинчилик жиноятлари содир этган Шоҳрух Абдураҳмоновнинг қилмишини асло оқлаб бўлмайди. Халқимиз бундай кимсаларга қарата — "Тузини еб, тузлиғига тупирганлар” дейди. Жабрланувчи Жалолиддин Тўйчиевнинг юзига, марҳума Нигоранинг ота-онасининг кўзига қараш қанчалик қийин. Бир маҳаллада  яшаб, ош-нонини еган, борди-келди қилиб юрган кўрнамак йигитнинг фариштадай  бегуноҳ бир аёлни ва унинг норасида қизчасини ҳам ўлдириб, босқинчилик йўли билан топилган пулларга тўй қилиб,  айшу ишрат қилганини нима деса бўлади?

Ҳа, бу дунёда ҳеч ким бировга бахтсизлик келтириб, бахтли бўлолмайди. Шоҳрух Абдураҳмоновга ўхшаган саводсиз, оми, маънавият кўчасидан ўтмаган кимсалар, бегуноҳ одамларни ўлдириб нимага эришди? Арзимаган пул, мол-дунёни деб бировларни ўлдириш, қўлини қонга ботириш одам боласининг иши эмас.

Қотил Шоҳрух Абдураҳмонов бизнинг қавмимиздан бўлганига ҳам ишониш қейин. Унинг ота-онаси, ака-укаси бормикан? У қайси мактабда, қайси маҳаллада камол топдийкин? Унинг жирканч қилмишига қандай жазо бериш мумкин?

 Суд уни 25 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Шундан 4 йилини турмада ўташ белгиланди.

Жўра БОБОРАҲМАТОВ

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 431 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017