Четверг, 2017-05-25, 6:32 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3285]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [314]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1770]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3043]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4762]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1063]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [123]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [752]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 522
Статистика


waplog

Онлайн всего: 77
Гостей: 77
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Ноябрь » 19 » ОНАМ МЕНИ ТУШУНМАЙДИ...

7:49 PM
ОНАМ МЕНИ ТУШУНМАЙДИ...
— Шу кунларда жуда тушкунман. Ҳаётимдаги энг муҳим танловда ҳам менинг розилигимиз қарор қабул қилишди. Онам мени дугонасининг ўғлига узатмоқчи. Кўнгил қўйганим борлигини айтсам, эшитишни ҳам истамаяпти. Ўйлаб қарасам, онам мени ҳеч қачон тушунмаган экан. Оддийгина кийим танлашдан тортиб ўқишга ҳужжат топшираётганимда ҳам... Нега шунақа? Бир умр у кишининг истаклари билан яшайманми энди?

Зарина, 22 ёш

Аслида, мақолани оналарга қарата ёзмоқчи эдик: қизларингизни тушунинглар, юрагига қулоқ тутинглар, уларнинг истаклари билан ҳисоблашинглар, дея... Яна ўйланиб қолдик. Қачонгача «Онамиз мустақил қарор чиқаришимизга йўл қўймайди!» дея кўз ёши қилиб ўтирамиз? Балким ҳамма гап ўзимиздадир? Уларга туйғуларимизни, хоҳишларимизни тўғри тушунтириб беролмасмиз? Руҳшунос Шаҳноза ХАЛИЛОВА билан мавзуни таҳлил қиламиз.

«Озгина эркинлик истайман!!!»

Эркинликка қачон эришасиз? Қачонки, ишончни оқласангиз. Бўлмаса, ўша кичкина ҳодиса — кийим танлаш борасида ҳам онангиз чизган чизиқдан юришга мажбур бўласиз. Бир дугонам  бор, ҳеч қачон бозорга онасисиз бормайди. Волидасига ёққан, аммо ўзига ярашмаган кийимни ҳар кунлик қистовлардан қулоғим тинчиса тинчий қолсин деб, бир-икки кияди ҳам. Норозилигини билдиради, аммо йиғи-сиғи, араз-гина наздида тошбағир онага таъсир қилмайди. Аслида-чи?

АВВАЛО, сиз қандай кийинишингиз, қайси ўқишга киришингиз кераклигини аниқ билсангиз, дидингизга, кучингизга ишонсангизгина, атрофдагиларни ҳам бунга ишонтира оласиз.

УНУТМАНГ, қирқ-элликдан ошиб қолган аёл билан 18-25 ёшдаги қизнинг қарашларида, дидида осмон билан ерча фарқ бор. Демак, кийиниш ва касб танлаш кабиларда тортишув бўлиши табиий.

ЭШИТИНГ, хўш нега онангиз сизга ёқмаган либосни эгнингизга мажбуран илдирмоқчи? Сиз бу кийимни ёқтирмаётганингиздек, унинг ҳам ўз фикрлари бор. Шунинг учун биринчи онангизни эшитинг, кейин нима истаётганингизни тушунтиринг, танловингизга қизиқтиринг.

ДАРРОВ ТАСЛИМ БЎЛМАНГ, яъни «Керакмас» ёки «Менга барибир» деб тўнингизни тескари кийиб олманг. Фикрингизда собит туришингиз (қайсарликмас, босиқлик билан) онангизда ишонч уйғотади: танловингиз тўғрилиги, дидингиз панд бермаслиги ва хоҳишингиз кучлилигига.

«Айтайми ё сир сақлай???»

Қиз боланинг туйғуларини онасига ошкор қилиши жуда нозик масала. Бу она-боланинг феъл-атвори, ёшидан келиб чиқиб, ҳал қилинади. Аммо кўза сингач, аттанглар ичида қолмаслик учун нимани қачон айтишни билиш лозим.

СЕВИБ ҚОЛДИНГИЗ, буни билган онангиз чегараларни янада кучайтирди. Телефонингизни тортиб олди, ўқишга жўнатмайман деб, пўписа қилди. Нима учун? Бу «катта» сирни бегоналардан ёки тасодифан билиб қолгани учун. Демак, доим ундан яширинча нималардир қилиб юргансиз ва сизга ишониб бўлмайди. Онангиз худди шундай ўйлагани туфайли ҳам таҳликага тушиб қолган.

УЯЛМАНГ, ҚЎРҚМАНГ, волидангиз сизга энг кўп яхшилик соғинадиган инсон. Агар танлаганингиз билан аҳду-паймонлашган бўлсангиз, юрагингизни онангизга очинг. Тўғри, бу янгиликни у эшитгани замон хушхабардек қабул қилмаслиги мумкин. Саволларга тутиши табиий. Уларни босиқлик билан эшитиб, ўринли жавоб қайтарсангиз, бир-икки кунда ҳовуридан тушиб қолса, ажабмас. Шунгача дунё кўзингизга тор кўриниб, онангиз билан муносабатларда қўрслик қилманг.

ЖАВОБ БЕРИНГ, севган йигитингиз билан бахтли бўлишингизга кўзингиз етадими? Нима учун у билан оила қурмоқчисиз? Сизга маъқул келган томонлари қанақа? Шу каби сўроқларга аввало ўзингиз жавоб топсангиз, онангиз билан суҳбатда калаванинг учини йўқотиб қўймайсиз.

ҚАРШИЛИК ҚИЛМАНГ, ИШОНИНГ! Уринишларингиз зое кетиб, онангиз сизни мажбурлаб узатмоқчими? Хўш, энди не қиласиз? Жанжал кўтариш бефойда, «Бахтсиз бўлсам, сиз айбдорсиз», дея ўзингиздан қурбон ясаш хато. Ҳақиқатда норози бўлсангиз ва ўзингизга, танловингиз тўғрилигига ишонсангиз, ҳеч ким сизга келинлик либосини мажбуран кийдириб, тўйхонага судрамайди. «Рози эмасман», дея фикрингизни баён қилинг. Ҳар хил шартлар, таъналар, қўрқитувларингизларингиз эса онангизни янада «илҳомлантиради».

ТУШУНИНГ!

Оналаримиз учун мисоли кўзгумиз. Адашсак кечиришади, аммо бизнинг хатоларимиз учун ўзларини зимдан айблаб яшашади. Шунинг учун доим эҳтиётимизни қилишга уринишади. Уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Ўшанда волидангиз бошлаётган йўлни кўра оласиз...

ДУГОНАНГИЗ

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 490 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017