Воскресенье, 2018-04-22, 10:06 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4574]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [468]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [80]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2006]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3455]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5277]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [718]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1995]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [127]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1469]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [189]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1042]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [297]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [104]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [21]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [17]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [14]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 598
Статистика




Онлайн всего: 106
Гостей: 106
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Апрель » 16 » Онаси туфайли жиноятчига айланаётган болалар

11:31 AM
Онаси туфайли жиноятчига айланаётган болалар
Ушбу интернатда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг "қора" ўтмишидан кўпчилик хабардор. Ўғирлик қилган, жанжаллашган, тан жароҳати етказган…

Бу каби ибораларни ўқувчилар ҳам яхши билади. Тўғри, бу ерда ҳеч ким бир-биридан қандай жиноят содир этганини сўраб ўтирмайди. Аммо кўпчилик янги келган ўқувчи бу ерга нима учун тушиб қолганини дарров англаб олади. Ҳали 15 ни ҳам тўлдирмаган бу ўспириннинг махсус мактабга келиши сабаби эса кўпчилик учун сир бўлиб қолди. Аброрнинг ўзи ҳам камгап, ҳеч кимга қўшилмайди. Оиласи ҳақида ҳали бирор оғиз сўз демаган. Атрофдагилар ҳам ундан нимадир сўрашга ботинолмай туради. Фақат бир марта оналар ҳақида сўз борганда унинг кўзлари чақнаб кетганини бир ўқитувчи сезиб қолди. Байрам арафаси оналарни мадҳ этувчи шеърлар тақсимланганда қўлида шеър мисралари ёзилган қоғозчани шундай ғижимлаб ташладики, уни қайта очиб ўқиш имконсиз эди. Бу ҳолат ҳам кимнингдир эътиборидан четда қолмади. Уни онани улуғлаб шеър айтишга мажбур қилиб бўлмасди.

Аброр ҳам барча болалар қатори онасини яхши кўриб улғайганди. Онаси уни ташлаб кетгани йўқ, доим ёнида, унга меҳрибонлик қиларди. У ўн икки ёшларида, отаси кўпроқ пул топаман, яхшироқ яшаймиз, деган илинж билан Россияга кетганидан сўнг онаси ва укаси билан қолди. Дадаси ҳар йили бир келиб турар, бойиб кетмаган бўлсалар-да, оиласида моддий жиҳатдан камчилик йўқ эди. Орадан икки-уч йил ўтди. Аброр улғайиб, оилада ўзида масъулият ҳис қилар, уйда эркак киши бажариши лозим бўлган юмушларни ўзим амаллайман, деб тиришарди. Шундай кунларнинг бирида аяси ким биландир телефонда тез-тез гаплашаётганини сезиб қолди. Суҳбатдош эркак киши эканлиги ҳам маълум. Бола ўзини эътибор қилмагандай, тушунмагандай тутди. Қараса, бундай сўзлашувлар одатий тус олди. Ўғлини бола, деб ўйлаган она телефондаги суҳбатдоши билан қаерларда кўришиши ҳақида ҳам бемалол сўзлай бошлади.

– Она, бас қилинг! – ўғилнинг бу суҳбатларни эшитишга тоқати қолмаганди, унинг илк исёни эди бу.

Кейинги гал суҳбатлар яширинча тус олди, лекин энди Аброрнинг кўнглида шубҳа оралаган, онасининг изидан тушганди. Боласининг бу қилиғини болаларча рашк деб тушунган аёл пинҳон тарзда бўлса-да, учрашувларни давом эттирди. Ҳали 15 ёшга тўлмаган бола эса ориятдан азоб чекар, ўртоқларим онамнинг бу юришларини билиб қолса, қандай бош кўтариб юраман, деб қийналарди. Охири отасига қўнғироқ қилиб, "Онамни олиб кетинг ёки ўзингиз қайтиб келинг!", деб шарт қўйди.

Афсуски, ота ҳам бу гапга парво қилмади. Бу ҳолат эса болага янаям қаттиқ азоб берди. Онаси уйдан кўчага чиқмоқчи бўлган кунларнинг бирида эшикни ташқаридан қулфлаб қўйди. Бундай ҳолатлар кўпайгач, она ўз ўғли устидан ички ишлар идораларига арз қилди. Шу тариқа Аброр тарбияси оғир болалар сафига тушиб қолди. Бу ерга келиб қараса, онаси туфайли азият чекканлар ичида у ягона эмас экан. Кимдир саёқ юрган онасини бегоналардан ҳимоя қиламан, дея кимгадир жароҳат етказган, яна бир болакайнинг онаси гиёҳванд модда олиб ўтаман, дея боласининг танасидан фойдаланган…

Бу болалардан оиласи ҳақида сўраш жуда қийин, уларга онанинг муқаддаслиги ҳақида гапириш бефойда. Эҳтимол, йиллар ўтиб, уларнинг ҳаёти изга тушиб кетар, касб-кор эгаллаб, жамиятда ўз ўрнини топар. Аммо юрагида қотиб қолган изтиробни йиллар даволармикан, дунёнинг барча оналарига қадалган нафрати сусаярмикан? Бир куни турмуш қуриб, рафиқасига қараганда, юрагидаги изтироблар қалқиб чиқиб, барча аёлларга нисбатан қалбида илдиз отган ишончсизлик меҳрга раҳна солмасмикан?

Бир пайтлар нотинч оила, болалар тарбиясига салбий таъсир қилувчи ота-оналар деганда эркак киши тушуниларди. Бугун оналарнинг ҳам бу сафга қўшилганини, яна уларнинг сони ортиб бораётганини айтиш жуда оғриқли.

Рақамлар ҳам буни тасдиқлаб турибди: 2016 йилда нотинч оилалар сони вилоят миқёсида 1400 тани ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич икки мингдан ошган. Ўтган йили жиноятга қўл урган хотин-қизлар сони ҳам ошган. Профилактик ҳисобда турувчи фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналар 324 нафарни ташкил этмоқда.

Табиатнинг юксак инъоми – она бўлишга барчанинг ҳақ-ҳуқуқи бор. Аммо фарзандини бир умр руҳан мажруҳ этган она бу юксак номга муносибми?

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darkachi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 55 | | Теги: #ahborot, #newsuz, #uznews, #Yangilik, #xabarlar, #news, #habarlar, #Yangiliklar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018