Пятница, 2016-12-09, 1:59 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 52
Гостей: 51
Пользователей: 1
HuritPuct
Главная » 2016 » Октябрь » 13 » Опасининг хўрланишига чидолмаган йигит поччасининг жонига қасд қилди

8:17 PM
Опасининг хўрланишига чидолмаган йигит поччасининг жонига қасд қилди
Оилавий ҳаётда ҳар қандай кўнгилсизликлар бўлиб туради. Унинг олдини олиш учун эса аёл сабрли, эркак эса мулоҳазалироқ бўлиши лозим. Йўқса, эр-у хотин орасига тушган айрим "жонкуярлар” ҳам ўзгалар хатоси қурбонига айланиши ҳеч гап эмас. Хусусан, "Ҳуқуқ” газетасининг жорий йилдаги 36-сонида баён этилган Китоб туманининг Қушбоши қишлоғида содир бўлган аянчли воқеа бунга мисол бўла олади.

…Моҳира Typғyн билан ҳаётини бошлаганида орзулари бир олам эди. Ўзини дунёдаги энг бахтли аёлдек ҳис этарди. Аммо бахтли хаёт кечириш учун орзунинг ўзи камлик қилди. Бахт учун курашиш, феъл-атворни ўзгартириш, қийинчиликларни сабр билан енгиш лозим. Моҳира аввалига келинлик вазифаларини сидқидилдан бажариб юрди. Бироқ рўзғор дегани доим ҳам бут, тўкин бўлиб туравермасди. Етишмовчиликлар эр-хотин муносабатларига таъсир кўрсата бошлади.

Баъзида улар арзимаган муаммолар қаршисида ҳам ожиз колишарди. Шунда эр жаҳлига эрк берар, аёл ҳам ундан колишмасликка интилиб, муно¬сабатларига совуқчилик туширарди. Жанжал Моҳиранинг ота уйига аразлаб кетиб колиши билан якун топарди. Оила катталари уларнинг ҳали ёшлигини, ҳаётга тайёр эмаслигини тушуниб, яраштириб қўйишарди. Онда-сонда бўлиб турадиган оилавий жанжаллар бора-бора одатга айланди. Ўртадаги фарзандлар, уларнинг озор чекиши ҳам хаёлларига келмасди. Иккиси ҳам ўз билганидан қолмади. Охири ҳамма безиб, уларнинг можароларига аралашмай қўйди.

Декабрь ойи. Турғун уйга келибоқ, жанжалга баҳона излай бошлади. Қишнинг совуғига қарамай, кун ботаётган бир пайтда болаларига қўйларни далага ҳайдашни буюрди. Моҳира эрига болалар шамоллаганини, қўйларни чўпонга бериш кераклигини айтди. Турғунга шу гап керак эди. Хезланиб, аёлининг тепасига келди. «Ҳали менга гап қайтараяпсанми?»

Шу баҳона бўлди-ю, Моҳирани калтаклаб болаларининг кўз ўнгида кадр-қимматини ерга урди. Эртаси куни аёл болаларини етаклаб, ота уйига йўл олди…

Қишлоқдошининг тўйида ичиб маст бўлган Турғуннинг ёдига уйдан кетиб қолган оиласи тушди. Уларни олиб келиш учун қайнотасиникига борди. Поччасининг қилмишларидан Шоҳруҳнинг жаҳли чиққан бўлса-да, ўзини босди. Турғун болаларига дўқ урганча, уйга қайтишларини айтди. Отасининг каҳрли нигоҳидан чўчиган болалар тоғанинг ортига ўтишди. Бу Турғуннинг баттар жаҳлини чиқарди. Сўкинганича улар томон бостириб кел¬ди. Шоҳруҳ поччасидан болаларни хақорат қилмасликни, уларга яхши гапириб, уйга олиб кетиши мумкинлигини айтди. Почча эса ўз билганидан қолмади.

Шундоғам опасининг хўрланишларига сабр қилиб келаётган Шоҳруҳнинг ортиқ тоқати қолмади. Кўз олдида опаси¬нинг бечорахол қиёфаси гав-даланди. Поччасининг ёқасига чанг солди.

— Нега опамни уриб, ҳақорат қилдинг?

Typғyн Шоҳуҳнинг саволига жавоб қайтаришга улгурмади. Гарданига тушган муштдан қалқиб, ерга йиқилди. Шоҳруҳ поччасини аёвсиз ура бошла¬ди. Турғун оғриқ азобидан «Бўлди, бас қил, опангни бошқа урмайман, ҳақорат қилмайман», дея бақира бошлади.

Бақир-чақирни эшитиб, Шоҳрухнинг қўшни уйда турадиган қариндоши Жўрабек ҳам ҳовлиққанича етиб келди ва қариндошлик туйғуси жўш уриб у ҳам қонига беланиб ётган Турғунни тепкилай кетди.

Турғун Моҳирани бошқа урмасликка, ҳақорат қилмасликка, тинч-тотув яшашга қасам ичди. Кейин юзини ювиб, айвонга беҳол ўтирди. Шоҳруҳ билан Жўрабек Турғунга ичкарига жой тайёрлаб беришди…

Моҳира ишдан қайтгач, болаларидан юз берган воқеани эшитди. Эрининг аҳволини билиш учун у ётган хонага кирди ва эрининг қимирламай ётиши уни хавотирга солди. Наҳотки ўлиб қолган бўлса? Моҳира адашмаганди. Турғун олинган тан жароҳати ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги туфайли ҳаётдан кўз юмган эди.

Поччасининг ўлими ҳақидаги хабарни эшитган Шоҳруҳ Жўрабекнинг олдига югурди. Унга бор гапни айтиб, ярим тун бўлишига карамай, у опаси ва жиянларини уйига жўнатиб юборди. Опасига агар бирор одам эри қаердалигини сўраса, ишлаш учун Қозоғистонга кетган, дейишини тайинлади.

Опаси кетгач, Шоҳрух, Жўра¬бек билан Турғуннинг жасадини олиб, қишлоқ четидаги тутзор ёқасига келишди. Кейин жасадни чуқурга ташлаб, устига тупроқ тортишди. Одамлар воқеадан хабар топмаслиги учун итини ҳам ўлдириб,ўлигини поччаси билан бирга, кўмиб юборди…

Моҳира укаси ўргатганидек иш тутди, қўшниларга эри ишлаш учун Қозоғистонга кетганлигини айтди. Турғуннинг қариндоши Сардор Турғун паспортини алмаштирмаганини, эски паспорт билан хорижга кетиб бўлмаслигини яхши билгани учун Моҳиранинг гапларидан шубҳага тушди…

Турғунни қидириш ишлари бошланди. Айбдор қўлга олинди.

Жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан айбланувчилар Шоҳрух Тўраевга 16 йил муддатга, Жўрабек Ходиевга 15 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 218 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016