Бунинг учун, бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда бугун Президент Қорақалпоғистон Республикасига ташрифида маълум қилди.
» – Республика аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади.
Ана шу фарзандларимизнинг таълим-тарбияси, уларни энг замонавий ва талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун, зарур шароитлар яратилади.
Бу орқали, келгуси беш йилда мактабгача таълим билан қамров даражаси 71 фоиздан 87 фоизга етказилади.
Бунинг учун, янги 40 та давлат ва хусусий, 525 та оилавий боғчалар ташкил этилади, 73 та давлат боғчаси реконструкция қилинади ва яна 40 минг нафар болажонларга боғчага бориш имконияти яратилади.
Шунингдек, келгуси беш йилда Қорақалпоғистонда жами 90 мингдан зиёд янги ўқувчи ўринлари яратилади.
Жумладан, 55 та янги мактаб, 187 та мактаб учун қўшимча ўқув бинолари қурилади, 135 та мактаблар капитал таъмирланади ва тўлиқ жиҳозланади.
Бунинг ҳисобидан, Нукус шаҳридаги мактабларнинг юкламаси 30 фоизга, Тўрткўлда эса 25 фоизга камаяди, Бўзатов, Қўнғирот, Элликқалъа туманларидаги мактаблар тўлиқ таъмирдан чиқарилади.
Ушбу мақсадларга, бюджетдан 1,6 триллион сўм ажратилади», деди Президент.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|