— Республика ички ишлар органларида ишлаган ва ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган фуқаро хорижга ишлашга чиқиши мумкинми?
Хуршид Рўзиқулов, Самарқанд шаҳри
Бадриддин ШОРИХСИЕВ, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқарма бошлиғи:
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 8-сонли Қарорига асосан, қуйидаги сабаблар чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин:
агар шахс давлат сири ҳисобланган маълумотлардан воқиф бўлса ёки унинг чет элга боришига монелик қилувчи бошқа шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса — бу ҳолатларнинг амал қилиши тугагунга қадар;
агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса — иш бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар;
агар шахс суднинг ҳукми билан алоҳида хавфли рецидивист деб тан олинган ёки ички ишлар органларининг маъмурий назорати остида бўлса — судланганлик бекор қилинмагун (олиб ташланмагун)га қадар ёки назорат қилиш тўхтатилгунгача;
агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар;
агар шахс ўзи тўғрисида қасддан соҳта маълумотларни берган бўлса;
агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси кўзғатилган бўлса — иш кўриб чиқилгунга қадар;
агар шахс чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлса — ҳақиқий муддатли хизматни ёки сафарбарлик чақируви заҳирасидаги хизматни ўтагунга қадар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундан озод қилингунга қадар;
агар шахсга нисбатан Ички ишлар вазирлигида ёки Ташқи ишлар вазирлигида ваколатли органларнинг ушбу шахснинг чет элда бўлган вақтда келган мамлакати қонунларини бузганлиги (қонун бузилишлари рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) тўғрисидаги ахбороти, щунингдек бориши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатади ахбороти мавжуд бўлса — ахборот ҳисобга олинган кундан бошлаб икки ўтгунга қадар