"Ёшлар” телеканали орқали тақдим этилаётган "Сенга ошиқман” номли ҳинд сериали кўплаб томошабинлар муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Сериални қизиқиш билан томоша қилаётган газетамиз мухлислари ҳам таҳририятимизга бир неча бор қўнғироқ қилиб сериал ва унинг бош қаҳрамонлари ҳақида қисқача маълумот беришимизни илтимос қилишди.
Фильм номи: "Сенга ошиқман” (Meri Aashiqui Tum Se Hi)
Жанр: Драма, мелодрама
Режиссёр: Сунали Жафар
Ролларда: Шакти Арора, Ша=об Хон, Уткарша Найк, Радхика Мадан, Сарита Жоши, Притви Санхала:
Сериал ҳақида қисқача: Мазкур сериал 2014 йилда Ҳиндистон киноижодкорлари томонидан суратга олинган. Сериалда бош қаҳрамонлар Ишан ва Ранвир болаликда дўст бўлиб, бирга улғайишади. Ранвир ва Ишаннинг оиласи мутлақо бошқа-бошқа табақа вакиллари эканлиги икки ёшнинг келажакдаги тақдирига тўсқинлик қилади. Чунки Ишаннинг оиласи жуда бадавлат ва обрўли хонадон бўлиб, Ранвирнинг оиласи эса бу хонадонда анча йиллардан бери хизматкорлик қилиб келади. Аввалига Ишан Ранвирнинг унда кўнгли борлигини сезмайди. Аммо кейинчалик, Ранвир ва Ишан вояга етиб, улар орасидаги дўстлик ришталари мустаҳкамланибгина қолмай, бунданда юксакроқ туйғуларга айланади. Ёшлар муҳаббати йўлида қанча тўсиқлар борлигини билишарди. Аммо юракка буйруқ бериб бўлармиди?..
Ранвир ва Ишан муҳаббатлари йўлида турли тўсиқ ва қийинчиликларга дуч келиб, изтироб чекадилар. Лекин сериал яхшилик билан якун топади...
Сериал қаҳрамонлари билан танишамиз
ШАКТИ АРОРА — Ранвир
Туғилган йили: 16 май, 1986 йил
Миллати: ҳинд
Касби: Актер
Яшаш жойи: Мумбай, Ҳиндистон
Бобоси: ҳинд киноактёри Чондрошекхор
Шакти Арора ҳинд телевизион театри актёри ҳисобланади. Шакти бир қанча машҳур фильм ва телешоулар орқали кўпчилик ҳинд кинохлосмандларига яхши таниш. Шакти Арора партнёри Неха Саксена билан биргаликда Ҳиндистоннинг "Star Plus” номли телеканали орқали намойиш этиб келинаётган "Nach Baliye” номли рақс шоусидаги иштироки билан ҳам кўпчилик ҳинд киноихлосмандларига яхши таниш. Шактининг мазкур "Сенга ошиқман” сериалидаги бош роли кўплаб томошабинлар диққатини тортди.
РАДХИКА МАДАН — Ишан
Туғилган йили : 1 май, 1995 йил
Туғилган жойи: Деҳли
Касби: раққоса, актриса
Хоббиси : рақс ва кино
Кино оламида намоён бўлган янги чеҳра — Радхика Мадан Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида рақс санъатидан сабоқ беради. "Сенга ошиқман” сериалидаги роли Радхиканинг ижодий муваффақиятига улкан ҳисса қўшди. Радхика келажакда раққоса бўлишни болалигиданоқ орзу қиларди. Айни дамда эса унинг орзулари ушалиб, Деҳлидаги рақс академиясида фаолият юритиб келмоқда.
САРИТА ЖОШИ — буви
Туғилган йили: 17 октябр, 1941 йил
Туғилган жойи: Махараштра
Касби: актриса
Оиласи: турмуш ўртоғи — Превин Жоши, фарзандлари — Кетки Дейв, Пурби Жоши
Сарита Жоши нафақат кино актрисаси, балки у Гужарот театрларининг бирида фаолият юритади. Сарита Жоши 1988 йилда Ҳиндистон Миллий мусиқа, рақс ва драма академияси томонидан Гужарот ҳаракати учун Сангет Натак академияси мукофотига сазовор бўлган. Сарита театр режиссёри ва драматурги Превин Жошининг турмуш ўртоғи бўлиб, актрисанинг Кетки Деви ва Пурби Жоши исмли фарзандлари бор. Сарита Жоши илк маротаба 16 ёшида Ҳиндистон Миллий театрида ўз фаолиятини бошлайди. Айна шу ерда ўз тақдири, турмуш ўртоғи Превин Жоши билан танишди. 1980 йилда экран орқали намойиш этилган "Titliyan” ("Капалаклар&rdquo телесериалидаги ижроси унинг дебют роли ҳисобланади.
Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА тайёрлади
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|