Среда, 2020-06-03, 10:02 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8174]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1312]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [136]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2780]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4832]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [53]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7600]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1267]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [210]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [266]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [113]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1985]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [245]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1711]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [126]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [336]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [634]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [145]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [38]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [30]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [11]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [187]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [14]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 799
Статистика



Онлайн всего: 165
Гостей: 165
Пользователей: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Май » 22 » ҲОШИМ ОТАНИНГ ҲИЙЛАСИ (ҳажвия)

9:13 AM
ҲОШИМ ОТАНИНГ ҲИЙЛАСИ (ҳажвия)
Битта чолга ўн кампир

Умрим бино бўлиб юрак нега жизиллашини билмасдим. Илгари катталар «Вой, юрагим жизиллаб кетяпти, баннисага оборинглар», деса, кулгим қистарди. «Юрак жиззилласаям баннисага ётаверса, ўйинчоқ бўпти-да ўша баннисаси», деб қўл силтардим. Мана, ёшим саксонга етганда, ўзимнинг бошимга тушиб турибди. Юрак деганлари шунақа жизилларканки, от ўйин қилиб юбораркан одамни. Худди улоқни қўлдан берган чавандоздай ўзингни ҳали уёққа, ҳали буёққа уриб инқиллайвераркансан. Додингни худодан бошқа ҳеч ким эшитмаскан…

Кейин десангиз, баннисасида ётэ-эб, юрагим нима сабабдан жизиллаганини, нега жоним оғриб бораверишини обдон қидириб кўрдим. Ўйлаб қарасам, умрим бино бўлиб, йигит ёшига етгандан бери ўн марта уйланиб қўйибман. Аммо кампирларим вафо қилмади. Энди кўникканимда ўлиб бераверди. Мен ҳар сафар шумшайганча ҳайҳотдай ҳовлида қолавердим. Локигин охирги кампирим Суйдиниса мени жа яхши кўрарди. Ийиб кетганда соқолимни тортиб-тортиб қўярди. Ишқилиб, шу тушмагур оёғимдан тортмаётганмикан? Худди шу ўй калламга келди-ю, бомбадан чўчиган аскардек шартта қаддимни кўтариб атрофга алангладим ва тағин мулоҳаза қила бошладим. Ҳа, Суйдинисам тушмагур ўлаётиб: «Ҳой чол, мендан кейин ҳалигидай… а?..» деб кулимсираб қўйганди. Кампир тушмагур ўн биринчисига уйланмаслигимни тайинлаганини тушунганман ўшанда… Бе, саксонга кирганда уйланишни ким қўйибди!?. Шуни билиб тургандир у фитнам! Нимага тушимга кириб безовта қилаверади унда? Ана, ўтган куни кечаси тушимда нуқул қўлимдан тортқилаб қаергадир олиб бормоқчи бўлибди… Бормадим, ҳа! Аҳмоқмасман!.. Майли, менга деса юз марта тушимга кириб оёғимдан тортқиласин, бориб бўпман! Ҳа, ҳали узо-қ яшайди Ҳошим ота! Юраги жизилласа, кампирларнинг кетидан кетаверадиган қўрқоқмас у!..

Ахлат

Барибир ҳеч вақони тушунмадим. Банниса деганлари жа бўлмайдиган жойакан. Ҳали дори беришади, ҳали жонингни оғритиб баданингга игна санчиб кетишади. Юрак барибир жизиллайверади. Нега? Шунча дори-дармон қай гўрга кетяпти ўзи? Умуман, юрак жизиллаганда нега беҳузур бўламан? Сабаби не?..

Хайрият, шундай ўйлар миямни кемириб қовоқ уйганча бошимни терс бурган кўйи ўтиргандим, дўхтир бола кириб қолди. Қурмағур йигирмадан ўтганми-йўқми, мўйловча қўйволибди. Қарашларни қаранг! Худди курашда бош совринни елкага илиб келган ғолибдай ёмон қарайди-я одамга!..

— Болам, — дедим бир кўзимни қисганча дўхтир болага боқиб. — Юрак нега жизиллашдан тўхтамаяпти? Нима учун жизиллайди-ю, қариган чоғимда беҳузур қилаверади?

Дўхтир бола алламбало симларга уланган ускунасини ҳали юрагимга, ҳали елка оша ўпкамга боси-иб бирпас тек турди-да, ўрнидан қўзғалди.

— Юрак жизилламайди, ота, — деди у. — Оғрийди. Сизнинг юрагингиз шунақа… Худди жизиллагандай оғрияптийкан. Хавотирга тушманг, ҳали кўрмагандай бўп кетасиз.

— Йўқ, — дедим дўхтир боланинг билагига ёпишиб. — Оғришини тушундим. Аммо нега оғрийди? Бирор сабаби бўлиши керак-ку, болам! Ўзидан ўзи оғримайди-ку, ахир!

— Юрак томирларингизга ахлат тиқилиб қолган, — деди у кулимсираб. — Ўшалар тозаланиб бўлмагунча юрагингиз оғриб туради-да!

— Ахлат? — ўлай агар, дўхтир боладан бу гапни кутмовдим. Азбаройи кулгим қистаганидан соқолим селкиллаб кетди. — Қўй-э, болам! Ҳалиги… Бўладиган гапдан гапирсанг-чи! Ҳалиги… Ахлатнинг ўз йўли бор-ку! Пишириб қўйибдими унга томирда?..

Дўхтир болаям ўтакетган ҳазилкашми, қотиб-қотиб кулди.

— Йў-ўқ, тушунмадингиз, — деди ниҳоят ўзини қўлга олиб. — Мен унақа ахлатни назарда тутмадим. Нима деб тушунтирсамакан? Хуллас, юрак томирларга қондан ажралиб чиқадиган турли чиқиндилар тиқилиб қолади. Ҳойнаҳой, тоза думбадан дамланган паловни кўп еган бўлсангиз керак!

— Еганмиз! Нима, емаслик керакмиди?

— Ҳа, умуман емаганингизда бу ишлар бўлмасмиди?!. Кейин… Юрак сиқилишданам оғрийди, ота!..

Дўхтир боланинг охирги гапи хотиримга маҳкам ўрнашиб қолибди. Ҳа, ўн кампирни қабрга қўйишнинг ўзи бўлармиди!?. Биз сиқилганмиз-да бори!.. Фақат… Чойхона паловнинг юракка нима алоқаси бор? Шунисини тушунмадим-да!..

Кинначи қани, кинначи?

Анча кундан бери баннисада ётиб дўхтирларнинг бир ишига шаҳар бердим. Шу десангиз, тез-тез ҳомшира қизлардан бири билагимга игна санчарди-да, кўзимга тик қараб: «Қалайсиз, яхшимисиз?» деб сўрарди. Вей, қарашлари шунақа ёқиб тушардики, худо кечирсин-у, худди қирчиллаган ёшлигимга қайтгандай ҳаяжонланиб кетардим. Аммо шу заҳоти раҳматли кампирим Суйдиниса узо-оқдан қўлини бигиз қилиб мени уриша бошлагандай туйилиб, кўзимни ҳомширадан олиб қочардим. Барибир афсусланмасдим. Шу игна қурғурида бир хосият борми, туни билан қирқ ёшимдаги шўхликларим тушимга кириб чиқарди…

Мана, неча кундан бери ўша хосиятли игнани билагимга санчмай қўйишди. Шундан шекилли, тушларим ҳам алғов-далғов бўла бошлади. Ҳомширани неча марта чақириб сўрадим, дўхтир болага обдон уқтирдим, ёлвордим, худонинг зорини қилдим, кўнмади тушмагур, унамади!..

Хафа бўли-иб ётгандим, ишонсангиз бир фикр калламга коптокдай урилди. «Ҳа, мулла Ҳошим, — дедим ўзимга ўзим. — Илгари фақат аёллар ҳийлагар бўлади дейишарди. Эркаклар ҳам бу ишни қойиллатишини мана шу дўхтир, ҳомшираларга кўрсатиб қўймайсанми?.. Овора қилиб югуртириб қўйсанг, тозза аламинг чиқарди-да! Ажабмас ўша ҳийланг баҳона бўлиб хосиятли игнани тағин билагингга санчишса, тушларинг созланса!..»

Одам сал қунт қилиб калласини қотирса, олим бўп кетишиям ҳеч гапмасакан. Ўй суриб ўтириб, энам раҳматли эсимга тушди. Гўдаклигимда «Эна, мен ғалати бўп кетяпман», десам, дарров кинна солиб қўярди…

Энам эсимга тушди дегунча худди бир қоп тилла топиб олган одамдай даст ўрнимдан турдим. Сал нарида ҳомширалар турнақатор бўлиб ўтиришарди. Ҳадеганда менга эътибор бера қолишмади. Шундаям каллада пишитиб қўйган ҳийламдан кўнглим тўлиб сира ўзимни йўқотмадим, жаҳл отига минмадим. Мулойимлик билан ҳомширалардан сўрадим.

— Қизлар, мабодо кинначи йўқми сизларда? Негадир ғалати бўп кетяпман! Айтинглар, кинна солиб қўйсин!..

Мана буни ҳийланинг зўри деса бўлади. Ҳошим отаям саксонга киргани билан закўнни яхши билади. Бу ерда беморнинг айтгани айтган!..

Ҳомширалар «Хўп бўлади, ота, ҳозир қидириб кўрамиз», дейишганча ташқарига зипиллашди. Мен бўлсам, кулгим қистайверганидан соқолимни маҳкам тутамлаганча ўринга ёнбошладим.

Биламан, дўхтирхонада кинначи бўлмайди. Хўш, шунда дўхтирлар, ҳомширалар нима қилишади? Топдингиз, албатта ўша хосиятли игнани олиб келишади. Худо хоҳласа, бугундан Ҳошим отанинг куни туғади.

Ҳийла мана мундай бўпти, биродар! Омон бўлинг!

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot РАМАЗОН ҲАЙИТ НАМОЗИНИ УЙДА ЎҚИШ ТАРТИБИ / НАФЛ НАМОЗИ УКИШ ТАРТИБИ / RAMAZON HAYIT NAMOZINI UYDA O'QISH TARITIBI / NAFL NAMOZINI O'QISH dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 57 | Добавил: РАМАЗОН ҲАЙИТ НАМОЗИНИ УЙДА ЎҚИШ ТА | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Zahida - Armon (Cover)

Dilso'z va Bahodir Nizomov - Senden haber yok

Zohirshoh Jo'rayev - Alvido

Renat Sobirov - Давай сломаем

Abduvali Rajabov - Chaki-chaki

Ali Otajonov - Hayit muborak bo'lsin

Imron - Xiyonat qilma

Murod Manzur - Yo qodir Alloh

Zohid - Munir oy

Sherzod Ergashev - Juma namozini sog'indik


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar





BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя