Пятница, 2016-12-09, 2:03 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 56
Гостей: 56
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Ноябрь » 20 » Остеохондроз қийнаяптими? Даволаймиз!

2:14 PM
Остеохондроз қийнаяптими? Даволаймиз!
Авваллари остеохондроз, асосан, қирқ ёшдан ошган кишиларда кузатилган бўлса, бугун ўттиз яшарлар ҳам бўйин, бел ва кўкрак соҳасидаги оғриқлардан тез-тез шикоят қилишининг гувоҳи бўлаяпмиз.

Остеохондроз қандай касаллик эканлигини биласизми? Бу ҳақда олий тоифали шифокор, невролог Муҳаббат Насуллаева маълумот беради.

 

Тиббий луғат

Остеохондроз – бу умуртқа поғонаси хасталиги бўлиб, умуртқалараро дискларнинг деформацияси (шакл ўзгариши), қисқариши, эластиклик хусусиятининг камайиши сабабли юзага келади. Касаллик, асосан, бўйин, кўкрак, бел ва думғаза суякларида кузатилади. Умуртқа поғонаси орасидаги умуртқалараро дисклар суякнинг эгилувчанлиги, ҳаракатланиши ва амортизациясини таъминлайди.

 

Қаердан пайдо бўлади?

Остеохондрознинг бирламчи ва иккиламчи кўринишлари бор:

    Бирламчи остеохондроз  ёшга мойил ўзгаришлар билан кечиб, дискларда дегенератив ўзгаришлар юзага келиши билан кузатилади. Бунда диск суюқлиги ва озуқаси камаяди.
    Иккиламчи остеохондроз эса умуртқа поғонасидаги шикастланишлар, юқумли касаллик билан оғриш ҳамда ҳаддан ташқари жисмоний зўриқиш ҳолатлари сабаб пайдо бўлади.

 

"Вой, жоним!..”

Қайси умуртқа суяклари ҳаракатчан бўлса, ўша ерда хасталик келиб чиқиши эҳтимоли кўпроқдир. Айниқса, бел-думғаза ва бўйин соҳасида остеохондроз кўп кузатилади.

    Бўйин-кўкрак остеохондрози  – асосан, икки курак соҳасида оғриқ бўлиши, қўлларнинг увишиши, бўйинни ён тарафга ҳаракатлантирганда оғриқ қўзғалиши, чуқур нафас олганда ва қаттиқ йўталганда кўкрак қафасида оғриқ кучайиши билан кузатилади. Оғриқ қўзғалган вақт кўкракдан қўлтиқ соҳасига ҳам тарқалиб боради.  Бу хасталик узоқ муддат бир хил ҳолатда ўтириб ишлайдиганлар орасида кенг тарқалганлиги билан фарқланади.
    Бел-думғаза остеохондрози – эрталаб уйқудан уйғонилган вақтда белнинг "қотиб” қолиши, ҳаракатланиш оғриқли кечиши, оғриқ зўрайганида белдан думба соҳасига ўтиб, оёқнинг ташқи ва орқа томонига тарқалиб, болдиргача чўзилиши билан кузатилади. Касалликнинг бу тури аксарият ҳолларда оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчиларда кўпроқ учрайди.

 

Кимга мурожаат қилиш лозим?

Остеохондроз касаллигига ташхис қўйишда невролог ва вертебролог шифокорлар кўригидан ўтилади. Бунда умуртқа поғонаси суякларининг умумий ҳолати ўраганилиб, рентген, магнит-резонанс томографияси текширувлари буюрилади. Остеохондроз сабабли бош мияга борувчи томирлар бўйиндан сиқиб қўйилган бўлса, доплерография текширувига ҳам йўлланма берилиши мумкин.

 

Соғайиш мумкин!

Шифокор кўрсатмаси ҳамда таҳлил натижаларига кўра, касаллик ҳолати аниқланиб, тегишли муолажа тури танланади. Булар оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши дори-дармонлар, физиотерапия муолажалари ҳамда даволаш гимнастикаси  кўринишида амалга оширилади. Оғриқ хуруж қилган вақт иситиш муолажалари, иссиқ ванна, уқалаш ҳаракатларини бажариш тавсия этилмайди. Бу оғриқни зўрайтириши мумкин. Бундай пайтда ҳаракатни чеклаш ва қаттиқ ўринда ётиш керак.

 

Соғлом бўлай, десангиз...

Ҳар кунги бадантарбия машқларини канда қилманг. Эрталаб 15-20 дақиқалик жисмоний машқлар учун вақтингизни аямасангиз, турли муаммолардан холи бўласиз. Қолаверса, сувда сузиш машғулоти ҳам умуртқа поғонаси қийшайишининг олдини олиши билан эътиборлидир. У, айниқса, аёллар учун кўпроқ тавсия этилади. Шу билан бирга рақс ҳаракатларини бажариш ҳам катта наф беради.  Кун давомида камҳаракатлилик ва бир жойда узоқ ҳаракатсиз ўтиришдан сақланинг.

 

Бу муҳим!

Остеохондрозга бефарқ бўлиб, муолажаларни охирига етказмай, яхши даволанмасангиз, бу диск чуррасининг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Самира Улуғбекова

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 31 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016