Суббота, 2022-05-21, 0:44 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10009]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1546]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3121]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8051]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [80]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9260]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1969]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2028]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [299]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [27]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2736]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2341]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1132]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [97]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1007
Статистика



Онлайн всего: 71
Гостей: 71
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2022 » Апрель » 30 » Ота-онасидан эрта айрилиб, етимлик азобини тотган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

12:42 PM
Ота-онасидан эрта айрилиб, етимлик азобини тотган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)
Ота-онадан айрилиш оғир дард. Ўзбек санъатининг кўплаб вакиллари ҳам бу дардни жуда эрта бошдан кечирган. «Дарё» мухбири Наргиза Муродова ота-онасидан бевақт жудо бўлган машҳурлар билан суҳбатлашиб, уларнинг кечинмалари билан танишди.


Шукурулло Исроилов

Қизиқчи Шукурулло Исроилов 3 ёшида отадан етим қолган. У отасиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қийналгани ҳақида сўзлаб беради.


— Отам уч ёшимда оламдан ўтган. Рости, у инсон билан боғлиқ воқеалар ёдимда қолмаган. Оилада бувим, онам, укам ва мен яшардик. Бувимнинг оёғини трамвай босиб кетганди. Онам раҳматли ҳам ногирон эди. Онам эрта тонгдан ишлагани кетарди, бувим уйда укам иккимизга қарарди. Онамни қийнамаслик учун мактаб формалари кичкина бўлиб қолмагунча кияверардик. Ҳатто оқ кўйлагимнинг ёқаси эскириб, сарғайиб кетганидан  бувим ёқасига мато қоплаб берарди. Ямоқ солинган пайпоқларни-ку таърифлашга тил ожиз. Онамга ёрдам бериш учун 16 ёшимдан тўйларга чиқишимга тўғри келган. Аммо онам «Артистларга қўшилма, одамлар сени ҳам артист деб, қизини бермай қўяди», дерди. Машҳур санъаткорнинг жамоасида бошловчилик қилардим, аммо жуда кам пул беришарди. Бошқа танловим йўқлиги учун индамай тўйларга келаверардим, — дейди қизиқчи Шукурулло Исроилов.

Ҳалима Ибрагимова

Қизиқчи Ҳалима Ибрагимова ота-онасидан эрта айрилгани, уларнинг иккиси ҳам тўйини кўрмай вафот этганини армон билан хотирлайди. Ҳатто интервьюларининг бирида тўйини ўзи ўтказганини ҳам маълум қилганди.


— Отам раҳматли 16 ёшимда юрак хуружидан вафот этган. Ўшанда отам эндигина 42 ёшни қаршилаганди. Отам даврида оиламиз молиявий жиҳатдан умуман қийналмаган. Катта еб, катта ичишга ўрганиб қолганимиз учун отамнинг вафотидан кейин ишлашимга тўғри келган. Етти йил мобайнида «Фарҳод» бозорида ишлаганман. Бозор мени тарбиялаб, ҳаёт мактабини ўргатган, десам ҳам бўлади.  Тўрт йилдан кейин онам ҳам юрак хуружи билан касалхонада вафот этган. Онамдан 20 ёшимда етим қолганмиз. Икки опам ва синглим турмушга чиқишганди. Қўлдан келганча уларга ёрдам қилишга ҳаракат қилардим. Турмушга чиқиш ҳақида ўйламаганим учун 28 ёшимда оила қурдим, — дейди қизиқчи Ҳалима Ибрагимова.

Зарина Йўлдошева

«Ўжар ҳомиладор» сериали ва Зиёданинг «Тор кўча» клипидаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Зарина Йўлдошева 12 ёшида онасидан айрилган. Отаси эса ҳали эсини таниб улгурмасидан вафот этган. Бувиси кексайиб қолгани ва оила моддий жиҳатдан қийналгани учун Зарина, унинг ука ҳамда синглисини Сирдарёдаги меҳрибонлик уйига топширишган. Зарина 16 ёшига қадар меҳрибонлик уйида тарбияланган.


— Онам оғир хасталикка чалинганди. Бир куни аҳволи ёмонлашиб қолди. Шифокор келгунига қадар онамнинг қўлларини бир дақиқа ҳам қўйиб юбормадим. Шунда қариндошларимдан бири: «Ойинг эртага кўрмагандек бўлиб кетади. Сен ташқарига чиқиб тур», деди. Афсуски, бу онам билан сўнгги видолашувимиз бўлган экан. Бола қалбим билан онамнинг соғайишига ишонгандим. Онамнинг ўлимидан кейин жуда қийналдим. Ҳар куни онам тушимга кириб, мени ўзи билан олиб кетишини айтарди. Буни бувимга айтсам, янада қийналарди. Орада ўзим ҳам хасталикка чалиниб қолдим. Ҳушимдан кетиб, ўзимни билмай қолардим. «Мен ҳам ойимдек ўлиб қолсам, синглим билан укамга ким қарайди?» — мана шу савол мени ҳаётга қайтарди, — дейди актриса Зарина Йўлдошева.

Луиза Расулова

Таниқли актриса Луиза Расулова ҳам отасидан эрта айрилган. Унинг отаси ички ишлар органлари тизимида хизмат қилган ҳамда автоҳалокат туфайли вафот этган. Актриса отасидан кейинги кунлар осон ўтмаганини таъкидлайди.


— Одатда ҳамма қизлар отасини яхши кўради. Бу меҳр менда икки ҳисса кўпроқ эди. Афсуски, айни балоғат ёшида отамдан айрилганман. Бу мен ва оиламиз учун оғир фожиа эди. Тушкунликка тушиб қолганмиз, молиявий қийинчиликларимиз ҳам бошланган. Отам вафотига қадар мактабдаги энг фаол ва аълочи ўқувчи эдим. Отамни йўқотгач, мактабга ҳам боришни истамай қолгандим. Шунда онамни ҳокимиятга чақириб, «Агар қизингиз дарсларга бормаса, қизлар колониясига жўнатамиз», дейишганди. Онамнинг изза бўлганини кўриб, роса ачингандим. Пулсиз, ҳатто ейишга нонимиз қолмаган кунлар жуда кўп бўлган. Шу сабаб акам билан 15-16 ёшдан бошлаб ишлашга мажбур бўлганмиз. У кунларни эслаш жуда оғир. Аммо бу жараён мени болаликдан меҳнатга ва яқинларимни қадрлашга ўргатди, — дейди актриса Луиза Расулова.

Малика Равшанова

«Сиз мен учун энг яхши инсон» дея дадаларни мадҳ этувчи қўшиқ куйлаган Малика Равшанова отасида жуда эрта айрилган. Унинг отаси Равшан ака 27 ёшида оламдан ўтган. Хонанда отасининг исми ўзининг исми билан доим ёнма-ён тилга олинишини истаб, Равшан исмидан фамилия сифатида фойдаланади.


— Болалик гаштини ҳис қилмай катта бўлганман. 15 ёшимга қадар эрта-индин отам қайтади, деган умид билан яшаганман. Биз-ку, отасиз қийналганмиз, онамга эса икки ҳисса қийин бўлган. Онам ўша пайтларда гилам тўқиш цехида ишларди, уйга келиб келинлар сарпосига кашта тикарди. Онам қийналиб пул топаётганини кўрганим учун бирор марта қўғирчоқ ёки ширинлик олиб беринг, демаганман. Ҳатто катта танаффус пайтида дугоналарим ошхонага чиқиб, у-бу нарса олишса, мен синфда қолардим, — дейди хонанда Малика Равшанова.

Дилфуза Исмоилова

Хонанда Дилфуза Исмоилова ҳам отасидан эрта айрилган. У 27 ёшида оиланинг боши бўлишига ва совчилари эшик қоқиб турган сингилларини турмушга беришига тўғри келган.


— Болаликдан меҳнатга ўрганганман. Оиланинг бош фарзанди бўлганим учун сингилларимга ўрнак бўлишим керак, деб ҳисоблардим. Отам вафот этганидан кейин жуда қийин бўлган. Онам ҳам менга суяниб қолганди. Ўз вақтида молиявий қийинчиликлар ҳам бўлган. Шунинг учун санъат билан бирга тадбиркорлик қилишимга тўғри келган. Сингилларимни ўқитдим, турмушга бердим. Шу боис онам раҳматли ҳам мени «онам» деб эркаларди, — дейди хонанда Дилфуза Исмоилова.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 169 | Добавил: | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Shohjahon Jo'rayev - Ayt qachongacha

Lola Ahmedova - Sadiya

Yulduz Turdiyeva - Kuydirasiz, og'a

Zohirshoh Jo'rayev - Otam

Yulduz Usmonova - Yor biyo (feat Malik) (New version)

Hamdam Sobirov - Esla meni

Zohid Rixsiyev - Hididan

Umidaxon - Jonam

Yamin - Xafa bo'lma

Malika Egamberdiyeva - Armon belanchak


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя