14 август, жума куни Отабек Умаров вақт масаласида қийинчиликлар юзага келгани сабаб ўзи раҳбарлик қилиб келган ташкилотлар — Триатлон федерацияси ҳамда MMA ассоциациясидан кетишини эълон қилганди.
Шундан сўнг Триатлон федерацияси раислигига Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, MMA ассоциацияси раҳбарлигига эса Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновнинг сайлангани маълум қилинди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ижтимоий тармоқларда бир қанча аралаш жанг санъати усталарининг видеомурожаати пайдо бўлди. Унда спортчилар Отабек Умаровдан ассоциация раҳбарлигини тарк этмаслигини сўраган. Шундан сўнг айрим манбаларда 17 август куни Миллий олимпия қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтгани ва Отабек Умаров MMA ассоциациясида янги лавозимда фаолият олиб бориши ҳақида хабарлар тарқатилди.
Маълум қилинишича, 17 август, душанба куни Миллий олимпия қўмитасида MMA ассоциациясининг янги президенти Баҳодир Қурбонов (Мудофаа вазири), Отабек Умаров ва спортчилар, мураббийлар билан учрашув бўлиб ўтган.
Йиғилишда Отабек Умаров аввал таъкидлаб ўтганидек, Ўзбекистонда MMA спорти ривожини ва ассоциация фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этишини айтиб, жамоа ўз олдига қўйган мақсадларига Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида эриша олишини қайд этган.
Шунингдек, MMA ассоциацияси раҳбариятида бошқа ҳеч қандай ўзгариш рўй бермагани айтилади. Таъкидланишича, ташкилотнинг биринчи вице-президент сифатида Шерзод Ташматов, вице-президент лавозимида Мурод Хонтўраев, ижрочи директор сифатида Зафар Қаҳрамонов фаолият олиб боради.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|