Республикамизда фаолият юритаётган аксарият сайтлар анчадан бери саҳналарда кўринмаётган хонандаларнинг катта саҳнага қайтганлиги ҳақида бот-бот хабарлар эълон қилишди.
Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда уларнинг суратлари, қўшиқлари, клиплари жуда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳафтанинг диққат марказидаги хабарлардан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди.
Ана шундай хабарлардан бирини Facebook` ижтимоий тармоғида Жонибек Марупов исмли фойдаланувчи томонидан жойланган фикрдир.
— Уят, журналистлар, интернет сайтлари! Бир отарчининг қайтишини тиним билмай жар солиш ўрнига халқ отаси – Ислом Каримовни ёдга олиб, уларнинг эзгу амаллари, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширган ишлари ҳақида гапирилса, бўлармиди?!” – дея эътироз билдирган у.
Бир қарашда Жонибекнинг гапларида жон бор! Биз сайт ижодкорлари, жамоатчилик, ҳар биримиз жуда ҳам кичик қобиқ атрофида йиғилиб олмасдан, куни кеча 8 декабрь Конституциямиз қабул қилинганлиги куни муносабати билан ўтказилган байрам дастурида Шавкат Миромоновичнинг маърузаларида келтирилган муаммоларнинг ечимлари, уларни ҳал қилиш йўллари ҳақида бош қотирсак яхши бўларди.
Биз ҳам санъаткорларимиз катта саҳналарга қайтганидан хурсандмиз. Лекин улар халққа ўрнак бўла олишадими деган савол юракнинг бир четини хижил қилмасдан қолмайди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot mulohaza.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|