Пятница, 2018-01-19, 7:43 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4091]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [416]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1926]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3303]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5086]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [693]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1989]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [124]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [102]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1414]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [171]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [976]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [18]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 584
Статистика




Онлайн всего: 130
Гостей: 130
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Август » 20 » ОВОЗДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА ҚАРАБ, ТАШҲИС ҚЎЯМИЗ

5:54 AM
ОВОЗДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА ҚАРАБ, ТАШҲИС ҚЎЯМИЗ
Гоҳида овозимизда қандайдир ўзгаришлар содир бўлади. Ўз-ўзидан йўғон ёки баланд овозда сўзлаша бошлаймиз. Буни қарангки, бу ҳам бежиз эмас экан. Овоз ҳолатига кўра саломатликдаги кўп нарсаларни билиб олиш мумкинлигини шифокорлар ҳам исботлашган. Хўш, овознинг бўғиқ, баланд ёки жуда паст бўлиб қолиши нимадан дарак беради?

«НОРДОН» ОШҚОЗОН

Бўғиқ овоз томоқ-ҳалқум, қизилўнгач ёки қалқонсимон без касалликларидан хабар бериши мумкин. Унга ҳамроҳ ҳолатлар бу шубҳага аниқлик киритишга ёрдам беради.

Агар овоз бўғиқлиги:

-  эрталаб уйғонгандан бошлаб безовта қилса;

- жиғилдон қайнаши;

- томоқда бир нима тиқилиб қолганлик ҳисси;

-  таомланаётганда кўп қалқиб кетиш ҳолатлари қизилўнгачни текширитиришга сабаб бўла олади.

Сизда эзофагилрефлюкс аниқланиши мумкин. Бу ошқозондан чиққан  кислота қизилўнгач ва ҳиқилдоқни яллиғлантириши туфайли келиб чиқадиган хасталик. Бунга бир қанча ҳолатлар сабаб бўлади. Масалан, ошқозонда кислоталиликнинг ошиши, қизилўнгач чурраси, оғир юк кўтариш ёки узоқ вақт дори ичишнинг асорати кабилар.

ЧОРАСИ:

Гастроэнтеролог-шифокорга кўрининг. У сизга ошқозон гастроскопияси ва рентгенидан ўтишни тавсия қилади. Ошқозон суви кислоталилиги ва хеликобактерия инфекцияси бор-йўқлигини ҳам текширади.

Агар эзофагит ташхиси тасдиқланса, ошқозон кислотасининг ишлаб чиқилишини камайтирувчи, қизилўнгач ва ҳиқилдоқ яллиғланишини бартараф этувчи препаратларни қабул қилиш тавсия этилади. Қизилўнгач аҳволи яхшилангач, овоз ҳам ўз ҳолига қайтади.

ВИРУСЛАР  ҲУЖУМИМИ?

Овозингиз кечки томон бўғилиб қолаётганини сезяпсизми? Шунингдек,  бурун ҳамда томоқда ноқулайлик ҳисси, тана ҳароратининг кўтарилиши безовта қилса, ўткир ларингит «ишини бошлаган» кўринади. Бу томоқнинг вирусли, кам ҳолларда бактерияли яллиғланишидир. Кўп ҳолларда товуш пайчалари грипп, парагрипп, қизамиқ ва бўғма (дифтерия) хасталикларидан зарарланади.

ЧОРАСИ:

Кўпроқ ишқорли минерал сув ёки бир чимдим ош содаси солинган илиқ сут ичинг. Шунингдек, йўталга қарши ўсимликлардан тайёрланган  сироплар ҳамда шимиладиган хаб дорилар ҳам яхши ёрдам беради.

Агар овоз чийиллаб, нафас олишга қийналсангиз, зудлик билан «Тез ёрдам»ни чақиринг.  Бу томоқнинг кучли шишганини билдиради. Шифокор етиб келгунича оёқни илиқ ваннага солиб, иссиқ буғдан нафас олиш лозим.

ГОРМОНЛАР «ШЎХЛИГИ»

Аёллардаги йўғон овоз — гормонал бузилишнинг яққол белгиси. Яъни қонда эркаклар гормонининг ортиб кетиши. Агар бу ҳолат:

- ҳусунбузарлар тошиши;

- қоматнинг ўзгариши;

- юз ва танада тукларнинг кўпайиши;

- бепуштлик каби ҳолатлар билан бирга кечса, аёлнинг тухумдонлари ёки буйракусти бези хасталанган бўлиши мумкин.

Шуни ҳам инобатга олиш керакки, баъзи гормонал препаратлар билан даволанганда ҳам овоз ўзгаради. Шунингдек, бачадон ичи контрацептик воситаси (спираль)дан фойдаланган аёлларда ҳам овоз ўзгариши мумкин.

Албатта, ёш ўтгани сари тухумдонлар фаолияти сустлашиб боради ва бу ҳам овоз йўғонлашишига сабаб бўлади.

ЧОРАСИ:

Эндокринологга кўрининг, кичик тос аъзолари ҳамда буйракусти безини УТТ ва МРТ текширувидан ўтказинг, гормонларни текшириш учун қон синамасини топширинг, бошингизни рентген қилдиринг. Қандай даволанишни эса шу таҳлиллар натижасига кўра шифокор белгилайди.

БУРУН БИТИБ ҚОЛСА...

Одам димоғида гапирса, демак уни тумов безовта қиляпти. Аниқроғи, бурун бўшлиғи инфекцияси. Аммо муаммо бурунда бўлса, овоз нега ўзгаради? Гап шундаки, бурун бўшлиғининг вазифаларидан бири — овозга садо бермоқ. Шунинг учун «битиб» қолган бурундан «садо» чиқмайди. Кўпинча бунга синусит, гайморит, фронтит ёки аденоидит сабаб бўлади. Бундай вазиятда одамни тумов билан бирга бош оғриғи, ҳолсизлик ва кўп терлаш ҳам безовта қилади. Баъзан шамоллашни тўлиқ даволамаслик ҳам бурундаги муаммоларга олиб келади.

ЧОРАСИ:

ЛОР-шифокорга учрашинг. У тумов сабабини аниқлайди. Агар бактериал гайморит бўлса, албатта, антибиотик дориларсиз иш битмайди. Агар аллергия сабаб бўлса, анигистамин ва тумовга қарши дориларга мурожаат этасиз.

МАККОР НИКОТИН

Қўпол ва хириллаган овоз кашандаларга хос.  Негаки тамаки овоз пайчаларини йўғонлаштириб, товуш бўғиқ чиқишига сабаб бўлади. Афсуски, бундай товуш нафақат эгаси кашанда эканлигини, балки унинг нафас йўллари касалланганлигини ҳам билдириб туради. Баъзан бундай хириллаш овоз пайчалари ўсимтасидан ҳам дарак бўлади.

ЧОРАСИ:

Агар саломатлигингизга бефарқ бўлмасангиз, тамакидан воз кечинг. Ҳозирда бунинг усулари кўп. Шунингдек, албатта, ЛОР ҳамда пульмонолог кўригидан ўтинг. Сиз учун нафас йўлларидаги сурункали яллиғланиш ҳамда ҳосилалардан зудлик билан халос бўлиш жуда муҳим.

«АСАБИЙ» ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ

Доимий, айниқса, стресс пайти, овознинг бўғилиши қалқонсимон без ишида муаммолар борлигидан дарак беради. Булардан ташқари, томоқ бўғилиши, ютинишга қийналиш каби ҳолатлар «жўр бўлса»,  қалқонсимон без катталашганига шубҳа қилиш мумкин.

Бу ҳолатга кучли стресслар, иммунитетнинг кучсизлашиши, ўсмирликда, ҳомиладорликда ва климакс давридаги гормонал ўзгаришлар, сурункали йод етишмаслиги ва нурланиш таъсири сабаб бўлади.

ЧОРАСИ:

Эндокринолог текширувидан ўтинг. У касаллик тури ва қалқонсимон без ҳолатига кўра даво чорасини белгилайди.

ҚУЛОҚЛАРНИ ТЕКШИРИНГ

Баланд овозда гапириш одати генга боғлиқ. Шунинг учун аввал баланд овозли қариндошларингиз бор-йўқлигини эслаб кўринг. Агар баланд овозда гапиришни энди «ўрганган» бўлсангиз, эшитиш қобилиятингиздан «хабар олинг». Негаки одам қанчалик ёмон эшитса, шунчалик баланд гапиради.

Агар сиз яқин кунларда ЎРВИ ва ОТИТ — қулоқ яллиғланишини бошдан кечирган бўлсангиз, демак гап қулоқда.

Бундан ташқари, қулоқчинда баланд мусиқа тинглаш ёки шовқин жойлар (ишлаб чиқарув цехлари, қурилиш ва ҳ.к.)да ишлаш ҳам эшитиш қобилиятини ёмонлаштиради.

ЧОРАСИ:

ЛОР-шифокорга мурожаат қилинг. У товуш қабул қилиш даражасини аниқлайди. Агар инфекцион касаллик бўлса, антибиотик ҳамда замбуруғларга қарши дорилар тайинлайди.

Агар мумммога инфекциянинг алоқаси бўлмаса, қулоққа уқалаш, сақич чайнаш ва қон айланишини яхшиловчи дорилар билан ёрдам бериш мумкин.

ОВОЗ ВА ДОРИЛАР

Баъзан овоз дори-дармонларга бўлган аллергия сабабли бўғилиши мумкин. Бунга қуйидаги препаратлар сабаб бўлади:

- қонни суюлтирувчи препаратлар;

- қон босимини туширувчи дорилар;

- антигистамин воситалар;

- стероид гормонлар;

- астмага қарши дорилар;

- антидепрессантлар;

- пешоб ҳайдовчилар;

- катта миқдорда С витамини.

  Терапевт Хуршида КАРИМОВА тавсиялари асосида

Камола ШАРОФЗОДА тайёрлади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 745 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, habarlar, xabarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018