Понедельник, 2016-12-05, 4:23 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2900]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 443
Статистика


waplog

Онлайн всего: 33
Гостей: 33
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Июль » 30 » ОВСИНЛАРИМНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ОНАМАН

9:44 AM
ОВСИНЛАРИМНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ОНАМАН
«Боланинг бегонаси бўлмайди, деганлар ҳар доим ҳам ҳақ эмас». Фариданинг миясида бу фикр туғилганига анча бўлди. Тўғри-да, сен уларни ўз фарзандингдек оқ ювиб, оқ тараб, бетоблигида тунларни бедор ўтказиб, ота-оналар мажлисида улар учун аччиқ гапларни эшитиб қийналсангу, улар бўлса…

Оила қургач, келин тилни ширин қилиб, қайнонасининг дуосини олса, эрининг кўнглига йўл топса, бас – бахтли бўлади, деб уқтиришганди унга. Лекин ҳаёт кутилмаган синовлари билан ўтдан олиб сувга ташлашини қаёқдан ҳам билсин…

Тўлқинжон билан Фаридахон совчи орқали танишиб, оила қурган бўлсалар-да, бахтли яшаб кетишди. Пазандаю чаққон келин таърифланган Фарида бу баҳони оқлаш учун астойдил ҳаракат қилди. Бирин-кетин икки ўғил кўришди. Ҳаммаси рисоладагидек кетаётганди. Бироқ атрофдагиларинг бахтли бўлмагунча бахтинг тўкис бўлмас экан. Қайноғаси ва овсинининг турмуши яхши эмасди. Эр-хотин арзимас нарсага ҳам уришиб кетаверишар, жанжал ур калтак-сур калтаккача бориб етарди. Овсинининг икки боласи шундай кунларда «янга-янга»лаб уларнинг уйига беркиниб олишарди. Фариданинг жуда ҳам раҳми келарди.

Охири қайнонаси алоҳида яшашса тинчиб кетишар, деган мақсадда рўзғорини бўлак қилиб, икки кўча наридаги бобосининг ҳовлисига кўчириб чиқарди. Бироқ аҳвол ёмонлашиб бораверди. Қайноғаси оиладан тобора безиб, кўча-кўйда ичиб юрадиган одат чиқарди. Уйда жанжал бўлган вақтларда эса овсинининг болалари уларнинг уйига қочиб келишарди. Бу норасидаларга бутун маҳалла ачинарди. Шундай бўлса-да, овсини ҳамма нарсадан воз кечиб, ҳатто болаларини ҳам ташлаб кетиб қолиши ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига кирмаганди. Аввалига қайнонаси аразлаб онасиникига кетгандир, бир-икки кунда қайтиб қолар деб ўғлини тинчлантирди ва набираларини уйида олиб қолди. Овсини эса ота уйига ҳам бормай, ёшликдаги муҳаббати билан топишиб, Тошкентга қочиб кетганини эшитганлар бу хабарни оқизмай-томизмай етказишди. Қайноғаси янада кўпроқ ичиб, пичоққа ёпишадиган, қайнонасининг юраги тез-тез хуруж қиладиган бўлди. Бу ёқда болалари «онам»лаб йиғлашни қўймайди…

Хуллас, овсини қочиб кетганидан кейинги бир йил ниҳоятда қийин ўтди. Охири қайнонаси ўғлини уйлантириб тинчлантирмоқчи бўлди. Янги овсинни тушириб келганларида Фарида энди ҳаммаси яхши бўлади, қайноғам болаларини бағрига олиб тинчгина яшайди, деб умид қилди. Чучварани хом санаган экан.

Аввалига ўзининг бошига катта бахтсизлик тушди. Ҳомиладор эди, оиладаги муҳит таъсиридами ёки Яратганниг бир синовими, хуллас, учинчи фарзанди ногирон туғилди. Шифокорлар болага алоҳида парвариш зарурлиги, йилда камида икки марта Тошкентдаги шифохоналарда даволаниб туриш лозимлигини уқтиришди. Бечора гўдак марказий асаб тизимида нуқсон билан туғилганди. Фариданинг дарди дунёси қоронғи бўлди, аммо начора, яшашда давом этиши, боласини оёққа қўйиши керак эди.

Қайноғасининг оиласи барибир тинчиб кетмади. Қайноғаси ичишни ташламагани етмагандек, овсини ўгай фарзандларни чиқиштирмай қўйди. Болалар яна бувисиникида яшай бошлашди. Рўзғор катта, бунинг устига ногирон фарзандни даволатиш учун кўп маблағ керак эди. Тўлқинжон Кореяга ишлагани кетди.

Илгари Фарида қайноғасининг болаларини Худо йўлига, савоб учун индамай парваришлаб юрарди. Кенжатойи туғилгач, ҳатто ўзининг катталари учун ҳам етарли вақт ажратолмай қолди. Яхшики, акасию сингиллари, ота-онаси бор экан, ёрдам бериб туришди. Олти яшар қизи ва уч ёшли ўғли кўпинча ота-онасиникида бўларди. Кенжатойи бир ёшга тўлганда, каттаси мактаб ёшига етдию, болаларини қайтариб олиб келди. Энди ўзининг уч фарзанди, қайноғасининг иккитаси, бетоб қайнона – бари елкасида эди.

Қайноғасининг бир ўғилу бир қизи ўсмирлик даврига қадам қўйганди. Улар билан ҳеч ким астойдил шуғулланмас, назорат қилмас, қолаверса, оиладаги танг муҳит ҳам ўсмирларнинг хулқига ўз муҳрини босганди. Фарида уларга бурнидан ортиқ гапиролмас, рўзғор ишларида бирон ёрдам кутиш у ёқда турсин, ҳатто кичкинтойи билан ярим соатгина ўтириб туришни ҳам илтимос қила олмасди.

Қайноғаси эндигина ўн учга қадам қўйган қизига мобил телефон совға қилиб, ўзича оталик вазифасини бажарган бўлди. Қиз уззукун шу телефондан бўшамасди. Унинг ўн икки ёшли укаси эса эрталабдан кечгача аллақаёқларда санғиб юрарди. Уйдан бир неча марта қимматбаҳо буюмлар йўқолганда, аввалига Фарида, болалар у ер-бу ерга ташлагандир, деб ўйлади. Кейин шубҳа туғилди. Бир куни қайноғасининг ўғли шкафдаги оилавий жамғармадан пул ўмараётганини ўз кўзи билан кўриб, ҳаммасига амин бўлди. Қайнонасига бу ҳақда оғиз очганди: «Энди бу шўрлик тирик етимларни сиз ҳам сиғиштирмаяпсизми? Еётган бир бурда нони малол келяптими?» қабилидаги гапларни эшитди. Узоқдаги эрига бу ҳақида миқ этолмади. Худодан сабр тилаб, болаларига бирдек яхши муомала қилиб, яшашда давом этаверди.

Бу орада қайноғаси яна бир ўғилли бўлди. Катта фарзандларини олиб кетиш, тарбияси билан шуғулланиш ҳақида умумун ўйламасди. Қизининг туғилган кунида оталик ҳисси бирданига жўш уриб кетган қайноға қўйнию қўнжини тўлдириб кириб келди. Фарида эрталаб қайнонасининг юраги хуруж қилиб, шифокор чақиришгани, етмаганига кичкинтойи ҳам иситмалаётгани учун туғилган кун ҳақида унутиб қўйди. Қайноға бўлса ҳеч нарсани суриштирмай ўшқира кетди:

– Ҳа, келинпошша, бизнинг эркатойимизни намунча камситмасангиз? Билмасангиз, билиб қўйинг – мен рози бўлганим учун бу ҳовлида яйраб-яшнаб ўтирибсиз. Укам жўнатаётган жарақ-жарақ пуллардан озгина сарфласангиз, ўлиб қолармидингиз?

Шу заҳотиёқ қизи ҳам чақишга тушди:

– Ада, янгам бизни ёмон кўради. Укамни ўғрига чиқарди. Мен боласига қарамаганим учун сиз совға қилган телефонни кечаси олиб қўйди. Бугун эрталаб сиз келишингизни билиб қайтариб берди. Бизни уйдан ҳайдавормоқчи!

– Ўзини ҳайдавормай тағин чурвақалари билан!.. Ҳўв, менга қара, шу уйда ўтирибсанми, онамга ҳам, болаларимга ҳам қарайсан! Бўлмаса, думларингни тугвораман!

Фарида ортиқ чидаб туролмади:

– Муллака, шу қатъиятингизни уйингиздаги аёлингизга кўрсатсангиз, оилангиз масъулиятни зиммангизга олсангиз, болаларингиз бировнинг қўлига қарам бўлмай, отаси ва ўгай бўлса-да, онаси бағрида яшармиди?! Оила қураётганда, фарзанд кўраётганда буларнинг тақдирига масъулиятди бўлиш кераклигини ўйлаб кўрганмисиз ўзи? Сиз оилада катта ўғилсиз, аммо ойижон икки марта уйлантириб ҳам сиздан тинчиганлари йўқ. Шу ҳақида ўйлаб кўринг! Ёқмаётган бўлсам, кетавераман. Хотинингизни олиб келиб, болаларингиз билан яшайверинг шу ерда.

Орага қайнонаси тушди, бир балонинг олдини олди. Шу куни Фарида эри кетгандан бери илк бора ўксиб-ўксиб йиғлади. Пешонасининг шўрлиги, икки жон учун ҳам оғирлик қиладиган ташвишлардан эзилиб кетгани, болалари учун ҳам барчасига чидашга мажбурлигини ўйлаб, сиқилди. Бироқ «сюрприз»нинг каттаси ҳали олдинда экан…

Орадан бир ҳафта ўтгач, қайноғасининг иккинчи хотини телефон қилиб қолди. Қайнонасини сўради. Тўйга кетганини билиб, бутун аламини овсинига қарата соча бошлади:

– Қайнонангизга айтиб қўйинг, бу алкаш ўғлига сарф қиладиган ортиқча умрим йўқ. Мен ҳам бир марта дунёга келаман. Кундошим бекорга кетмаган экан, менам боласини ташлаб кетвораман. Ана, олиб боқа қолинглар. Иккитаси сиққан уйга учинчиси сиғмайдими?»

Фарида ҳамма нарсани қабул қилганда ҳам, фарзандидан воз кечган аёллар мантиғини ҳеч тушуна олмасди. Наҳотки, туғаётганда «отаси яхши бўлса боқаман» деган фикрда бўлган? Умуман, нима мақсадда оила қургану, нима учун яшаб юрибди? Болалар-ку, катта бўлиб кетишар, лекин улардан қандай инсонлар етишиб чиқади? Ахир ҳар бир бола ота-она бағрида, тўлиқ оилада катта бўлиш ҳуқуқига эга. Эсли-ҳушли, вояга етган икки инсон ўзаро оила ришталарини боғлаётганда аввало бўлажак фарзандлари олдида улкан масъулиятни зиммаларига олаётганларини англасалар, ажралишлар, тирик етим болалар сони камаярмиди?..

Фаридани «Энди нима қиламан?» деган савол эмас, «Шўрлик кичкинтойнинг гуноҳи нима?» деган оғриқли ўй кўпроқ ўйлантирарди.

ШАҲИНА қоғозга туширди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 501 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016