"Elections.uz-2016” пресс-клубида 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун келган бир қатор халқаро тузилмалар, хорижий мамлакатлар сайлов комиссияларининг вакиллари билан учрашувлар давом этмоқда
Кейинги сухбатдошимиз қозоғистонлик журналист "Хабар” агентлиги мухбири Артём Петров.
"Илк таасуротларим бизни аэропортдан кутиб олишларидан бошланди. Тўғриси, аэропортда бизни VIP залда кутиб олишлари, божхона назоратидан ўтишимизда яратилган қулайликлар буларнинг барча-барчаси сайлов жараёнининг қай даражада ташкиллаштирилганидан далолат беради.
Ташриф буюришимиз билан матбуот марказига ташриф буюриб, аккредитациядан ўтдик, сўнгра Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган пресс-клубга ташриф буюрдик. Мен кўп жойларда бўлганман, лекин ҳеч қандай муболағасиз айтишим мумкин, бу ердаги пресс-клубда журналистларга яратилган шарт-шароитлар жуда юқори даражада.
Сайлов жараёнига келсак, биз Тошкентдаги бир нечта сайлов участкаларида бўлдик. Мени энг ажаблантиргани участкаларда болалар хонаси яратилгани бўлди. Бизни мамлакатда сайловда одамлар навбат кутади, болалар қийналиб кетади, бу ҳолат эса ноқулайликлар туғдиради. Бу ерда эса одамлар фарзандини болалар хонасидаги тарбиячига қолдириб, ўзлари уларга чалғимай овоз бериш ҳуқуқларини бажаришлари мумкин.
Ўзбекистондаги ушбу сайловнинг яна бир аҳамиятли томони бу мустақил халқаро кузатувчиларнинг кўплиги. Аслида бу сиёсий ҳодиса нафақат Ўзбекистон балки бутун дунё учун муҳим саналади. Сабаби Ўзбекистон дунёда ўзининг алоҳида ўрнига эга бўлган мамлакат.
Мен ҳар бир номзоднинг дастури билан танишиб чиқдим, барча номзодларнинг дастурида фақат халқ манфаати ётганини кўрдим, шу сабабдан ишонч билан айтишим мумкинки, ким ютишининг аҳамияти йўқ, сизларда ҳаммаси зўр бўлади.”