У камбағал колумбиялик оиласида туғилди, аммо йиллар ўтиб Ер юзининг энг бой кишилари қаторига қўшилди. У тарихга нафақат сиёсий арбоб сифатида, балки машҳур наркобарон сифатида ҳам қолди.
У ўз жиноий ишини яширинча амалга оширмаган, аксинча, барчасини ошкора қилган. Бутунжаҳон кокаин бозорининг 80 фоизини назорат қилгани сабаб, ҳар ҳафта 420 млн доллар пул ишлаган. Эль-Патронни наркабаронлар тарихидаги энг бойи, деб ҳисоблашган. У ажал оғуси бизнесига қанча пул айлантирганини тасаввур ҳам қилиш қийин. Чунки гап миллионлар устида эмас, балки миллиардлар устида бормоқда.
Эскобар атрофида қанча бойлик айланар эди?
1. Картель Эскобар бир йилнинг ўзидаёқ 22 млрд доллар ишлаб топган.
2. у ҳар йили АҚШга контрабанда йўли билан 15 тонна кокаин гиёҳванд моддасини олиб ўтган.
3. У бу ишда бирор-бир муаммо туғилмаслиги учун ҳар йили 2 млрд доллар пул сарфларди. Гувоҳлар шундай эслашади: "Пабло шунчалик кўп пул ишлайдики, унинг моддий ҳолатидан ҳар йили 10 фоиз камайтиришга тўғри келарди. Бунга сабаб пулларини сақлайдиган жойда каламушлар кўпайиб, уларни еб қўярди, у ерни сув босарди ёки пуллар шунчаки ғойиб бўларди”.
4. Эскобар кетма-кет етти йил — 1987 йилдан 1993 йилга қадар Forbes нинг халқаро миллиардерлар рўйхатида бўлган. 1989 йилда у еттинчи ўринга қадар кўтарилган эди.
5. У ҳар ой пул ўраш учун мўлжалланган резинкаларга 2,5 минг доллар пул сарфларди.
6. Бир сафар қизи Мануэла билан бир уйда қолишганида, қизи совуққотади. Ана шунда у қизини иситиш учун 2 млн. доллар пулни ёқиб юборади.
7. 1991 йилда Эль-Патронни ўзи қурган La Catedral қамоқхонасига қамашади. У ер қамоқхонадан кўра катта ва қиммат клубни эслатарди. Танцпол, бассейн, жакузи, сауна, футбол майдони: хуллас у ерда нималар йўқ эди! Эскобарнинг қариндошлари ва дўстлари уни истаган пайтда келиб кўришлари мумкин эди, ҳатто унинг ўзи ҳам истаган пайтда чиқиб кета оларди. Лекин Колумбия ҳукумати вакилларига қамоқхона биноси олдига беш километрдан яқин келиш қатъиян тақиқланган.
Аммо унинг шунча бойлиги бўлгани билан, ҳаёти бахтли бўлди, деб айтиб бўлмайди. Уни ҳақиқий ҳибсга олишганида содир бўлган терактлар ва даҳшатли ўлимлар ҳақида бугун гапирмоқчи эмасмиз. Биз уни мақтамоқчи ҳам эмасмиз. Шунчаки Эскобарнинг ақлни шоширадиган бойлиги ҳақида бироз маълумот бериб ўтдик. Аммо бу пуллар унга бахт ҳадя эта олмаганига тарихнинг ўзи гувоҳ. Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://xabardor.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|