Телеграм асосчиси Павел Дуров ўз каналида қизиқ маслаҳатлар бериб туради. 37 ёшга тўлган куни (10.10.2021)да мухлислар билан баъзи ўгитларини баҳам кўрибди.
Етарли қадрланмайдиган 3 нарса:
1. Уйқу – иммунитетни кучайтиради, ижодкорлик ва психологик соғликни яхшилайди.
2. Табиат – биз биологик жиҳатдан ўзимизни яхши ҳис қиладиган муҳитдир.
3. Ёлғизлик – одамга руҳий ва интеллектуал кашфиётлар қилиш учун эркинлик беради.
Керагидан ортиқ қадрланадиган 7 нарса:
1. Катта шаҳарлар – улардаги ресурслардан фойдаланиш яхши, лекин улардан ташқарида яшаш маъқулроқ.
2. Ресторанлар – энг секин ва самарасиз овқатланиш йўли ҳисобланади. Уйда овқат қилиш соғлом турмуш тарзи ва овқат таркибини назорат қилиш имконини беради.
3. Иссиқ об-ҳаво – қуёшли ҳаво нафақат одамни дангаса қилади, балки тез қариш ва саратонга чалиниш хавфини ҳам оширади. Совуқроқ ҳарорат, аксинча, руҳ, бадан ва ақлни тозалайди.
4. Мода – доим ўзгариб борадиган трендларга эргашиш қиммат ва кераксиздир. Қулай кийинишга эътибор бериш ҳаётни осонроқ қилади ва муҳим нарсалар учун жой қолдиради.
5. Кўчмас мулк – сотиб олиш одамнинг танлов имкониятини чеклайди ва савол остидаги сармоядир. Ижара эса эркин ҳаракат қилиш ва турли ҳудудларни кўриш имкониятини беради.
6. Ижтимоий тармоқлар – улардан миямизга тинимсиз оқиб кираётган ахлат бахтни ва ижодкорликни камайтиради. Бундай интернет хизматларидан узилиш исталган бир кунда биз қилишимиз мумкин бўлган энг яхши нарсадир.
7. Машҳурлар маслаҳати – машҳур инсонлар кўпинча ўзларининг соҳаси бўлмаган йўналишларда маслаҳатлар беради. Ҳаётдаги муҳим мавзуларда илм-фанга ва экспертлар фикрига эргашиш керак.