Понедельник, 2017-02-27, 4:23 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3097]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [297]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1688]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2903]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4692]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [650]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [909]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [107]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [712]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [11]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 487
Статистика


waplog

Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Ноябрь » 19 » Пьер РИШАР: «Мен кулиш ва кулдириш учун дунёга келганман...»

7:49 PM
Пьер РИШАР: «Мен кулиш ва кулдириш учун дунёга келганман...»
Чиройли, келишган, басавлат актёрлар... Ошиқ йигитлар, романтик образлар, аслзодалар, уруш қаҳрамонлари... Пьер Ришар эса тамомон бошқа амплуадаги роллар соҳиби. Бир пайтлар паст бўйи, жингалак сочи, кулгули юз тузулиши учун уни актёрлик тўгарагига қабул қилишмаган. Ҳа, «Барибир роль беролмаймиз, ахир жуда хунук!» дея ҳукм ўқишган... Аммо бугун унинг қиёфасини танимайдиган, ижросидаги фильмларни кўрмаган, яратган образларидан кулиб йиғламаганлар кам бўлса керак орамизда... Омадсиз, бахтсиз, довдир, аммо нимасидир кўнгилга яқин қаҳрамонлар ижрочиси — Пьер РИШАР ҳаёти фильмларидан-да қизиқ.

«Қаҳрамонларим аҳмоқ эмас!»

— Ҳа! Кимлардир уларни бир сўз билан аҳмоққа чиқариб қўя қолади. Йўқ, яхшилаб назар солиб қаралса, уларнинг атрофидагилар аҳмоқмасми? Мана, масалан, ўша машҳур «Ўйинчоқ» фильмини олайлик. Тўғри, ижромдаги қаҳрамоннинг омади чопмаган, иши юришмаган, аранг кунини кўради, яна нуқул боши деворга урилаверади. Картина якунида эса бола ўйинчоқ дўкони билан бирга журналистни ҳам сотиб олиб берган бойвачча отаси биланмас, жамият ўйинчоққа айлантирган инсон билан дўстлашади-ку! Отасидан тополмаган ишонч, меҳр, эътиборни «Ўйинчоқ» беради-ку унга? Хўш, аслида ким бахтсиз, ким аҳмоқ? Фарзандининг истакларини қондириш билан унга оталик қилаяпман деб ҳисоблаётган кишимасми?

Бу фильм мени томошабинларга танитган. Кинокомедияда аччиқ кулгу бор, қайсидир маънода ҳаётимга яқин. Умуман олганда, фильмдаги барча сюжетлар ҳаётий... Режиссёр Франсис Вебер бу воқеани бир кишидан эшитиб қолган. Яъни бадавлат одам боласига ўйинчоқлар дўкони совға қилади. Кичкинтой учун ҳамма ўйинчоқлар муҳайё, аммо барибир унинг кўнгли тўлмайди. Охири аҳмоқ отанинг қурби сотувчини «харид» қилишгача этади. Эҳ, катта одамлар...

Икки хил дунёда яшаган болакай

— Биласизми, катталарнинг хатоси нимада? Ўзлари бахт тополмаган бойлик билан фарзандларига бахтли болаликни ато қиламан, деб ўйлашларида. Ҳозир эсласам ҳам, хафа бўлиб кетаман. Мактабимизда асосан кончиларнинг фарзандлари таълим олишар, бобом эса мени қора  лимузинида ўқишга жўнатарди. Тасаввур қилаяпсизми, бир бурда нони ўйловли болакайларнинг кўз ўнгида қимматбаҳо машинадан тушишни? Мактабда шу сабаб дўстим йўқ эди. Доим ёлғиз юрардим. Чунки мени тенгқурларим ёмон кўрарди. Улар ҳам, бобом ҳам, билишмасдики, ярим кўнгилни бундай дабдабабозлик билан тўлдириб бўлмайди... Ахир отам бизни шу пуллар сабаб ташлаб кетганди...

Ота томондан бобом аслзодалардан бўлган, газлама фабрикаси соҳиби эди. Устига-устак, кун келиб мен ҳам шу меросни бошқаришимни истарди. Онамнинг отаси эса овчи бўлган. Иккимиз бирга балиқ овига борардик, ўрмон кезардик. Хуллас, бир пайтнинг ўзида ҳам кичкина шаҳзода, ҳам Том Сойер эдим... Энди мулоҳаза қилсам, боболаримнинг биридан аниқлик, иккинчисидан фантазия мерос қолган экан менга.  

Афишаларга ярашмаган фамилия

1— О-о-о, менинг узундан-узоқ исми-шарифим— Пьер Ришар Морис Шарль Леопольд Дефей. Бу фамилия ҳеч қачон афишалардан ўрин ололмасди. Чунки бобом ўзининг олий насаби қанақадир афишаларга ёзилишига тоқат қилолмасди. Оиламдагилар аввалбошдан актёр бўлишимга қаршилик қилишган. Ҳатто улар истаган йўналишда ўқишга ҳам мажбур бўлдим. Бакалаврлик дипломимни олгач эса фабрикага қадам ҳам босмадим. Бой бўлишни, ҳамма мендан нафратланишини истамасдим. Гарчи мактаб тўгарагига жуда хунуклигим сабаб қабул қилишмаган бўлишса-да, кино орзуси қайта уйғонди қалбимда. Охири мақсадим йўлида ҳаракат қила бошладим. Драма йўналиши бўйича машҳур Шарль Дюплен ва Жан Вилар қўлида таҳсил олдим. Бироз муддат бар, қаҳвахоналарда қўшиқ айтиб юрдим. Кейин кичик ролларда кўрина бошладим. Ниҳоят, ўттиз уч ёшимда омад кулиб боқди. «Бахтли Александр»да роль ижро қилдим. Актёр Жерар Депардье ва режиссёр Франсис Вебер билан ҳамкорлигимиз эса ҳақиқий ютуғим. Айтганча, биз Жерар билан нафақат яхши партнёр, балки яхши дўстмиз ҳам. «Омадсизлар», «Ота», «Қочоқ» картиналари бизни янада яқинлаштирган. Мен Жерарни жуда ҳурмат қиламан. У дўстлари учун ҳамма нарсага тайёр. Ҳатто узумзоримдаги ишларимга ҳам кўмаклашарди кези келса.

Уруш даҳшатлари

— Ўша пайтлари унинг даҳшатини сезишга болалик қилганман. Фақат бир воқеа ҳамон эсимда. Бир куни ёнимда немис аскарининг мотоцикли тўхтади. У менга қараб кулди-да, шоколад берди. Ва кетди. Чопиб онамнинг олдига келдим. Онам эса қўлимдан ширинликни тортиб олиб, отиб юборди. Етти-саккиз ёшли болакайман, онам шоколадни есам, ичбуруғ бўлиб қолишимдан хавотирланаяпти, деб тушунганман ўшанда. Йиллар ўтиб, аслида нима бўлганини англадим ва инсонларни бир-бирига қарши қўйган, нафратлантирган ёвузликнинг оғриғини ҳис қилдим. Немис аскарининг синиқ жилмайиши ва онамнинг кўзларидаги нафратни ҳеч қачон унута олмасам керак. 

Қўрқув

— Ҳар шанба бобомга кундалигимни кўрсатишга қўрқардим. Ёмон ўқирдим-да. Дарсларда жавоб бера туриб, синфдошларимнинг эътиборини тортишдан чўчирдим. Юқорида айтганимдек, улар мени ёқтиришмасди. Амакимнинг мендан икки ёш катта ўғли бор эди, жуда аълочилиги сабаб нуқул иккимизни таққослашарди.

Ота-онам ажрашгач, мактаб-интернатга ўқишга жўнатишган. Панжарали деразалар, совуқ ва бемаза таомлар, узоқдан шафақдек кўзга ташланувчи урушнинг оловли манзараси... Булар эсимга тушса, ҳамон кўнглим хижил бўлади...

Ҳозир нималардан қўрқаман? Кулгуни фақат қаҳ-қаҳ отиш деб тушунишларидан. Ҳар қандай кулгу замирида дард, бахтсизликлар мужассам ахир. Табассум билан эса фалокатларни, қайғуларни енгилроқ қабул қилиш, керак бўлса, енгиш мумкин! Ҳа, мен бу қоидага ҳаётда ҳам амал қиламан. Шу сабаб яратган образларим жонли чиқарар...

Орзудаги роль

3— Бироз фурсат театрда ҳам ишлаганман. Рус, грузин кинорежиссёрлари билан ҳамкорликдаги фильмларда суратга тушдим. Рус адабиётини, грузин ошхонасини жуда яхши кўраман-да...

Кубалик инқилобчи Эрнесто Че Геваре ҳақида фильм суратга олишни истардим. Чунки у менга болалигимдан яқин: ёлғиз ва исёнкор... Кубага сайёҳатим чоғида Че Геваренинг қизи ва синглиси билан учрашдим. Улар сценарий ёзишимга ёрдам беришди. Ва 1988 йил орзумдаги ҳужжатли фильм «Че ҳақида ҳикоя» экран юзини кўрди.

Театрда машҳур Гамлет образини яратганман. Яна қандай ролларни кўнглим истайди? Умуман менга Янги йил совғасидек чиройли образлар ёқмайди. Муҳими, қаҳрамонларим самимий бўлсин, ҳаёт ҳақиқатларини киномухлисга осон ва тез тушунтирсин.

Чеховнинг асарларини яхши кўраман. «Ваня тоға» ҳикоясининг бош қаҳрамонини театр саҳнасида ўйнашни кўп йиллардан бери орзу қиламан. Аммо бунга катта тайёргарлик кўришим керак, уни ҳис қилишим, ёрқин томонларини, ҳақиқий маъносини англашим лозим. Тургеневнинг қаҳрамонлари ёшлигимдан ҳамроҳим, қишлоқ жойлари, ўрмон манзаралари болалигимнинг нафасини беради. Яна Михаил Булгаковнинг «Ит юраги» асари асосидаги фильм қайта суратга олинса, Шариковни камера қаршисида гавдалантирардим.  

Эртакчи бобо

— Ёшлигимдан муҳаббатга, эътиборга ташна инсонман. Доим севиб, севилиб яшашни истайман. Севсанг, қалбинг билан севишинг керак. Қалбингга яқин инсон бўлмаса, умр шунчаки ўтаяпти, деб ҳисоблайман. Биринчи турмуш ўртоғим балерина эди. Икки ўғилли бўлдик. Аммо йўлларимиз айрилди. Болалар менда қолди. Кейин яна қайта икки бор оила қурдим. Бугунги кунда бразиялик модель Сейла Ласерда билан умргузаронлик қилаяпмиз. Францияда катта уйимиз бор, боғимизда узум етиштираман. Бобомнинг орзусини амалга оширдим-да, ҳар йили тадбиркорликдан мўмайгина даромад оламан.

Бир ўғлим саксафон чалишга уста, бири контрабас. Уч ўғил, бир қиз набирам бор. Мен ҳам худди бобомдек ўғилларимдан кўра набираларим билан яқинман. Ёки ёшим ўтиб қолгани учунми? Ўзим ҳақимда болажонлар учун эртак ҳам ёзганман.

Биласизми, ота сифатида нимага хурсанд бўламан? Мен оиламдагиларнинг хатосини такрорламадим, болаларимнинг касб танлашига ҳалақит қилмадим, истакларига қарши чиқмадим. Муҳими, шу эмасми?

Алоҳида

«Кулиш ва одамларга табассум улашишни яхши кўраман. Бу — бахт! Ахир шунинг учун дунёга келганман! Қаранг, кўринишим ҳам беихтиёр кулгунгизни қистатади...»

Шоира ВАФОЕВА тайёрлади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 238 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017