Суббота, 2017-09-23, 11:18 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3635]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [367]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1874]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3210]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4876]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1295]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [836]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [247]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 557
Статистика


waplog

Онлайн всего: 83
Гостей: 83
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Сентябрь » 15 » ПРЕЗИДЕНТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИГА ҚЎШИМЧА КЎМАК КЎРСАТИШ ҲАҚИДА ҚАРОР ИМЗОЛАДИ

10:21 AM
ПРЕЗИДЕНТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИГА ҚЎШИМЧА КЎМАК КЎРСАТИШ ҲАҚИДА ҚАРОР ИМЗОЛАДИ
Ўзбекистон Президенти "Кам таъминланган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор имзолади.
Ҳужжат билан 2017−2018 йилларда ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилиши белгиланган, деб ёзади Газета. Уларда иш билан бандликнинг муайян турлари билан шуғулланишни хоҳловчи кам таъминланган оилаларга тижорат банкларини имтиёзли кредитлаш жамғармасининг махсус маблағлари ҳисобига имтиёзли фоиз ставкаларига эга микрокредитлар ажратиш кўзда тутилган.

Микрокредитлар тикув машиналари, матолар ва зарур материаллар, ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш учун инвентарлар, маиший, компьютер ва бошқа техникалар, шунингдек ўз-ўзини банд қилиш учун турли хил асбоб-ускуналар сотиб олишга ажратилади. Бундан ташқари, кредитлар шахсий томорқа участкалари (қора мол, паррандалар сотиб олиш, кичик иссиқхоналар, молхона ва катаклар қуриш, боғ инвентарлари ва асбоб-ускуналарини сотиб олиш) ва турар жойларни таъмирлаш учун йўналтирилиши мумкин.

Давлат бюджети, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Маҳалла» жамғармаси маблағлари ҳисобидан (тенг улушларда) оғир яшаш шароитларига эга, боқувчисини йўқотган ва ногиронларни парваришлаётган оилаларга беғараз ёрдамлар кўрсатилади.

Жумладан, 2017 ва 2018 йилларда республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида мос равишда 2 ва 5 тадан турар-жойига эга бўлмаган ёки авария ҳолатидаги ёки жуда эски уйларда яшаётган оилаларга 10 йил давомида мол-мулкини бошқалар номига ўтказиш ҳуқуқисиз арзон уй-жой ажратиш режалаштирилган.

2017 ва 2018 йилларда мамлакатнинг ҳар бир тумани ва шаҳрида мос равишда 10 ва 25 тадан кам таъминланган оилаларнинг турар жойларини таъмирлаш (томни таъмирлаш, пол ётқизиш, ойна-деразаларни алмаштириш ваҳоказо) режалаштирилган.

Жорий ва келгуси йилда ҳар бир туман ва шаҳарда 70 тагача оилаларга маиший техникалар (газ- электр печлар, музлаткичлар, тикув машиналари ва бошқалар) ёки бир бошдан йирик шохли қора мол бериш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ҳар бир туманда аъзолари оғир касалликка чалинган ва уларни даволашга маблағлари бўлмаган ўртача олтитагача оиланинг тиббий хизматлар тўлови амалга оширилади.

Бутун мамлакатда, айниқса қишлоқ ва олис туманларда банд бўлмаган фуқаролар аҳоли пунктлари, маҳаллаларни ободонлаштириш, ариқлар, ирригация тармоқларини тозалаш, уй-жой коммунал объектларини таъмирлаш, инфратузилмаларни яхшилаш, йўл ва кўчалар, уй-жой фондлари объектлари ва уларга ёндош ҳудудларни таъмирлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича жамоат ишларига жалб этиш режалаштирилган.

1 октябрдан мазкур жараён Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида биттадан туманда синов тариқасида, 2018 йил 1 январдан босқичма-босқич Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларида бошланади.

2017 йилда жамоат ишларини ташкил этиш ва ўтказиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига давлат бюджетидан 84 млрд, 2018 йилда эса 714 млрд сўм ажратилади.

Жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларнинг Жамоат ишлари жамғармасидан оладиган маблағлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади. Ушбу даромадлар ягона ижтимоий тўловга ҳам тортилмайди.

2017—2018 йилларда 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилалар ва кам таъминланган оилалар нафақа кўринишидаги тўловлар ҳажми мос равишда 1,5 ва 2 баробарга оширилади.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 67 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017