Четверг, 2016-12-08, 10:12 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 205
Гостей: 202
Пользователей: 3
PhilliporinG, Andrewruido, Asarukito
Главная » 2016 » Сентябрь » 14 » ПРЕЗИДЕНТ ВАКОЛАТЛАРИ ВАҚТИНЧА БОШ ВАЗИРГА ЮКЛАТИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРГА ЕТАКЧИ ҲУҚУШУНОСЛАР ТОМОНИДАН ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ

8:47 PM
ПРЕЗИДЕНТ ВАКОЛАТЛАРИ ВАҚТИНЧА БОШ ВАЗИРГА ЮКЛАТИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРГА ЕТАКЧИ ҲУҚУШУНОСЛАР ТОМОНИДАН ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ
Жорий йилнинг 8 сентябрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юклаш тўғрисидаги ўта муҳим қарорни қабул қилди.

Мазкур қабул қилинган қарор аксарият ҳамюртларимиз, хусусан "Даракчи” муштарийлари томонидан жуда тўғри ва ўз вақтида  қабул қилинган муҳим ҳужжат сифатида эътироф этилмоқда. Шунингдек, аксарият муштарийлар мазкур қарорнинг ҳуқуқий жиҳатларини ойдинлаштиришни сўраб мурожаат қилишган.

Ана шу мақсадда биз  бир қатор соҳа мутахассисларига мурожаат қилдик.
Акмал Саидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, юридик фанлари доктори, профессор

– Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматулла Йўлдошев, 8 сентябрь куни ўтказилган қўшма йиғилишида сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини ўзининг зиммасига юкламасликларини сўради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларидаги кўп йиллик тажрибасини, аҳоли ўртасидаги ҳурмат-эътиборини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатларини бажаришни унинг зиммасига вақтинча юклаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилди. 

Н.Т.Йўлдошев ўз мурожаатида асосан прокуратура ва адлия органларида ишлаганини,  давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг бошқа идораларидаги раҳбарлик лавозимларидаги етарли тажрибага эга эмаслиги, бир ярим йиллик  Сенат раислиги давомида орттирган кўникмалари ҳозирги шароитда барқарорликни сақлаш, жамоат хавфсизлигини ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, мамлакатни ривожлантиришнинг энг муҳим сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини самарали ҳал этиш учун етарли эмаслигини тан олди.

Сенат Раиси Н.Т.Йўлдошев ўзининг бу таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан маъқулланганини қайд этди. 

Сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, депутатлар ва сенаторлар ҳозирги шароитда мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини, барқарорликни сақлаш, жамоат хавфсизлигини ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, мамлакатни ривожлантиришнинг энг муҳим сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини самарали ҳал этиш зарурлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т.Йўлдошевнинг таклифини қўллаб-қувватладилар. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мазкур муҳим қарори мамлакатимиз конституцияси ва қонунлари талабларига тўла мос келса-да, айрим хорижий оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида гўёки Президентнинг вазифа ва ваколатларининг  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига вақтинча юклатилиши қонунга хилофлиги ҳақидаги гап-сўзлар "болалай” бошлади.

Шу муносабат билан мен ҳуқуқшунос сифатида ўз мулоҳазаларимни билдириб ўтсам.

Конституциямизнинг 96-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматулла Йўлдошевнинг  қўшма йиғилишида Президентнинг вазифа ва ваколатларини ўзининг зиммасига юкламасликларини, бу вазифа ва ваколатларни Бош вазир зиммасига вақтинча юклашни сўраши қуйидаги конституцион-ҳуқуқий асосларга кўра қонунийдир:

Биринчидан, Конституциямизнинг 81-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг ҳар қандай муҳим масалалари юзасидан ўтказилиши мумкин. Мазкур масаланинг парламент палаталари қўшма мажлисида кўриб чиқилиши мустаҳкам қонуний асосга эгадир.

Иккинчидан, мамлакатимиз ҳаётига оид масалалар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарор қабул қилиш ваколати Конституциямизнинг 82-моддаси, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисидаги”, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати” тўғрисидаги конституциявий қонунларининг 11-моддаларига асосан мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра, палаталарнинг қўшма мажлисида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қўшма қарорлар қарор қабул қилинади. Шунингдек, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 6 моддасига мувофиқ, Олий Мажлиснинг ҳар икки палатаси томонидан қабул қилинган қарорлар қонуний кучга эга ҳисобланади.

Учинчидан, мураккаб вазиятларда, жумладан Сенат раиси Президентнинг вазифа ва ваколатларини қабул қилишдан бош тортган тақдирда, парламент унга мазкур вазифа ва ваколатларни мажбуран юклаш ҳуқуқига эга эмас. Бу борада қарор қабул қилинган тақдирда ҳам, у Ўзбекистон Конституцияси ва Қонунларида кафолатланган,  ҳар бир шахснинг ўз иродасини эркин намоён этиш ва  мақбул фаолиятни танлаш борасидаги ҳуқуқларига зид бўларди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларида Олий Мажлис Сенати Раисининиг тегишли вазифа ва ваколатлардан воз кечиши мумкин эмаслиги кўрсатилмаган.

Тўртинчидан, Конституция ва қонунларда Олий Мажлис Сенати ушбу вазифа ва ваколатларни қабул қилишдан бош тортган тақдирда, уларни кимга юклаш лозимлиги назарда тутилмаган.

Бешинчидан, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг  депутати ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига кўра, ҳар бир депутат ёки сенат аъзоси, шу жумладан Сенат раиси ҳам, Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисида кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича таклиф билдиришга, ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқишга ҳақли.

Президентнинг вазифа ва ваколатларини Бош вазирга вақтинча  юклаш тўғрисидаги қўшма мажлис қарорининг Олий Мажлис палаталари регламентлари ҳақидаги қонунлар талабларига тўла  мослиги депутатлар ва сенаторлар, барча сиёсий партиялар фракциялари томонидан муҳокама қилинган ва қўллаб-қувватланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конституциямизнинг 76-моддасига биноан, олий давлат вакиллик органи сифатида, юзага келган мазкур вазиятда, мамлакатимиз ҳаёти учун ўта муҳим бўлган бу  қарорни қабул қилиши шарт эди ва шундай бўлди ҳам.

Шу тариқа, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори мамлакатимиз конституцияси ва қонуний  меъёрларига, энг муҳими, Ватанимизнинг миллий манфаатларига тўла мос келади, дейишимиз учун барча ҳуқуқий асослар етарли.


Рахимжон Ҳакимов, Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:
 

- Ҳуқуқшунос олим сифатида шуни қайд этишим лозимки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қабул қилинган мазкур қарор ҳуқуқий нуқтаи назардан конституция ва қонунларимизга ҳар томонлама мувофиқ бўлиб, уни қуйидагича изоҳлаш мумкин.

Биринчидан, Конституциямизнинг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Олий Мажлис ва Президент иш олиб бориши мумкин. Яъни Конституциямиз Олий Мажлисга халқимиз номидан иш кўришга тўла ваколат берган.

Иккинчидан, Конституциямизнинг 78-моддасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизими ва ваколатларини белгилаши, шунингдек бошқа ваколатларни амалга ошириши мумкинлиги аниқ белгилаб қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юклаш борасида қарор қабул қилиш 78-моддада белгиланган ваколатлардан хам келиб чиқади.

Учинчидан, мамлакатимиз ҳаётига оид масалалар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлис ўтказиши мумкинлиги Конституциямизнинг 81-моддаси 9-қисми, уларнинг қарор қабул қилиш ваколати эса 82-моддаси 1-қисми билан мустаҳкамлаб қўйилган. Олий Мажлис палаталарининг қарори эса "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра қонун кучига эгадир.

Тўртинчидан, Айни пайтда, Сенат Раиси мажлисда ўзининг тажрибаси ҳозирги босқичда мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, жамоат хавфсизлигини ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг муҳим масалаларини ҳал этиш учун етарли эмаслигини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига юклатиш мақсадга мувофиқ эканлиги бўйича таклиф киритди. Бу ҳолатда ушбу таклифни Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилишини чекловчи бирон бир конституциявий қоида ёки норма мавжуд эмас.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қабул қилинган қарор Конституция ва қонунларимизга тўла мос келади. Шунингдек, Конституциямизнинг 16-моддасига мувофиқ мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.

Айрим қўштирноқ ичидаги экспертларнинг турли Интернет саҳифаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мазкур  қарори қонунийлигини шубҳа остига олишга қаратилган уринишларини Бош Қомусимизнинг 16-моддасини қўпол равишда бузиш, дея баҳолашимиз мумкин.

З. Умаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар бўйича қўмита раисининг ўринбосари:

Жорий йилнинг 8 сентябрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юклаш тўғрисидаги қарор қабул қилди.

Конституциямизнинг 96-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.

Сенат раиси мажлисда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларидаги кўп йиллик тажрибасини, аҳоли ўртасидаги ҳурмат-эътиборини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевнинг зиммасига вақтинча юклаш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.  

Парламентнинг ушбу  қарори Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принципларидан бири – "Халқ ҳокимиятчилиги”га мос келади. Бош Қомусимизнинг 7-моддасида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.

Шунингдек, Конституциямизнинг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Олий Мажлис ва Президент иш олиб бориши мумкин. Яъни Конституциямиз Олий Мажлисга халқимиз номидан иш кўришга тўла ваколат берган. 

Конституциямизнинг "халқ ҳокимиятчилиги” принципига таянган ҳолда, Ўзбекистон республикаси Конституциясининг 81-моддаси 9-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Парламент палаталари тўғрисидаги конституциявий қонунларнинг 11-моддаларига мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининиг Президент ваколат ва вазифаларини Бош вазирга вақтинча юклаш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон манфаатларини кўзлаган ҳолда чиқарилган, дейишимиз учун барча асослар бор.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 82-моддаси биринчи қисмига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади. Олий Мажлис палаталарининг қарори эса "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра қонун кучига эга ҳисобланади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 82 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016