Президент қарори билан аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади:
➖ ички ишлар органларига ўз ташаббусига кўра наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳуқуқи берилади;
➖ 2023 йил 1 январдан бошлаб: наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувларни наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга оширилади; наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имконияти яратилади;
➖ наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги ишларни электрон тарзда судларга юбориш ва судлар томонидан уларни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш мумкин бўлади;
➖ наркология диспансерларидаги мавжуд бўш койкалар сони тўғрисида маълумотларни реал вақт режимида олиш имкониятини берувчи ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда Олий суд ва ИИВга ушбу тизимдан фойдаланиш имконияти яратилади;
➖ 2023 йил 1 январдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатор ва стационар бўлимларида 1 ставкадан фаолият кўрсатувчи тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади;
➖ тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари ташкил этилади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #xabarlar, #ahborot, #Yangilik, #news, #новости, #Yangiliklar, #newsuz, #uznews, #habarlar dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|