Понедельник, 2016-12-05, 8:32 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2901]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 444
Статистика


waplog

Онлайн всего: 219
Гостей: 218
Пользователей: 1
annaGrietty
Главная » 2016 » Июнь » 20 » Пул орасида яширилган “оғу”

7:53 PM
Пул орасида яширилган “оғу”
"Бу ерда нақ 200 грамм "қорадори бор”, уни олиб бориб берсанг, граммига 20 минг сўмдан санаб беради”

Гиёҳвандлик қанчалик мудҳиш иллат экани, унинг касофати билан ҳар йили минглаб инсонлар дунёдан эрта кўз юмаётгани, қанча-қанча оилалар парокандаликка юз тутиб, фарзандлар етим қолаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шу боис, бугун дунё ҳамжамияти бу машъум иллатга қарши ҳамкорликда курашишга интилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда ҳам гиёҳванд моддаларни етишитириш, сақлаш, ўтказиш сингари жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунга қарамай, орамизда бу жирканч жиноят орқали мўмай даромад орттиришга интилиб, охир-оқибат эл-юрт олдида юзи шувит бўлаётганлар учраб турибди. Улар одил суд қаршисида  ҳисоб бериб, ўз қилмишига муносиб жазога тортилмоқда. Яқинда Жиноят ишлари бўйича  Тошкент вилояти  Янгийўл туман судида кўрилган жиноят иши ҳам фикримизга далил бўла олади. 

Суд ҳукмига кўра, ҳали ўттизга ҳам бормаган сурхондарлик йигит Фахриддин Муллаев ўз қилмиши сабабли узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳали уйланишга ҳам улгурмаган йигитнинг ножўя хатти-ҳаракалари унинг келажагини ҳам сўроқ остига қўйди. 

Фахриддин шу пайтгача аниқ бир ишнинг бошини тутмаган, бироқ қаердан мўмай даромад ҳидини олса, уйқуси қочадиганлар хилидан эди. Кунларнинг бирида тоғаси Убайдулла Саламатов унга "ёғли” бир иш ҳақида гап очиб қолди. Гап шундаки, У.Саламатов илгари ҳам гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, судланган, бироқ қамоқдан чиққач тўғри йўлни танлаш ўрнига яна эски "ҳунари”ни ишга сола бошлаганди. 

Маълум бўлишича, дастлабки терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган "Илҳом” исмли шахс Убайдулла Саламатовга Тожикистон Республикасидан мамлакатимиз божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда кўп миқдордаги "опий” гиёҳвандлик воситасини етказиб турган. Убайдулла ўз навбатида жияни Фахридин орқали бу "заҳри қотил”ни мазкур жиноий ҳалқанинг яна бир бўғини ҳисобланган Тилла Абдулҳакимовга етказган. Тилла Абдулҳакимов эса, "товар”ни Тошкентдаги жиноий шериги Б.Атабаевга жўнатиб юборган. Албатта, Атабаев ҳам "оғу”нинг бир қисмини ўзи истеъмол қилиши учун олиб қолар, қолганини эса, устамаси билан  таниш-билишларига пуллашга уринарди. 

Бу гал ҳам бари пухта ўйланган режа бўйича бошланди. 2015 йилнинг 15 май куни "Илҳом”  кўп миқдордаги "опий”ни чегарадан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга олиб киради. Убайдулла ушбу "товар”нинг ҳар грамми учун 15 минг сўмдан нақд санаб бергач, жиянини ёнига чақиради: "Бу ерда нақ 200 грамм "қорадори бор”, сени уни Тилла акангга олиб бориб берсанг, ҳар граммига 20 минг сўмдан санаб беради”.

Бу савдодан яхшигина улуш олишини билган Фахриддин "товар”ни қўлтиқлаганча Тилла Абдулҳакимовнинг уйига югуради. Шериклар бу гал уни алдамаганига ишонч ҳосил қилган Тилла Фахриддиндан 4 миллион сўм бериб юборади. 

Тилла бу "хомашё”ни шундайлигича сотмас, аксинча уни "пишитиб” таркибидаги ортиқча моддаларни ажратиб олар, ҳосил бўлган "маҳсулот”нинг ҳар граммини тошкентлик "харидорига” 100 минг сўмдан пулларди. Албатта, "қайта ишлаш жараёнида, 200 грамм "хомашё”дан 85 грамм "асл маҳсулот” ҳосил бўлганди. Шунда  унинг таннархи ҳам, фойдаси ҳам бур неча баравар ошарди. Тилла бу гал  ҳам худди шундай йўл тутди. 

Термиздан Тошкентга қатнайдиган машиналар майдончасига келиб, ҳайдовчилардан бирини ёнига чақирди ва қўлига банк кассасида ўралиб муҳрлангани кўриниб турган  бир неча тахлам пулни унинг қўлга тутқазди: "Шу "омонат”ни тошкентлик бир "акахон”га етказиш керак!” Ҳайдовчи маълум тўлов эвазига пулни ўз эгасига етказишни ўз зиммасига олди. 

Содда ҳайдовчи тахлаб ўралган мингталик ва беш юзталик пулларнинг ўртаси ўйиб олиниб, ичига нақ 85 грамм "оғу” жойланганини қаердан ҳам билсин? "Омонат”ни қабул қилиб олган Б.Атабаев "заҳри қотил”нинг бир қисмини ўзига олиб қолди. Яна бир қисмини ҳар граммини 120 минг сўмдан М.Асқаров ва Ҳ.Ҳасанвларга пуллади. Сотиш учун эса, ҳали яна анчаси қолганди.

Кўп ўтмай яна бир харидор ўз оёғи билан келди. Анчадан бери бу жиноия гуруҳнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳуқуқ-тартибот органлари эътиборига ҳам тушиб бўлганди. Шу боис, Б.Атабаев 0,21 грамм гиёҳванд моддани сотиб олиш учун у билан учрашув белгилаган навбатдаги харидорнинг кимлигини билолмай қолди. 

Сотувчи ва "харидор” пойтахтимизнинг кичик халқа йўли четида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчаси ёнида кўришадиган бўлдилар. У 0,21 грамм "опий”нинг пулини чўнтагига солиб улгурмасидан орган ходимлари томонидан қўлга олинди. 

Тергов давомида жиноий ҳалқанинг бошқа аъзолари ҳам бирма-бир аниқланди. Бу "тўда”нинг ҳар бир аъзоси ўз қилмишига яраша жазога тортилди. Улар қаторида Фахриддин Муллаев ҳам жиноят қонунчилигида белгиланган тартибда, аниқроғи 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. 

Халқимизда "жиноят жазосиз қолмайди” деган нақл бор. Аммо, кимнингдир хатоси ва топган "оқибати” бошқалар учун ибрат бўлганида эди, бу каби жиноятларнинг сони қисқарган бўлармиди?

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 160 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016