Россия президенти бу ҳақда куни кеча талабаларга видеоалоқа орқали қилган мурожаатида тўхталиб ўтди. У мусаллас солишга қизиқиши, аммо бу даромад олиш учун эмас, шунчаки қизиқиш эканлигини айтар экан, мамлакатда шароб ва шампань виноси ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик бизнесмен Борис Титовни ҳам эслаб ўтган.
— Виночилик — олижаноб иш, балки унга (Титов назарда тутиляпти) маслаҳатчи бўларман, фақат ҳуқуқ соҳасида, — деган ҳудуди бўйича дунёдаги энг катта давлат раҳбари.
Ёшлар билан мулоқотда бу ҳақда гапириш ҳам аслида ғалати. Шу кунларда эса Россиянинг бир қатор ҳудудларида мухолифат етакчиси Навальний ҳибсга олингандан сўнг, норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Кимлардир одамлар адолат талабида кўчага чиқишган, дейишса, яна айримлар улар пул эвазига бақир-чақир қилиб юрибди, деган фикрда.
Уларнинг ичида Путин каби бўзага қизиқадиганлар, «қиттай-қиттай»чилар ҳам кўп бўлса керак. Яна билмадик.