Сардор Раҳимхоннинг "Тушларимга киринг, Отажон” қўшиғи кўпчиликнинг қалбидан жой олишга улгурди. Янги ҳафта бошларида бу қўшиқ клипи ҳам премьера қилинади. Айтишларича, клип шу қадар таъсирли тарзда суратга олинганки, томошабин кўзини бехосдан ёшлатади. Энг биринчилардан бўлиб, йиғлаган томошабин – Раҳимхоннинг ўзи бўлди. Ўз қўшиқларидан илк бора қаттиқ таъсирланиб, кўзёш тўккан хонанда бу ҳолни шундай изоҳлайди: "Эркак киши ҳам йиғлайди. Отасини йўқотганлар ва унинг оқ дуосини, маслаҳатларини соғинганлар мени яхши тушунади!”
Янги клип оммага намойиш этилгач, "тирноқ остидан кир қидирадиган”лар топилади. Ахир, бирон камчилик топишга "қизиқувчи”лар йўқ эмас-ку?! Шу мақсадда ҳозирдан болалаган гап-сўзларга, мавҳумликка хонанда ойдинлик киритишни лозим топди:
-"Тушларимга киринг, Отажон” қўшиғим мусиқаси машҳур хонанда Далер Назаров ижодидан олинган. Бироқ, ҳам виждонан, ҳам факт сифатида шуни бемалол айта оламанки, бу қўшиғим плагиат эмас. Далернинг бир қўшиғи мусиқасидан илҳомландим. Қўшиқни ёзишдан олдин дўстим Жонибек Мурадов орқали Назаровга мурожаат этиб, рухсат олдик. Севимли хонанда бу борада ҳеч қандай қаршилиги йўқлигини ва бундан хурсанд бўлишини билдирди.
Мана, хулоса! "Тушларимга киринг, отажон” плагиат эмас! Камчилик излаб, овора бўлманг! Яхшиси, яхши қўшиқни тинглаб, баҳраманд бўлинг. Ота-онангиз учун меҳрибон фарзанд бўлишни унутманг!
Жасур ҲАМРОЕВ
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://www.shov-shuv.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|