Қуйида улар ҳақида маълумот берилади
Дунё бўйлаб машҳурликка эришган актёр ва актрисалар бир фильмдаги иштироки учун жуда катта маблағга эга бўлади. Уларга тўланадиган гонорар миқдори машҳурлик даражасига ҳам боғлиқ. Шуни аниқлаш мақсадида 2021 йилда фильмларда ижро этган роли учун энг кўп ҳақ олган актёр ва актрисалар рейтинги тузилди.
Даниэл Крэйг — 100 миллион доллар
Бутун дунё бўйича ўз мухлисларини йиға олган британиялик актёр Даниэл Крэйг «Агент 007» фильмидаги ижроси учун 100 миллион доллар миқдорида гонорар олган. Актёр бу ижросидан кейин пулнинг ҳамма қисмини олмаган. Кейинчалик, у «Netflix» ва Британия ҳамкорлигида суратга олинган «Пичоқни олиш» фильмида суратга тушган, бироқ «Netflix» ҳам унга пулни тўлиқ миқдорда бермаган. Даниэл Крэйг йил бўйича охирги марта суратга тушган «Ўлим вақти эмас» номли фильми учун катта гонорар олган 2021 йилнинг энг кўп ҳақ тўланган актёрлари рейтингида юқори ўринда эгаллади.
Дуэйн Жонсон — 50 миллион доллар
Голливуднинг машҳур актёрларидан бири Дуэйн Жонсон «Қизил огоҳлантириш» фильмида ижро этган роли учун 50 миллион доллар гонорар олган ва дунёдаги энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлар рейтингида 2 ўринни эгаллаган. У актёрлик йўналишида бир қатор халқаро мукофотларни олган. Дуэйн Жонсон ижросидаги «Қизил огоҳлантириш» фильми «Netflix» нинг энг юқори маблағ ишлаган фильмлари қаторига киради.
Леонардо Ди Каприо — 30 миллион доллар
Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо «Титаник» фильмидан сўнг ўз рейтингини бироз йўқотди. Кейинчалик киноларда роль ўйнашдан бироз четлашган актёр «Netflix»нинг «Юқорига қараманг» комедияси орқали катта маблағ ишлаб топди. Леонардо Ди Каприо бу комедиядаги роли учун 30 миллион доллар гонорар олган.
Женнифер Лоуренс — 25 миллион доллар
«Оскар» мукофотининг соҳибаси Женнифер Лоуренс «Netflix» платформаси билан ҳамкорликда ишланадиган кўплаб фильм шартномаларига имзо чеккан. У энг кўп ҳақ тўланадиган актриса бўлиш билан бирга «Йилнинг энг яхши халқаро актрисаси» мукофотини олган. Женнифер Лоуренс ҳам худди Леонардо Ди Каприо каби «Юқорига қараманг» фильми орқали катта миқдорда гонорар олган. Бироқ у келажакда актрисалик фаолиятидан бироз четланиб кўпроқ вақтини оиласига сарфламоқчи экани ҳақида маълум қилган.
Жулия Робертс — 25 миллион доллар
Голливуд юлдузи Жулия Робертс 2020 йилнинг энг юқори ҳақ тўланадиган актрисаси фахрли унвонига сазовор бўлган эди. У «Жаноб робот» фильмидаги роли учун 25 миллион миқдорда гонорар олган. Фильмнинг қачон катта экранларга чиқиши маълум қилинмаган. У фильмда америкалик машҳур актёр Маҳершал Али билан ҳамкорликда роль ўйнаган. Актриса фильмлардаги иштироки сабаб кўплаб халқаро мукофотларнинг соҳибаси бўлган.