Воскресенье, 2017-10-22, 9:14 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3705]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [376]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1885]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3230]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4901]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1988]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1321]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [884]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [248]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 562
Статистика


waplog

Онлайн всего: 126
Гостей: 126
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Октябрь » 3 » Рихсихон ИБРОҲИМОВА: “ЧЕРНОБИЛДАН НУРЛАНИБ ҚАЙТГАНМАН”

5:35 PM
Рихсихон ИБРОҲИМОВА: “ЧЕРНОБИЛДАН НУРЛАНИБ ҚАЙТГАНМАН”
Гули, Жамила, Гавҳаршодбегим, Офелия, Корделия каби бир қатор бош қаҳрамонлар роллари тилга олинганда драматик образларни қиёмига етказиб, катта жозиба билан ўйнайдиган, кенг қамровли актриса, Ўзбекистон халқ артисти Рихсихон ИБРОҲИМОВА ёдга тушади. "Даракчи" газетасининг "Кеча ва бугун" лойиҳаси орқали устоз санъаткор ортга назар ташлаб, умр ва ҳаёт йўлини ёдга олди...

БОЛАЛИК...

— 1937 йилнинг 29 декабрида Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилганман. Онам Мукарамахон уй бекаси, отам Исмоилхўжа Иброҳимов авиация
заводида ишчи эди. Оилада асли 10та фарзанд бўлганмиз, бироқ учта бош фарзандлар ёшлигида нобуд бўлишган. Қолган 4 қиз, 3 ўғилнинг тўртинчисиман. 2003 йилда укам Йўлдошхўжа ҳам кутилмаганда юрак хуружи туфайли вафот этди.

Отам бир ўзи оила боқиб, етти фарзандни олий маълумотли қилди. Болалигим уруш йилларига тўғри келгани боис нон олиш учун эрта тонгдан навбатга туришга дўконга чиқиб кетардик. Онам нонни тўққизга бўлиб қўярди. Истасак, кечқурун ҳаммасини еб, эрталаб оч ўтирардик Ўзимизга тегишли бўлагининг қора бўлса, итга берардик.Болалигимга бориб, йўлда паррак нонни оғзимга солганимни кўрган отам "Итни насибаси, емагин!” дерди. Бир хонали атрофи мато билан ўралганбошпанада яшардик. Опа-укалар ҳаммамиз кўмир солинган нинг атрофида Гоҳида бошимиз қорда қолиб кетарди.


"КИНО КЎРАМАН ДЕБ, МЕДАЛДАН ҚУРУҚ ҚОЛГАНМАН”

— 1945 йил опамга эргашиб мактабга борганим ёдимда. Опам эса онамга жаҳл билан "Қизингиз эргашмасин, ўзим билан олиб кетмайман”, дерди. Лекин айтганимдан қолмай, матодан портфель тиктириб, ичига сиёҳдон, китоб солиб олганча опам билан мактабга кетардим. У вақтлар жуда қалин қор ёғарди. Биздан аввал ўша йўлдан юрганларнинг изига оёқ босиб, қишин-ёзин мактабгача яёв юриб борардик. Мактабда опам иккимизга гуммадан кичикроқ ичи қиёмли тўртта "пончик” беришарди. Иккитасини еб, қолганини ота-онамизга илинардик. Оч қолмаслик учун ёнимда доим туршак олиб юрардим. Чироқ бўлмагани учун фонус ёқиб дарс қилардик. Мактабда аъло баҳоларга ўқирдим, шеър ёдлашда уста эдим. Шунда устозим "Келажакда санъаткор бўласан”, дерди. 10-синфни тамомлаш арафаси — айни имтиҳон куни дугонам билан аввалги "Ватан” кинотеатрига "Бой ила хизматчи”ни кўришга борганмиз. Берилиб кетиб, имтиҳон ёдимдан кўтарилиб кетган. Шунда аттестатимга математика фанидан битта 4 баҳо оралаб қолган ва медаль ололмаганман.


"АСЛИДА АДАБИЁТ ЎҚИТУВЧИСИ БЎЛМОҚЧИ ЭДИМ”

— Касб танлашга келганда опамга эргашиб ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг Филология факультетига ҳужжат топширганман. Учта
имтиҳондан ўтган ҳам эдим. Шундай кунларнинг бирида отам "Мактабда саҳналаштирилган спектаклларда бош ролларни ўйнаб юрардинг. Истасанг, А.Н.Островский номидаги театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультети бор экан”, деб тавсия қилди.

Қизиқиб борсам, бир домла нима юмуш билан борганимни сўради. "Қизиқиб келдим, аслида адабиёт ўқитувчиси бўлмоқчиман”, дедим. Домла бирор нима айтиб беришимни сўради. Шунда "Бўри ва қўзичоқ” эртагини айтиб берганимни биламан "Сен санъаткор бўласан”, деди. Шу тариқа ҳужжатларимни шу институтга топшириб, имтиҳонлардан аъло баҳолар билан ўтганман. Мактабда жамоат ишларида фаол бўлганим боис институтда ҳам тезда назарга тушдим.

"АКАМ АКТРИСА БЎЛГАНИМДАН ҲАЛИГАЧА НОРОЗИ"

— Ўзбекистон халқ артисти Қудрат Хўжаев курс раҳбаримиз эди, актёрлик маҳоратидан дарс берарди. 1955 йил устоз санъаткор Олим Хўжаев
рафиқаси Шоҳида Мағзумова билан ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида "Паранжи сирлари”ни саҳналаштиришган ва менга Маҳмуда роли насиб қилган. Эпизод бўлса ҳам илк бор саҳнага чиққанимда, ўзимни йўқотиб қўйиб, қалтираганим ёдимда. 1957 йилда театрда Тошхўжа Хўжаев томонидан Комил Яшиннинг "Йўлчи юлдуз” драмаси саҳналаштирилди. Спектаклдаги бош роллардан бири — Гуласал менга топширилган. Шу ролим орқали назарга туша бошлаганман. Мазкур ролим учун 1957 йилда Москвада бўлиб ўтган Ёшлар фестивалининг совринига сазовор бўлганман. Шукр, бугунги кунгача катта-катта асарлардаги барча бош қаҳрамонларни ижро этиш насиб қилган бахтли актрисалардан бириман.
Телевидениеда илк бор жонли ижрода "Ваня тоға” спектакли билан экранга чиқ қанмиз. Кетма-кет телеспектаклларда иштирок этганман.

Шунда актриса эка нимдан бехабар акам мени телевизорда кўргач, уйда катта жанжал бўлганди. Отам ўзи рухсат берганини айтиб, ёнимни олгани ёдимда. Акам ҳалигача "Актриса бўлишинг керак эмасди-да”, деб ҳазиллашадилар. Лекин ижроимдаги ролларни кўрганида, "Ўшанда бекор уришган эканман”, дейдилар. Телевидение да узоқ йиллар "Оталар сўзи — ақлнинг кўзи” кўрсатувида ҳам қатнашганман. 60 йилдан ошиқ саҳнада бўлсам ҳам, акамнинг "Фарқингни қийшиқ очмайсан, тирноғингни бўямайсан!” деган талабини эслаб куламан. Ҳозирги имиджим балки ёшликдан ўрганиш бўлиб қолгандир (кулади). Устозим Дамир Шокиров Ўзбекистон радиосидаги фаолиятимга сабабчи бўлган. 1950-1975 йилларда Ўзбекистон халқ артисти Сурат Пўлатов билан "Ёшлик”, "Табассум” радиожурналларини, ўзим мустақил равишда "Дугоналар” радиоэшиттиришида бошловчилик қилганман. Кино санъатида ҳам самарали меҳнат қилдим. 500дан ортиқ бадиий фильмларнинг дубляжида фаол қатнашдим, қатор бадиий фильмларда суратга тушдим. Бир вақтнинг ўзида санъатнинг ҳамма соҳасида банд бўлиб, дарс қолдирганимда домлалардан дакки эшит ган вақтларим ҳам бўлган (кулади).

"УСТОЗ САНЪАТКОРЛАР БИЛАН ИШЛАШДАН ҲАЙИҚМАНГ!”

— Очиғи, авваллари хусусий фильмларни кўриб, жуда хафа бўлардим. Бугунги кунга келиб, фильмларимиз савияси анча ошди. Яқинда ёш ижодкорлар суратга олган қисқа метражли фильмларни кўриб, кўнглим тоғдек кўтарилди. Демак, ўзбек киносининг келажаги ишончли қўлларда.
Улар кино, бу — пул ишлаш манбаи эмас, балки долзарб мавзуларни катта экранга олиб чиқиб, маънавият учун хизмат қилиш кераклигини тушуниб етишган. Бироқ бугунги кун театрининг оғриқли нуқтаси — драматургия оқсагани. Ибрат кошонасида шунга яраша "юк”и бор асарлар саҳналаштирилиши керак. Маиший мавзуларга ўралашиб қолишнинг келажаги йўқ. Кўнгилдагидек асарлар йўқлиги боис мумтоз асарларни саҳналаштириш билан чекланяпмиз. Режиссёрлар борасида ҳам оқсаш бор. Тўғри, институтни тамомлаб ишга келган умидли режиссёрлар йўқ
эмас. Бироқ улар театримизнинг мавқеини янада кўтара оладиган даражада тажрибали, дея олмайман. Театр, бу — "лаборатория”.

Ҳар бир ижодкор шу "лаборатория”да шаклланади. Лекин режиссёр салоҳияти орқали барча масалага синчковлик билан ёндаша билиши шарт. Масалан, устоз санъаткорларни ишлата олиши ҳам муҳим жараён. Ёш кино ва театр режиссёрлари катта-катта актёрларни фильм ё спектаклга чақиришдан ҳайиқади. Афсуски, баъзи устоз актёрлар уларга беписанд муносабатда бўлади ва шу сабаб кўнгилдагидек натижа келиб чиқмайди. Масалан, "Маҳаллада дув-дув гап”, "Тоҳир ва Зуҳра”, "Алишер Навоий” каби фильмларда эпизод ролларда ҳам устоз санъаткорлар суратга тушган. Демоқчиманки, "ёш режиссёрлар, катта-катта актёрлар тажрибасидан унумли фойдаланишдан қўрқманг! Таклифимни қандай қабул қиларкан?”
дея чўчиманг, аксинча журъат сабаб ишингизга нисбатан масъулият билан ёндашиш юқори бўлади. Тажрибали кино режиссёрларидан Иброҳим
Расулов, Ҳилол Насимов, Зулфиқор Мусоқовнинг ижодини ҳурмат қиламан. Истеъдоди, тажрибаси юқори актёрларимиз талайгина, лекин
уларни "юк”и бор асарда банд қиладиган режиссёр кам. Шу сабаб актёрлар майда роллар билан банд бўлиб қолишяпти.

Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган ёшлардан "Театр соҳасида ишлайман”, деганлари деярли йўқ. "Фалон театрдан зўр режиссёр чиқибди-я!” деган гапни ҳам эшитмаяпмиз. Лекин тажриба ўз "сўз”ини айтиб, ижобий натижалар кузатилишига ишонаман.


"ТУРМУШ ЎРТОҒИМ БИЛАН ТАНИШУВИМИЗ ТАСОДИФИЙ ЭМАС”

— Турмуш ўртоғим санъатдан йироқ инсон эмас. Театримизнинг қурилишида иштирок этган, кейинчалик муҳандис сифатида ишда олиб қолишган экан. Ҳар куни гримхонамда овқат пайдо бўлиб қоларди. Бир куни идишни олгани кириб қолди. Шунда кимлигини сўраб, танишиб қолганмиз. Кунларнинг бирида "Уйингизга кузатиб қўяй”, деган.

Йўлда суҳбатлаша туриб, турмуш қуриш таклифини билдирган. Кейин билсам, онасининг исми ҳам Рихсихон бўлгани боис менга бўлакча меҳр қўйган экан. Тақдир экан, Далилхон ака билан оила қурдик. Ягона фарзандимиз Аъзамхўжа компьютер муҳандислиги соҳасини танлади. Оилали, келиним аввалги "Уй вазифаси” кўрсатувининг бошловчиси Ҳилолахон. Иккита набирам бор: Илёсхўжа, Амина. Турмуш ўртоғим 2004 йил юрак хуружи билан вафот этган...


ФАКТ:

►19771977 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” "унвонига эга бўлган.
►19791979 йилда "Ўзбекистон халқ артисти” унвони берилган.
►19971997 йил "Меҳнат шуҳрати” орденига сазовор бўлган.
►20012001 йил "Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақ дирланган.
►Рихси Иброҳимова фаол жамоатчи. У 1960-701960-70-йилларда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати бўлган. Театр ижодкорлари уюшмаси ва унинг бадиий кенгаши аъзоси, Касаба уюшмаси бошқарув кенгаши аъзоси, шаҳар хотин-қизлар, нуроний жамғармаси кенгашининг бюро аъзоси.
►Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда маданий хизматлари билан қатнашган 1111 кишилик санъаткорлар орасида актриса ҳам бор эди. Қайтгач, нурлангани маълум бўлиб, 1987, 19911987, 1989, 1991 йиллар оғир жарроҳлик операцияларини бошдан кечирган.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 174 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017