Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси финалчилари аниқланди.
Дастлабки ярим финалда Бразилия 6:0 ҳисобида Гондурасни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасига эга чиқди. Иккинчи ярим финалда Германия ва Нигерия олимпиячилари ўзаро баҳс олиб боришди. Унда "немис машинаси” 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Рио–2016 финалида Бразилия ва Германия ўзаро тўқнаш келадиган бўлди. Мазкур учрашуви 21 август куни бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун эса Гондурас ва Нигерия куч синашади.
Рио–2016, футбол турнири. Ярим финал учрашувлари
Бразилия U-23 – Гондурас U-23 – 6:0
Голлар: 1:0 – 1 Неймар, 2:0 – 26 Габриэл Жезус, 3:0 – 35 Габриэл Жезус, 4:0 – 51 Маркиньос, 5:0 – 79 Луан, 6:0 – 90, пенальти Неймар.
Нигерия U-23 – Германия U-23 – 0:2
Голлар: 0:1 – 9 Клостерманн, 0:2 – 89 Петерсен.