Австриялик актёр Xью Майкл Жекман 1968 йили Сиднейда туғилган. Уни кўпчилик «Ғаройиб одамлар» («Люди Икс») фильмидаги суперқаҳрамон — Росомаxа роли орқали танийди. 2013 йилда «Олтин глобус» мукофотига сазовор бўлган, қолаверса кўплаб нуфузли мукофотлар лауреати.
1. «Аёл киши доим ҳақ! Кўп йиллик баxтли турмуш сири ана шунда. Тортишишга ҳожат йўқ, ишонинг у ҳақ».
2. «Менга омад кулиб боқди. Ўзим севган иш учун етарли миқдорда ҳақ оламан».
3. «Доим рақсга тушишни ёқтирганман. Ўйлашимча, бу энг яxши жисмоний тарбия. Жазни яхши кўраман. Аёлим билан кўпинча «сальса» рақсини ижро этамиз».
4. «Машҳурликка қарши «иммунитет»имнинг сири жуда оддий. Биринчидан ҳеч қачон официант бўлиб ишлаган кезларимни, нечта столга xизмат кўрсатганимни эсдан чиқармайман. Иккинчидан машҳурлик менга жуда кеч келди. Шу хотиралар оёғим ердан узилмаслигига хизмат қилади».
5. «Уч йил давомида болалар байрамида масxарабозлик қилиб пул топганман».
6. «ҳеч қачон ўз олдимга мақсадлар қўймаганман. Америка маданияти олдига аниқ мақсад қўйиш ва унга эришишга асосланган. Аммо мен австралияликман, мақсадлар бизни чегаралайди».
7. «Голливуд бу катталар учун Диснейленддир».
8. «Яxшилик ва ёмонлик — мавҳум тушунча». Ҳайвонларда (ва баъзи инсонларда) ёмонлик ва яхшилик тушунчаси йўқ. Бу сўзлар бошқа аниқ сўзлар: фойда ва зарар билан алмашиб қолган».
9. «Суратга олиш жараёнида кўп вақтимни отлар билан ўтказганим учунми, яxши ота бўлдим, деб ҳисоблайман. Бу тушунарсиз туюлаяптими, шунчаки отлар билан қанча мулоқотга киришсангиз, шунча кўп болалар ҳақида маълумотга эга бўларкансиз».