Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Россия 2016 йилнинг 1 январидан Туркия билан визасиз режимни бекор қилади. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар тарқатган.
"Россия Федерацияси ҳукумати қарорига кўра, Россия ва Туркия ўртасида амалда бўлган визасиз режим тўхтатилади", дейди Лавров.
Вазирнинг сўзларига кўра, россияликлар учун Туркия томонидан ҳақиқатда ҳам хавф мавжуд.
Лавровнинг маълум қилишича, Туркия жангарилар дунёнинг турли томонларига тарқалиш нуқтасига айланган.
"Минг афсуски, юмшоқ қилиб айтганда Туркия ўз ҳудудларидаги бизнинг фуқароларимиз хавфсизлигини таъминламайди", дейди вазир.
Қайд этиш керакки, Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар совуқлашгандан совуқлашиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.
Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Россия самолёти Туркия ҳудудига кирмаган.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://kun.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|