Среда, 2020-10-28, 11:07 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8545]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1422]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [139]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2854]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5276]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [56]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7943]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1487]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [241]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [274]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [120]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2081]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [251]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1864]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [147]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [406]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [686]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [154]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [50]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [46]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [12]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [211]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [33]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 847
Статистика



Онлайн всего: 90
Гостей: 90
Пользователей: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Август » 11 » Россияда қулликда яшаган ўзбекистонлик аёл: «Эрим мени ва бошқа хотинларини мебель каби ижарага берган»

12:05 PM
Россияда қулликда яшаган ўзбекистонлик аёл: «Эрим мени ва бошқа хотинларини мебель каби ижарага берган»
«Global Slavery Index» маълумотларига кўра, 2018 йилдаги ҳисоб-китоблар бўйича Россияда 794 минг нафар одам қуллик ва одам савдоси қурбонига айланган. Мамлакат бу борада дунёда 64-ўринни эгаллайди. Россияга асосан Марказий Осиё давлатларида яшовчи меҳнат муҳожирлари келади. Улар қурилиш, коммунал хизматлар ва бошқа соҳаларда мажбурий меҳнатга жалб қилинади, деб ёзмоқда «Daryo» «Cabar asia» маълумотига асосланиб.

Россия меҳнат конфедерацияси ҳуқуқшуноси Олег Бабичнинг айтишича, рейтингларда рақамлар реал ҳолатни акс эттирмайди.

Бабичнинг сўзларига кўра, кўплаб мигрантлар қул ўрнида ишлайди ва жамоатчилик бу борада етарли маълумотга эга эмас. Аксарият одамлар бу ҳақда гапириш ва жонини хатарга қўйишни истамайди. Юристнинг фикрича, Россияда 1,5 миллиондан зиёд меҳнат муҳожирлари ноқонуний фаолият олиб боради ва уларнинг 60 фоизи қулликка маҳкум.

Россияда «Альтернатива» қулликка қарши волонтёрлар ҳаракати асосчиси ва еткачиси Олег Мельников 9 йилдан буён жамоаси билан биргаликда одам савдоси қурбони бўлган инсонларни излаш ва уларни қулликдан озод қилиш билан шуғулланиб келади.

Унинг сўзлаб беришича, ушбу даврда жамоа Марказий Осиё давлатларидан келган 20 минг нафарга яқин муҳожирга ёрдам қилган.

«2011 йилда танишларимдан бири мурожаат қилиб, Доғистондаги қариндошини қулликдан қутқаришни сўради. Мен унга йўқ дея олмасдим. Доғистонда беш кишини — икки нафар аёл ва уч эркакни қулликдан озод этдик. Шундан кейин бу каби иллатлар қурбонига айланганларга ёрдам беришга қарор қилдим», — дейди Мельников.

Волонтёрлар етакчиси кўпчилик гуруҳдан ёрдам сўраши, бироқ ҳаммага ҳам кўмак бериш имконияти йўқлигини айтган.

Мельниковнинг айтишича, Россияга асосан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қул сифатида келиб қолади. Қозоғистонлик кўплаб қизлар ва аёллар эса Баҳрайн ҳамда БААга фоҳишалик қилишга мажбурлаб жўнатилган.

Ҳикоя қилинишича, 2020 йил 20 февралда ўзбекистонлик Қадрия исмли аёл турмуш ўртоғининг таклифи билан Ўзбекистондан Россияга келган. Оила Москвадаги ижарага олинган квартирага жойлашган ва бошқа қўшнилар билан бирга ҳаёт кечира бошлаган.

Кейинчалик аёлнинг эри Жаъфар хотинини жиддий назорат қилиб, уйдан чиқармасликка ҳаракат қила бошлаган, патентни расмийлаштириш учун унинг паспортини олиб қўйган ва қайтариб бермаган. Сўнгра уни пластик контейнерлар ишлаб чиқарувчи заводга ишга олиб борган ва Қадрия у ерда ишлаб маошини қўлига ушлаб ҳам кўрмаган.

«Ўтган давр оралиғида бир неча марта ижара уйдан қочишга ва эримдан яширинишга уриндим, лекин у ҳар сафар мени излаб топар ва ортга қайтарарди. Икки марта ўз жонимга қасд қилдим. Охир-оқибат яширин равишда эримни телефонидан онамга қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрадим.

У нафақат мени, балки яна бошқа хотинларини ҳам шундай ишлатар экан. Бу ҳақда Москвага келганимда билдим, у аёлларни мебелдек ижарага берарди. Биз қаерда ишла дейишса, ўша ерга бориб меҳнат қилардик, қилмаган ишимиз қолмаган. Россияда бу каби ишлар билан шуғулланадиган жиноий гуруҳлар бор, эрим улардан бири билан ҳамкорлик қиларди», — дейди ўзбекистонлик аёл.

Қадриянинг онаси Ўзбекистондаги «Истиқболли авлод» ташкилотига мурожаат қилиб, улар орқали «Альтернатива» ҳаракати билан боғланган.

Москва шаҳри ички ишлар бошқармасининг ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, пойтахтда «қуйи мафия» гуруҳи бу каби жиноятларни амалга оширади. Хайр-садақа сўровчи гадойларнинг 40 фоизи куч ишлатиш йўли билан ушлаб турилади ва улар асосан егулик учун ишлайди. Кўпинча бу ишга Россия вилоятларидан келган кишилар ҳамда ишсиз қолган меҳнат муҳожирлари жалб қилинади.

Чақалоғи доим ухловчи оналарни «Мадонна» дейишади. Мадонна қўлидаги бола ҳамиша уйқу дори ёки алкогол таъсирида бўлади, гўдак уч ойдан ошиқ яшамайди.

Мафия болаларни қашшоқ оилалардан ёки бола ўғриларидан сотиб олади. Бир нафар гўдакнинг нархи, тахминан, 200 минг рубль (2782 АҚШ доллари). 2019 йилда Россияда умумий ҳисобда 500 нафарга яқин бола вафот этган, шундан 20-30 фоизини Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирларининг болалари ташкил этади.

Россияда замонавий қуллик борасида расмий статистика мавжуд эмас, лекин экспертлар изсиз йўқолиб кетаётган мигрантлар сони йилдан йилга ўсиб бораётганини таъкидлаган.

Олег Мельников ўзидаги маълумотларга кўра, мажбурий меҳнатга жалб қилинадиган бир нафар қулнинг нархи 15 минг рубль (210 АҚШ доллари) эканини билдирган.

Экспертларнинг қайд этишича, бу борада янги ҳуқуқий нормалар ёки қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур. Меҳнатга жалб қилинаётган қуллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, изсиз йўқолган муҳожирларни излаш билан шуғулланадиган идора ёхуд ташкилотлар йўқ.

«Каритас» маркази раҳбари Пётр Соколов қулликка маҳкум бўлаётган меҳнат муҳожирлари полицияга қўнғироқ қилиш ёки қочиб кетишга шароит юзага келса ҳам буни қилишга қўрқади.

«Жиноятга умуман алоқаси йўқ мигрантнинг очилмаган ишлар статистикасини яхшилаш учун қамалиши билан боғлиқ ҳолатлар жуда кўп учраган. Улар полиция ходимларидан қаттиқ қўрқади. Аксарият муҳожирлар 5-6 йил давомида Россияда рўйхатдан ўтмасдан ноқонуний фаолият олиб боради. Уларга ортиқча муаммо керак эмас. Шунинг учун ҳам йилдан йилга қуллик тизими илдиз отиб кетяпти», — деган Соколов.

Олег Мельниковнинг тахмин қилишича, коронавирус пандемияси бошланганидан кейин қуллар сони яна ўсиб кетиши мумкин. Унинг фикрича, Россияда карантин даврида 10 миллион нафар одамнинг ўз ишини йўқотгани, мамлакатда одам савдоси ҳамда қуллик янада авж олиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 105 | Добавил: #ahborot, #Yangilik, #новости, #uznews, #newsuz, #xabarlar, #Yangiliklar, #habarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Mirjon Ashrapov - Aslida kimsan

Hamdam Sobirov - Yuragimni olib ketdi

Yulduz Usmonova - Muborak

O'ktam Kamalov - Qafasdagi qush

Otabek Mutalxo'jaev va Kaniza - Sevgi fasli

Ozodbek Nazarbekov - Inson qasidasi / Ода о человеке / Human

Xadicha - Mayda - mayda

Shahzoda - Alla

Mirjon Ashrapov va Mirjalol - Gulinoza

Yulduz Usmonova - Qo'l uchida


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar





BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя