Россиядаги либерал-демократлар партияси етакчиси, жанжалкашлик бўйича дунёда машҳур сиёсатчи Владимир Жириновский яқинда «Россия-1» телеканали орқали намойиш этилган «60 минут» кўрсатувида иштирок этиб, тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу фуқароларнинг дам олиш сифатини янада яхшилаб, иш суръати ошишига сабаб бўларкан. Ваҳоланки, сиёсатчининг таклифи мамлакат меҳнат мажмуасига зиддир.
— Бу таклифни Думадагилар сентябр ойида кўриб чиқишлари мумкин, — деди Жириновский. — Аммо тўрт иш куни ташкил этишимизга қарамай, фуқароларнинг ҳозир олаётган маош миқдори сақланиб қолиши керак…
Жириновский гапининг исботи сифатида Генри Фордни мисол қилиб келтирди.
— У ўз конвейерларида, — давом этди Жириновский. — Энг қисқа иш кунини жорий этди. Кўрибсизки, ишлаб чиқариш суръати ошди. Буни бутун дунёга амалда исботлай олди. Чунки одамлар дам олиш кунлари кўплигини билишган. Шу сабабли улар астойдил меҳнат қилган. Агар биз ҳам иш кунларини қисқартириб, дам олиш кунларини кўпайтирсак, меҳнат ва ишлаб чиқаришда инқилоб ясаган бўлардик. Лекин жума кунини учинчи дам олиш кунига айлантириш аҳмоқлик бўлади. Бундай қиламиз. Душанба, сешанба ишлаймиз. Чоршанба дам оламиз. Пайшанба, жума ишлаймиз. Шанба, якшанба одатдагидек дам олаверамиз. Ишни мана шундай йўлга қўйиш керак…
Жириновскийнинг гапига қараганда, бозор тараққий этишини Хитойдан эмас, Швециядан ўрганиш лозим экан. — Европа давлатларининг кўпчилигида алоҳида фуқароларга умрбод нафақа тўланади, — деди Жириновский. — Сен финмисан, голландмисан, швецияликмисан, мана сенга 50 минг, фақат уйда ўтир! Чунки сен бизнинг мамлакат фуқаросисан!..
Хўш, биз шундай маданиятга қачон етишамиз? Яна олтмиш йил кутамизми?..
Эслатиб ўтамиз, Жириновский Россияда тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этиш ғоясини анча йилдан бери илгари суриб келмоқда.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|