Среда, 2016-12-07, 10:16 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 219
Гостей: 219
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Июнь » 30 » Руҳларнинг тунги ташрифи

9:12 PM
Руҳларнинг тунги ташрифи
Мўъжиза ва сир-синоатларга тўла бу дунё баъзида бизни ўйга толдирса, айрим пайтларда ёқа ушлашга ҳам мажбур қилади. Чинданда бу оламнинг ҳали биз билмаган ажойиботлар кўп. Уларга ҳар биримиз ҳам дуч келганмиз. Бухоро вилоятидан хат йўллаган Муножот Холиқова ҳам ана шундай воқеаларга гувоҳ бўлганлардан...

— Биз болаликдан бувимнинг бир-биридан қизиқ ҳикояларини, эртакларини тинглаб катта бўлганмиз. Албатта, эртаклари чегараларган бўлар, чунки бувимнинг бисотидаги борини ҳам эшитиб бўлгандик.

—  "Гулиқаҳқаҳ”ни айтиб берайми? — деб қолардилар бувим. — Ё "Кенжа ботир” яхшими?

—  Уларни эшитганмиз. Бошқасини айтинг, — дердик бир чуғурлаб. 

—   Сизлар билмаган эртак қолмади-да! — ўйга чўмарди бувим. 

—   Бирор нарса айтиб беринг, эртак бўлмаса ҳам майли, — дердик анча улғайиб қолганимиз учун ҳаётий воқеаларни хуш кўриб.

—  Нима айтиб берсам экан? — хотираларини кавлаштирарди назаримизда бувим. Сўнг сал ўтмай тилга кирарди. — Билиб қўйишларинг керак. Бу дунё ёлғончи дунё. Чин дунё ҳам бор. У ерга вафот этганимиздан кейин борамиз. Кимнинг ажали етса, ўлим чоғида кетган яқин қариндошлари ҳамроҳлик қилгани келармиш. Бунга ҳаётим давомида кўп бор гувоҳ бўлдим. Бобонг раҳматли раис эди. Куни кун, тунни тун демай ишлаб юрарди. Отда тонгдан чиқиб кетиб, қош қорайганда ҳам кириб келмас, баъзида пахта далаларини айланиб ярим тунда қайтарди. Бир куни жуда кеч қолиб кетди. Кутиб ўтирган еримда кўзим илинибди. Бир дақиқага, икки дақиқага кўзим кетганми билмайман, шу қисқа вақт ичида олам жаҳон туш кўрибман. Тушимда қайнотам келганмиш. Мен дастурхон ёзибман, нон қўйибман. Овқатга уннабман. Қайнотам эса вазминлик билан "Ҳеч нарса керакмас, қорним тўқ. Бу ноз-неъматларни олиб қўйинг. Ҳали сизга керак бўлади”, — деганмиш. Кейин ўғлини  — бобонгларни сўрабди. Сен ишдалигини айтибман. Шунда қайнонам бошини хам қилганча, айбдорона дебди:

—   Уни олиб кетмасам бўлмайди. Биламан, у бу ерда кўпроқ керак. Болалар ҳали майда. Лекин олиб кетишим керак.

Мен индамабман. Қаранг, шунчалик итоатгўйлигимдан "Ундай қилманг”, дея олмабман. Шу билан чўчиб уйғондим. Кўрган тушим яхши эмаслигини билардим. Шунга ҳали ҳам бобонгларнинг келмаганини кўриб, хавотирим ошди. Энди кўча томон қадам ташлаган эдим ҳамки, от туёғининг товуши эшитилди. Қарасам, чарчоқданми, уйқуданми шалвирабгина бобонг келяпти. Очиғи, соғ-омонлини кўриб хурсанд бўлдим. Дарров овқат иситдим, чой олиб келдим. Бобонг косага қошиқни ботирганча, ўйчан ўтираверди. 

—  Мазангиз йўқми, олинг, — дедим.

—   Сенга бир гапни айтишим керак, — деди бобонг. — Ҳозир йўлимда отамни кўрдим. Кўзимга кўриндими, от устида ухлаб кўрдимми, билмайман. Аммо мени имлади. Ортидан етиб олишимни айтди.Агар менга нимадир бўлса, ўзингни йўқотиб қўйма. Болаларга суян. Улар ҳам катта бўлиб қолишди. 

Тилим танглайимга ёпишиб қолди. Ўзимнинг тушимдан қанчалик эсим оғиб ўтирган бўлсам, бу гапни эшитиб, ундан икки ҳисса ўзимни йўқотдим. 

—  Тушга нималар кирмайди... — бобонгни ҳам, ўзимни ҳам овутган бўлдим.

Афсуски, ўша тонг соппа-соғ юрган бобонг уйқудан кўз очмади. Шундан биламанки, руҳлар биздан хабардор, бизнинг ёнимизда. Уларнинг ҳақига дуо ўқиб туриш керак...

Бувимнинг бу ҳикоясини бир марта эшитмаганмиз. Кўп бор айтиб берган. Буни қарангки, бувимнинг ўлими ҳам шу айтиб берган воқеалари каби ғаройиб бўлди.

Саксондан ошган бувим фариштали, тетиккина эди. Мен бир боламни етаклаб кўргани келгандим. Кечаси ҳам бувимнинг ёнида ётдим. Ярим тунда уйғониб кетдим. Қарасам, бувим йўқ. Қоронғида туртиб юрмасин, дея югуриб чиқдим. Бувим ҳовлида кўринмади. Яхшиям, ой бор, кеча ойдин. Атрофга алангладим. Йўқ. Шу пайт дарвозахона томондан шарпа сездим. Бувим кўча томондан келарди. 

—  Нима қилиб юрибсиз, буви? Уйқунгиз қочдими? — дедим пешвоз чиқиб. 

Бувимнинг чеҳрасида мамнунлик бор эди. 

—  Ишонмайсан, бобонг чақиргандай бўлди. Чиқсам, дарвоза ёнидаги тутнинг ёнида жилмайиб турибди. Ўша-ўша ёш. Мени қара, саксонга кирдим. Бувисига ўхшаб қолибман ёнида...

—  Ҳар хил гапни гапирманг, — дедим.

—  Рост, — деди бувим. — Эринмасанг, менга сув иситиб бер. Таҳажжуд намозини ўқий. Ҳали бомдодга бор. Бекор ўтирмай...

Бувимнинг айтганини қилдим. Бувим таҳорат олиб, намоз ўқишга киришди. Мен эса ўрнимга чўзилдим. Тонгда у кишини жойнамоз устида, сажда қилган ҳолда жон берганини кўрдик. Ҳалол, париларга тенг бувим ана шундай бизни ташлаб кетди. Уларнинг ҳикоялари, айтганлари ҳамон қулоғим тагида бир мўъжизадек жаранглайди...

КАМИНА оққа кўчирди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 714 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016