Четверг, 2016-12-08, 10:12 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 205
Гостей: 202
Пользователей: 3
PhilliporinG, Andrewruido, Asarukito
Главная » 2016 » Июль » 30 » РУХШОНА & ШЕРОЗА. «ТЎЙ БАҲОНА ЯРАШГАНМИЗ!»

9:44 AM
РУХШОНА & ШЕРОЗА. «ТЎЙ БАҲОНА ЯРАШГАНМИЗ!»
Дунёқараши, фикрлаши, ҳатто, диди ҳам бир хил дугоналарни учратганмисиз? Лойиҳамизнинг галдаги иштирокчилари айнан шундай. Биргина фарқни айтмаса... У нима экан, дейсизми? Суҳбатни ўқисангиз, саволингизга жавоб топишингиз аниқ. «Дуэт»дошларимиз билан танишинг: хонанда Рушхона ва унинг дугонаси, гримчи, либослар бўйича мутахассис ва визажист Шероза САИДАЗИЗОВА.

— Имижингизни дугонангиздан бошқасига ишонмасангиз керак-а, Рухшона?

Рухшона: — Тўғри топдингиз, Шероза деярли барча клип ва тадбирлардаги саҳна образимни яратади. Соч турмагидан пардозгача, ҳатто, эгнимдаги либосимгача унинг дидига ишонаман. Қолаверса, кўп йиллик дугонам.

Шероза: — Аҳиллигимизга кўз тегмасин!

— Аҳил дўстликнинг «ёши» нечада?

Р.: — Беш йилдан ошиб қолди.

Ш.: — Олти йилча бўлиб қолди.

— Хойнаҳой иш жараёнида танишган бўлсангиз керак?

Р.: — Танишувимизга «Кутилмаган қўнғироқ» сабаб бўлган. Аниқроғи, Дилмурод Масаидовнинг шу номли картинасида суратга тушаётганимда, Шероза билан биринчи марта учрашганмиз. Фильмда мен роль ижро этганман. Дугонам эса либос устаси ва гримчи сифатида ишлаган.

— Шерозанинг айнан қайси жиҳати эътиборингизни тортган?

Р.: – Дўстингиз сизнинг иккинчи қиёфангиз деган иборани Шерозанинг мисолида айтиш мумкин. Самимий, оқкўнгил инсон, фақат камгап. Касбини жуда ҳурмат қилади ва ҳар бир ишга масъулият билан ёндашади. Неча йилдан бери дўст бўлсак, доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Аразлашиб қолсак ҳам, кўпи билан беш дақиқадан сўнг гаплашиб кетаверамиз.

— Шероза, «Кутилмаган қўнғироқ»қа қадар Рухшона ҳақида эшитганмидингиз?

Ш.: — Дилмурод ака у тўғрисида айтиб, «Жаҳли салгина тезроқ, уришмай ишлайсизлар деган умиддаман» деган. Ундан аввал ҳам қўшиқларини тинглаб, хонандалик фаолиятидан хабарим бўлган.  

— Таърифлашганидек жаҳли тез эканми?

Ш.: — Тутоқиб кетиши бор гап. Лекин иш жараёнида айтишиб қолмаганмиз.

— Пардоз борасида инжиқлик қилмайдими?

Ш: — Аввалига айтганини қилдиргиси келарди. Кўз четига тортилган чизиқphoto 2016-04-16 14-15-21
чизишни ёқтирарди. Мендан яширинча кўзининг тагини қалам билан бўяб оладиган одати ҳам бор эди. Ҳозир бўлса, пардоз борасида эътироз билдирмайди. Дидимга ишонади.

— Қизиқ, дўстлингингиз қай тариқа синалган?

Р.: — Бошингга иш тушганида ҳақиқий дўстларингни кўрасан, дейишади. Мен бу фикрга қаршиман. Чин дўст яхши кунларингизда синаларкан. Бахтинг, омадингга чин дилдан қувонган, заррача ҳасад кўзи билан қарамагани асл дўстингиз экан. Кўплар билан дўстлашганман. Қийналган пайтларим ёнимда бўлишгани рост. Аммо яхши кунларимда ҳасадгўйлик қилишаётганини сезиб, узоқлашишим кераклигини тушундим. Шероза эса ҳаётимнинг ҳар қандай дақиқасида елкама-елка мен билан қадам ташлайди. Қувонсам, қувонади, йиғласам, далда бўлади. «Вақтим йўқ» дея ўзидан итарганини кўрмаганман.

Ш.: — Йиллар давомида турли воқеа-ҳодисалар юз беради. Рухшона айтганидек, кимдир яхши кунларингизда, кимдир акси бўлганида синалади. Аниқ мисолни айтиб, фалон ҳодиса дўстлигимиз учун имтиҳон бўлган деёлмайман-у, лекин ўртадаги ишонч аста-секинлик билан пайдо бўлган.

— Бир-бирингизга қанчалик сирингизни ишонасиз?

Р.: — Ҳаётда икки сирдошим бор: онам ва Шероза. Волидам билан қандай сирлашсам, дугонам билан ҳам шундай. Унга ўзимга ишонгандек ишонаман.

— Бирор масалада дакки бериши мумкинми?

Р.: — (кулади) Кўпроқ мен уни тергаб тураман. Шероза сира уришмайди, яхши гап билан тушунтиради. Биласиз, илгари жуда қизиққон эдим. Салга тутаб кетардим, ҳозир вазмин бўлиб қолганман.

Ш.: — Анча қуйилгансан, Рухшон.

Р.: — Характеримни яхши билгани учунми, яхши гап билан йўлга солишга ҳаракат қилади. Аммо мен уни койиман.

— Айнан қайси мавзуларда?

Ш.: — Шахсий масалаларда кўпроқ.

— Рухшона ва Санжар Маткаримовнинг муҳаббат қиссасидан хабарингиз бормиди, Шероза?

Ш.: — Унаштирилишидан аввал аразлашиб қолгандик. Съёмкага чақирганида боролмай қолганман. Шуни деб бир ҳафта гаплашмай юрганмиз. Бир куни қўнғироқ қилиб «қаердасан?» деди жаҳл билан. Тасвирга олиш ишлари кетаётган жойни айтганимдан кейин «Ўн дақиқада бораман», деган. Ҳозир келиб, айтишиб кетса-я, деб ҳар хил хаёлга борганман.

Р.: — Турмуш ўртоғим билан учрашиб юрганимни билмасди. Аниқроғи, унинг кимлигини айтмаганман.

Ш.: – Патир ва ширинликлар билан келиб «унаштирилдим» деса, ишонмаганман. «Разбор»га келаяпти деб, ҳовлиққанимни айтмайсизми (кулади).

Р.: — Тўй ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб Шероза билган. Шу баҳона ярашиб олганмиз.

— Қайлиғи кимлигини билганингизда...

Ш: — Кутилмаган воқеа бўлган. Ҳали ҳам эслайман «Ростданми?» деганман. Чунки Санжар аканинг ўз ижодий гуруҳи, Рухшонанинг ҳам ўз жамоаси бор эди. Турмуш қуришгунича бирга ишлашмаган. Шунга ҳам ҳайрон бўлгандим. Санжар Маткаримовни эса талабалик пайтимдан билардим. Битта клипда ҳам бирга ишлаганмиз. Дугонам учун жуда хурсанд бўлганман.

Ruhshonadugonasi.1JPG— Тўй куни ҳойнаҳой келин дугонаси бўлгандирсиз?

Ш.: — Албатта!

Р.: — Соч турмагим, пардоз-андоз ҳамма масъулиятни зиммасига олиб, катта ёрдам берган.

Ш.: — Куёвнавкар келиб, келинни уйдан олиб чиқишаётганида Рухшона чунонам йиғлаганки, пардоздан асар ҳам қолмаган.

Р.: — Отанинг фотиҳаси, онанинг севинч кўз ёшлари кўнглингизни юмшатиб юбораркан.

— Яхшиям дугонангиз пардоз устаси экан...

Р.: — Нимасини айтасиз. Беш-ўн дақиқа ичида кўринишимни тобига келтириб қўйган.

Ш.: — Аслида, турмак ва пардоз ғояси тамоман бошқача эди. Йўл-йўлакай янгича имиж кашф қилганмиз.

— Юқорида дугонангизнинг характеридаги ўзгаришларни айтдингиз. Бу қачондан бошланди?

Ш.: — Аслида, оилали бўлгач, янада кенгроқ фикрлайдиган, мулоҳаза қиладиган, мулойим аёлга айланди. Қизалоғи туғилганидан кейин эса тамоман ўзгарди. Аввалгидан ҳам эътиборли, масъулиятли. Она бўлгач, болани онасига ташлаб, съёмкама-съёмка юрса керак, дегандим. Буни қаранг, оналик уни ўзгартирди.

— Хола бўлганингизни эшитган дамларингизни эслайсизми?

Р.: — Ҳомиладорлигимни айтганимда шунчалар севинганки, «Вой, Рушхон», «Фарзандли бўласанми, хола бўламанми?» дея қайта-қайта сўраганди. Кўзим ёриганидан кейин икки кун онам ёнимда бўлган бўлса, учинчи куни Шероза мен билан қолган.

Ш.: — Ўша куниям аразлашиб қолгандик, ёдингдами?

Р.: — Йиғлаб ҳам олганмидик (кулади). Ярашиб олиб, эртасига бирга туғруқхонадан чиққанмиз.

— Тушунишим бўйича, «лов» этиб ёнасизлар-у, кўп ўтмай ҳеч нима бўлмагандек ярашиб оласизлар?

Р.: — Аслида ҳақиқий дўстлар ҳам шундай бўлишади. Гина қилиб, кек сақлаб юришдан нима наф?

Ш.: — Бир ҳафта гаплашмай юрганимизда ўзига билдирмай ойиси билан қўнғироқлашиб турганман.

Р.: — Бирор баҳона топиб, ярашиб олиш истаги бўлган менда ҳам. Аммо бу кун бўйи ишда, мен съёмка ёки репетиция билан бандман. Сира имкон бўлмаётганида, патир баҳона яраш оши бўлган.

— Шероза, дугонангиз кўпроқ қайси ижро йўналишига аҳамият бериши керак, сизнингча?

Ш.: — Шўх, рақсбоп тароналар кўпроқ ярашади, назаримда. Қўшиққа клип суратга олинса ҳам, мусиқага мос ҳаракат қилолади. Сокин ашулаларни ҳам яхши ижро қилади. Аммо менга шўхлари кўпроқ маъқул.

— Рухшона, фарзандли бўлганингиздан сўнг рейтинг масаласига кам эътибор бераётгандексиз?

Р.: — Оила биринчи ўринда! Буни ҳеч бир муболағасиз айтоламан. Тан оламан, ижодимда салгина сусткашлик кузатилаяпти. Лекин узрли сабабим бор, қизалоғим, тарбияси билан бандман. Фарзандингизнинг катта бўлаётгани, илк қадамлари, илк сўзларининг гувоҳи бўлиш бахт! Ижодимдаги узилишларнинг ўрнини тўлдириб бораяпман. Иккита янги қўшиғимга ишланган клип ҳавола этилди. Айни дам хонанда Алибобо билан дуэт устида ишлаяпмиз. Турмуш ўртоғим билан ижодий режа тузиб чиққанмиз. Бундан буёғига янги қўшиқларнинг изи узилмайди. 

— Дуэтдошингиз ёш хонандалардан. Нега машхурроқлари билан ҳамкорлик қилмадингиз?

Р.: — Дуэт куйлаш таклифи Алибободан чиқди. Элдор Қаюмов билан маслаҳатлашиб, умр йўлдошимга маслаҳат солишди «Иккиси бирга ижро этса», деб. Овоз имкониятларимизни мослаштириб, ишлаб кўрдик. Ҳамкорлигимиз чакки бўлмади. Мусиқий асарга клип ҳам суратга олинди. Тез кунларда ҳавола этилади.

— Мусиқий клип режиссёри турмуш ўртоғингиз бўлса керак?

Р.: — Ҳа.

— Эр-хотиннинг бу каби ҳамкорлиги суратга олиш ишларида ноқулайлик туғдирмайдими?

Р.: — Ростини айтсам, маза қилиб ишлайман. Умр йўлдошим билан бу биргаликдаги учинчи клипимиз бўлса, ҳар сафар ижод завқидан баҳраманд бўламан. Шероза яхши билади, илгари ҳали чироққа, ҳали операторга зир югуриб, кези келганида йиғлаб олардим. Чунки ҳамма нарса ўзимга қолганди. Ҳозир бўлса, дугонамга қўнғироқ қиламан-да «Шероз, эртага съёмка, келасанми?» дейман. Барча ишларни умр йўлдошим ҳал қилаётганига ҳам кўнглим хотиржам.

— Йиғлардим дедингизми?

Ш.: — Рухшона жуда йиғлоқи. Айниқса, съёмка пайтлари бирор нимадан ранжиса, кўз ёшини тутолмайди. Лекин бугун олдингига қараганда камроқ йиғлаяпти. Кўпроқ кулади, чин дилдан табассум қилаяпти. Охиригача шундай бўлсин!

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 348 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016