salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
Мамлакат Биринчи президенти Ислом Каримов даври бошқарувининг энг танилган раҳбарларидан бири бу шубҳасиз – Рустам Азимов эди. Янги Ўзбекистонда эса у бирин-кетин лавозимларидан жудо бўлишни бошлади.
Бу шахсни билмаганлар учун…
Рустам Содиқович Азимов – 1958 йил 20 cентябрида Тошкентда туғилган. Таниқли физик олим, академик Содиқ Азимовнинг ўғли ҳисобланади.
У бир қанча олий таълим муассасаларини тамомлаган, жумладан, Тошкент Давлат университети, Тошкент ирригация муҳандислари ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти, магистратура босқичини Буюк Британиядаги Оксфорд университетида ўқиган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бу ташаббус Биринчи президент Ислом Каримовдан чиққан. Айтилишича, Рустам Азимов Ислом Каримовнинг вориси бўлиб, кўзга кўринган ва катта эҳтимол билан Каримов уни Ўзбекистоннинг кейинги президенти бўлишини қанчадир миқдорда истаган бўлиши мумкин.
У обрўли зиёлилар оиласидан чиққан, инглиз тилида эркин сўзлайди. Меҳнат фаолиятини "Фотон” заводида мослаштирувчиликдан бошлаган, сўнгра ҳукуматнинг турли юқори лавозимларида ишлаган.
Азимов 1998 йил Ўзбекистон Молия вазири, 2000 йилдан Бош вазирнинг иқтисодий комплекс бўйича ўринбосари, 2001 йилдан – Корхоналарнинг банкротлик ва санацияси масалалари бўйича ҳукумат комиссияси раиси. 2005 йилдан эса, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
1992 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистон бўйича бошқарувчиси лавозимида бўлган Рустам Азимов¸ мустақилликдан бери ҳукуматнинг халқаро молия ташкилотлари билан музокараларидаги асосий шахс бўлиб келган.
2016 йилда Вазирлар Маҳкамасининг фармони билан Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бош вазир ўринбосари, молия вазири Рустам Aзимовнинг ваколатига ўтказилган.
Вазирлик раҳбарияти тўрттага қисқартирилиб, марказий аппаратлар сонидаги чекловлар бекор қилинган. Шундай қилиб Aзимов молия билан бир қаторда таълим ва фан соҳаларига ҳам раҳбар бўлган.
Гулнора Каримованинг "эътибори”да бўлган…
2013 йилда Гулнора Каримова отасининг эҳтимолий меросхўрларидан деб кўриладиган Рустам Азимовни коррупцияда ҳам айблаган. Жумладан, у Твиттердаги саҳифасида Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовни танқидга тутган.
Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланиш лойиҳалари ҳақида гапираркан, Каримова хоним Навоий вилоятида қуёш батареяларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бош вазир ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов назоратига берилгани ва у нимагадир сирли ва ёпиқ ҳолатда амалга оширилаётганини айтган.
"Ишонинг, уларнинг ижтимоий тармоқ билан иши йўқ, муҳими, Осиё тараққиёт банкининг пулини қарор остида ўз вақтида олиб кетиш”, – деган Гулнора Каримова.
Кейинги твитларда Каримова ушбу лойиҳа жаноб Азимовнинг соғин сигирига айланиб қолганини ёзган. Aммо Каримовнинг тўнғич қизи Бош вазир ўринбосари Рустам Aзимов билан ўрталарида келишмовчилик борлиги ҳақидаги фаразларни рад этан.
2013 йил 2 май куни Тошкентда ўтган матбуот анжуманида Каримова хоним жаноб Aзимов билан муносабатлари яхши экани ва "бот-бот учрашиб туришлари”ни таъкидлаган.
Нега ҳокимият тепасидан узоқлаштирилган?
Рустам Азимов 2016 йилнинг 15 декабрь куни Молия вазири лавозимидан бўшатилди. Унинг ўрнини эса 2011-2016 йилларда — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Ботир Хўжаев эгаллади.
Азимов 2017 йил 6 июнь куни ҳукуматдаги барча лавозимларидан озод этилиб (Жамшид Қўчқоров бош вазир ўринбосари сифатида тасдиқланган), "Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Бош директори этиб тайинланган, айни вақтда ҳам у мазкур лавозимда иш олиб бормоқда.
Қайд этиш жоиз, Рустам Азимов Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари сифатида нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро майдонда ҳам катта мавқега эга, хусусан, Ўзбекистон делегациялари раҳбари сифатида хорижий давлат ва ҳукумат раҳбарлари қабулларида бўлиб, нуфузли халқаро тадбирлар ишида Ўзбекистон номидан мунтазам қатнашиб келарди.
Ҳукумат сафидан кетгач, Азимов сиёсий саҳнада маълум бир муддат кўринмай қолади, ўз вақтида у раҳбарлик қилган молия соҳаси шунгача Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бир неча бор кескин танқид остига олинганди.
Шавкат Мирзиёев 2016 йил якунларини сарҳисоб қилар экан, мутасаддиларни кескин танқид қилди. Ўз маърузасидаги сўзлар ва танбеҳлар бирданига 33 та раҳбарга тегишли эди: Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, идоралар раҳбарлари, ҳокимлар ҳамда корхона, фабрикалар раҳбарлари…
МДҲ мамлакатлари институти директори ўринбосари Владимир Евсеевнинг изоҳлашича, бундай қаттиқ гаплар президентнинг ҳокимиятни мустаҳкамлаш истаги билан боғлиқ бўлган. "Мирзиёев ўз одамларини тайинлайди. Ва бу кадрлар алмашинуви борлигига тўғри келади” – деган эди у. Бундан ташқари, экспертнинг фикрига кўра, Мирзиёев Рустам Aзимовни ҳукуматдан четлаштириш мақсадида ҳукумат бош вазирининг ўринбосарини танқид қилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январь куни "Tashkent City”даги Халқаро конгресс марказида Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллади ва унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат, вазирлик, идоралар раҳбарлари, турли соҳа вакиллари қаторида авваллари оммага сочлари оқарган (ўша куни қора эди) кўринишдаги Рустам Азимов ҳам иштирок этади.
2016 йилнинг 2 сентябрида Ислом Каримов вафоти эълон қилиниши ортидан, 8 сентябр куни ўтказилган Олий Мажлис иккала палатасининг қўшма мажлисида Шавкат Мирзиёев муваққат президент этиб тайинланди.
Эътиборлиси, бу ваколатни вақтинча Ўзбекистон конституциясининг 96-моддасида кўзда тутилган (Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади) Сенат раиси эмас, Бош вазир Мирзиёевга топшириш таклифини қўллаб-қувватлаб, сўзга чиққанлар орасида Рустам Азимов ҳам бор эди.