Понедельник, 2017-10-23, 11:49 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3712]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [376]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1885]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3230]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4907]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1988]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1321]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [884]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [248]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 562
Статистика


waplog

Онлайн всего: 85
Гостей: 85
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Январь » 30 » РУСТАМ САЪДИЕВ: “МЕН СИЗЛАРНИ КЕЧИРДИМ, "ВИДЕОҚАРОҚЧИЛАР”!

6:48 PM
РУСТАМ САЪДИЕВ: “МЕН СИЗЛАРНИ КЕЧИРДИМ, "ВИДЕОҚАРОҚЧИЛАР”!
«Барон»ни қароқчи урди! Бу нохуш хабар кимлар учун хуш бўлиши табиий. Ахир, рақиблар энди хурсанд бўлади. Бироқ, бу биргина Рустам Саъдиев бошига тушган муаммо эмас. "Ўзбеккино” обдон бош қотириши лозим бўлган жиддий масала. "Видеоқароқчилик” кеча ё бугун пайдо бўлгани йўқ. Анча йиллардан бери дунё кинематографияси муаммоларидан бири саналади. Бироқ, қатъий курашилмаса, киносаноат озми-кўпми жабр кўради, молиявий аҳвол касодга учрайверади. Ўйлаб қарасангиз, катта бюджетли фильм не-не мақсадларни кўзлаб яратилади-ю, бир ҳафтага борар-бормас, "пират”лар ҳалқумига тушса, бу не ҳол? Ижодкор фильмининг тақдири билан ҳеч кимнинг иши бўлмаса?

"Барон”нинг хомаки варианти "қароқчи”лар бозорида айланмоқда. Республикамизнинг кўплаб шаҳарларида аллақачон хуфёна тарзда "Барон” фильми тарқатилмоқда. Наҳот, чора кўриш шу қадар имконсиз? Нега тегишли идоралар ҳануз жим? "Видеоқароқчи”лар бизнесидан кимлар манфаатдор?

"Барон” тақдиридаги "қора булутлар” ўтган йили "Сотқин”ни ҳам четлаб ўтмаганди. Бироқ, ўз қадрини билган, ижодкорлар меҳнатини ҳурмат қилган томошабин кинотеатрга келиб, ҳалол йўл билан фильмни томоша қилишни афзал билади. Виждонини арзон дискларга қўшиб сотаётган "қароқчи”лар ҳаром йўл билан мўмай даромад орттириш илинжида чўнтагига пул солаётганида неча-неча ижодкорлар пешона тери, кечани кеча, кундузни кундуз демай ишлаган ижодкорларнинг заҳматли меҳнати, уларнинг ризқидан ўмараётганини наҳотки, бир баҳя ўйлаб кўришмаса?! Йўқ, буни улар қайдан ҳам тушунсин? Нафс "бос” деб турганида, "қароқчи” учун бу гаплар китобий насиҳатдек туюлади холос!

"Барон” режиссёри Рустам Саъдиевнинг фикри билан қизиқдик. Унинг юрагида нелар кечяпти?

(Режиссёр ўз фикрларини ёзма равишда тақдим этди. Уни ҳукмингизга ўзгартиришларсиз ҳавола этишни лозим топдик!)

- Асосий мақсадим  бу миллий киномаҳсулотимизни қайси ҳамкасбим суратга олишидан қатъий назар дунё кўрсин. Бир асрлик тарихга эга миллий киносанъатимиз ёши улғайган сари жўғрофияси кенгайиши ўрнига бир жойда қотиб қолишини истамайман. Шунинг учун "Барон” фильми эксперимент сифатида дунё киноаренасига чиқса, бу наинки, менинг балки ҳаммамизнинг, халқимизнинг ютуғи бўлади. "Қароқчи” нусхасига келсак, сифати яхши бўлгани билан кинотеатр экранида намойиш этилаётган вариантидан анча фарқ қилади. Буни кинотеатрга келган томошабинлардан сўранг! Мазмуни, овозидаги мукаммаллик ва қўшимча ишлов берилганлиги билан кескин ажралади. Мамлакатимизда ҳар соҳада ривожланиш кечяпти. Шу билан бирга кино соҳасида ҳам. Энг замонавий кинотеатрлар қурилмоқда, фильмлар мураккаб ва қизиқарли сюжетлар асосида яратилмоқда. Агар келажакка катта умидлар ила қадам ташлаётган ёшлар дидини биз тарбияламасак, улар тафаккури тор, фикрлаши қолоқ бўлишига сабабчи бўлиб қолмаймизми?! Ҳукуматимизнинг биз киночилар олдига қўяётган энг асосий вазифалар аслида шундан иборат. Бозорма-бозор, ҳар хил йўл билан 3-4 сўм пул топиш илинжидаги "пират”ларга, айрим ака-укаларга  айтадиган гапим эса охиратингизни ўйлаб иш қилинг. Майли, мен сизларни кечирдим, "видеоқароқчи”лар! Ҳар қанча мушкул бўлса-да, кечирдим. Чунки, бошга тушганини кўз кўради. Бу ҳам бир синов. Тинч юртда яшаяпман, фарзандларим ёнимда, қозоним қайнаяпти. Шукур қиламан. Қолгани Яратганга таваккал. Сўнгги хулосам эса, миллий киномизнинг афсонавий, марҳум асосчиларининг арвоҳини чирқиратмасдан виждонан ижод қилсак, биздан келажак авлодга муносиб киноасарлар қолади.

Дарвоқе, биз қанчалик қатъий чоралар кўрмайлик, "қароқчи”ларнинг виждони эсига тушиб қолиб, салгина қалбида оғриқ сезмаса, ҳар қандай кураш усули бесамар бўлиб қолаверади. Ҳаммага инсоф берсин!

Жасур ҲАМРОЕВ

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://shov-shuv.uz/uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 490 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017