Пятница, 2022-09-30, 2:06 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8267]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [87]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [2000]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2026]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [302]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1028
Статистика



Онлайн всего: 63
Гостей: 63
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2022 » Август » 12 » Саҳнада оламшумул шон-шуҳратга эришган бўлса-да, ҳаётда ўта бахтсиз бўлган қўшиқчи — Уитни Хьюстоннинг фожиали тақдири

9:37 AM
Саҳнада оламшумул шон-шуҳратга эришган бўлса-да, ҳаётда ўта бахтсиз бўлган қўшиқчи — Уитни Хьюстоннинг фожиали тақдири
9 август куни афсонавий қўшиқчи Уитни Хьюстон таваллуд топган. Унинг ҳаёти қанчалик фожиали якунланган бўлса, машҳурлиги шунчалик ёрқин эди. Grazia нашри хонанданинг ҳаётидаги энг муҳим дақиқаларни ёдга олади.

Руҳий травма


2018 йилда намойиш этилган «Уитни» ҳужжатли фильмида юлдузга яқин манбаларнинг айтишича, Уитни Хьюстон болалигида руҳий жароҳат олган ва умрининг охиригача бундан азобланган.

Хьюстоннинг ёрдамчиси Мери Жонснинг сўзларига кўра, хонанданинг холаваччаси Ди Ди Уорвик қизга зўравонлик қилган — Уорвик Уитнидан 18 ёш катта эди.

Хьюстон акаси Гари у ҳам Уитни каби болалигида оила аъзоларидан бири томонидан зўравонликка учраганини айтган, аммо унинг аниқ исмини сир тутган.

Бу воқеалар, эҳтимол, Уитни ва Гарининг онаси Сисси Хьюстон гастрол сафарида бўлганида содир бўлгандир. Айнан шу қўрқув кейинчалик Хьюстоннинг гастрол сафарларида қизи Бобби Кристина Браунни ўзи билан олиб юришига туртки бўлган. Жонс, шунингдек, Уитнининг гиёҳванд моддалар истеъмол қилиши билан боғлиқ муаммолари унинг болалик давридаги жароҳати билан ҳам боғлиқлигини таъкидлаган.

Тақиқланган моддалар


Уитнининг стилисти Аллин Лаварднинг айтишича, хонанда акалари билан бирга гиёҳванд модда истеъмол қилган, бундай зарарли одатни унга айнан акалари ўргатган. Хьюстоннинг акаси Майкл қўшиқчини оқ кукун билан таништирганини тан олади.

Лаварнинг таъкидлашича, у кўп йиллар давомида қўшиқчини даволанишга кўндирмоқчи бўлган, аммо барчаси беҳуда кетган. Уитни дозани ошириб юборганига гувоҳ бўлган унинг тансоқчиси Дэвид Робертс жамоага хонанданинг гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиддий муаммоси борлигини айтганида, у шунчаки ишдан бўшатилади.

Машҳурлик юки


Уитни шон-шуҳрат чўққисида яшади, лекин у бундай ҳаётдан жирканарди. У ҳаётда ўзига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ролни ўйнашга мажбур эди. «100 фоиз ўзи бўла олмаслик унинг учун даҳшатли юк эди. Ҳамманинг кўз олдида чиройли ва кучли бўлиб кўринишингиз мумкин, лекин ичингизда ишончсизлик, шахсий муаммолар ва қийинчиликларни яширишга мажбурсиз», — дейди инсайдер.

Унинг қўшимча қилишича, Хьюстон афсонавий продюсер Клайв Дэвис билан шартнома имзолаганидан сўнг унинг айтганини қилиши, айтганини кийиши, у хоҳлаган қўшиқни куйлаши ва яхши қиз бўлиши керак эди. Уитни, албатта, бундан норози эди, лекин у продюсернинг қоидаларига сўзсиз бўйсунади.

Эҳтимол, шу нарса ҳам хонанданинг гиёҳвандликка берилиб кетишига сабаб бўлгандир. Хьюстонлар оиласига яқин бўлган одамнинг айтишича, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши унинг бенуқсон имижи ва уни назорат қилишга уринган одамларга қарши исёни бўлган.

Бироқ бу вақт ўтган сари хонанда гиёҳванд моддаларга қарам бўлиб қолади ва кундан кунга аҳволи ёмонлашади. Шундан сўнг юлдузнинг ёрдамчилари унга хоҳлаган нарсани қилишга рухсат беришади. Улар Уитни ўзига қарши чиқмоқчи бўлганларни ишдан бўшатишидан қўрқишарди.

Оилавий ҳаёт


Уитни гиёҳванд моддаларни турмуш ўртоғи, машҳур қўшиқчи Бобби Браун билан биргаликда истеъмол ҳам қилган. Бобби Браун ўзининг китобида улар буни кўпинча кичгинагина қизи Бобби Кристина Брауннинг кўз олдида қилишларини ёзган.

Юлдуз ҳомиладорлигида гиёҳванд моддалардан воз кечади, лекин қизи туғилгандан сўнг ҳаммаси қайтадан бошланади.

«Қизимиз шуларнинг ичида катта бўлди. У ота-онаси гиёҳванд моддалар таъсирида сархуш эканлигини кўрди. Биз ундан узоқроқ туришга ҳаракат қилардик, лекин ҳушёр бўлганимизда уни кўришимиз қийин эди. Бу кўп йиллар давом этди. Қизимиз ҳаммасини кўрди. Ҳозир бу ҳақда ўйлаганимда, қаттиқ оғриқни ҳис қиламан», — деб эслайди Браун.

Бундан ташқари, жуфтлик бир-бирига бир неча бор хиёнат қилган. Брауннинг сўзларига кўра, Уитни кўплаб продюсер ва арцистлар билан яқин муносабатда бўлган. Аммо у бирор-бир аниқ исмни айтмаган.


Айтишларича, эр-хотин никоҳининг бузилишига Брауннинг рашки сабаб бўлган. 1992 йилда Хьюстонга улкан шон-шуҳрат келтирган «Тансоқчи» фильми экранларга чиққач, машҳурликда эрини йўлда қолдириб кетади. Браунга эса бу ёқмаган.

Дэвид Робертснинг таъкидлашича, Браун хотинини ҳақорат қилган ва калтаклаган, лекин Уитни ҳаммасини кечириб, ғурурини бир четга суришга ҳаракат қилган. Унинг фикрича, агар қўшиқчи Браун билан яшамаганида ҳали тирик бўларди.

2007 йилда эр-хотин расман ажрашди, қизига васийлик ҳуқуқи Хьюстонга берилди. Шундан кейин у гиёҳванд моддаларни ташлашга ҳаракат қилди ва даволана бошлади, лекин, афсуски, бу унга ёрдам бермади.

Ўлим


2012 йилнинг 11 февралида Уитни Хьюстон Беверли-Хиллз меҳмонхонасининг ювиниш хонасида «Гремми» мукофотининг тақдирлаш маросими олдидан ҳушсиз ҳолда топилди. Унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Ўлим сабаблари чўкиш, юрак касалликлари ва гиёҳвандлик деб расмийлаштирилади. Расмий хабарларга қарамай, юлдузнинг собиқ эри унинг юраги азоблангани сабабли вафот этганини таъкидлайди. Аммо у нимани назарда тутгани аниқ эмас.

Бобби Кристина Браун


Машҳур она фожиали тақдири унинг қизи Бобби Кристина Браунда ҳам такрорланади.

2015 йилнинг 31 январида унинг турмуш ўртоғи Ник Гордон (аслида унинг ўгай акаси бўлиб, анча йиллар олдин Уитни Гордонни асраб олган эди) қизни ўз уйидаги ювиниш хонасидан топади. Унга қайта тикланмайдиган мия шикастланиши ташхиси қўйилади. Юлдузнинг қизи сунъий комага тушиб, уни бир неча ой махсус ускуналарда тирик ушлаб туришади. Бироқ унинг саломатлиги ёмонлаша бошлайди ва июль ойида вафот этади.

Суд-тиббий экспертиза Бобби Кристина Брауннинг ўлимига гиёҳванд моддалар ва чўкиш сабаб бўлганини маълум қилади. Бироқ унинг ўлими тасодифийми ёки қасдданми, номаълумлигича қолади. Қизнинг танасида кўкариш ва чандиқлар бўлган, лекин ҳеч ким бунга изоҳ бермаган. Омма эса қизнинг ўлимига эри алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида гапира бошлайди.


Бобби Кристинанинг яқинлари унинг Гордон билан бўлган муносабатларига қарши бўлган – эри уни қаттиқ назоратда ушлайди, қариндошлари билан гаплашишни тақиқлаган, деб ҳисоблашарди. Бувиси Сисси Хьюстон 2013 йилда Гордонга турмушга чиқмаслигини сўраб неварасига очиқ хат ёзган. Шунга қарамай, улар сўзидан қайтмайди — қизнинг фожиали ўлимидан 3 кун олдин 9 январь куни турмуш қуришади.

Қариндошларининг айтишича, улар Бобби Кристина комада бўлганида эрига касалхонада бўлишини, кейинчалик дафн маросимида қатнашишни ҳам тақиқлашган.

Гордон бир неча бор зўравонлик ва севгилисининг ўлимига алоқадорлиги ҳақидаги айбловларини рад этган. Унинг сўзларига кўра, у ўша мудҳиш кунда уни жонлантиришга ҳаракат қилган.

2015 йилнинг ёзида Бобби Кристина Брауннинг суд томонидан тайинланган васийси Гордонга қарши ўлимга алоқадорлик айби билан 10 миллион долларлик даъво иши қўзғатади. Унда айтилишича, ўша фожиали кунда Гордон хотинини калтаклаган, кейин эса унинг ҳисоб рақамидаги пулларни ўғирлаган. 2016 йилда суд Гордонга ҳукм чиқаради — унга Бобби Кристинанинг оиласига 36 миллион доллар тўлаш мажбурияти юклатилади.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 236 | Добавил: | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Yulduz Usmonova - Tojiki medonet (feat Malik)

Ummon va Yorqinxoʻja Umarov va Shohruh - Qochoq

Ummon - Bu hayot (Shohruh)

Shohruhxon va Shahriyor va Zarina Nizomutdinova - Yulduzlar

Ziyoda - Maylida

Zohid Rixsiyev (Ummon) va Xamdam Sobirov - Parixona

Hamdam Sobirov - Onaginam

Benom - Yetar, qiynama

Yulduz Usmonova - Sevgidan

Bonu - Qora tun (New version)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя