Машхур Болливуд юлдузи Салмон Хоннинг синглиси Арпита Хон шу йилнинг 16 ноябрь санасида ўзининг бизнес бўйича дўсти Аюш Шарма билан турмуш қурмоқда. Бу ҳақда bollywood нашри хабар беради.
Тўй маросими Ҳайдарободдаги беш юлдузли меҳмонхонада бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Тўй Хонлар оиласи томонидан ушютирилганлиги сабабли ҳам унда барча Болливуд юлдузларининг иштирок этишлари кутилмоқда.
Келинг ушбу тўйда эътибор берилиши керак бўлган жиҳатларни биргаликда кўриб чиқамиз:
Арпита ва Хонлар оиласининг тўй куни киядиган барча либослари дизайнерлар Маниш Мальхотра ёки Эшли Ребелло яратиши мумкин.
Салмон Хон "инсон қилган меҳнатлари эвазига роҳат кўриши ва шоҳона ҳаёт кечириши керак” деб ҳисоблайди. Шу сабабли ҳам у кичик синглиси Арпитанинг тўй маросими худди эртаклардагидек ўтишига ҳаракат қилишини айтган. Ушбу шохона кўриниш либосларда, безакларда, таомлар, совғалар ва бошқа барча нарсаларда ўз аксини топишига шубҳамиз йўқ.
Салмон Хон синглисининг тўйи "Йил тўйи” номинациясида энг олий ўринни олишини истайди.
Бундан ташқари машхур актёр ва севимли ака ўз синглисининг тўйига совға сифатида бир неча ўн миллион АҚШ доллари миқдорида баҳоланаётган уй совға қилмоқчи.
Ҳиндистон ОАВ Салмон Хоннинг тўйга Шохрух Хон ва Каран Жохарларни таклиф қилиши ёки қилмаслиги билан қизиқмоқда. Гарчи оммавий тадбирларда улар ёнма-ён туришса-да, аслида уларнинг муносатлари ҳавас қиларли эмас.
Воқеалар ривожини кузатамиз...
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|