Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг май ойида бўлгани айтилаётган воқеа, яъни бир онахоннинг бошига челак кийғизиб тожик тилида гаплашиб келган икки бола инсон шаънини таҳқирлаб, онахонга тан жароҳати етказгани (таҳқир ва тан жароҳати бўйича суд қарори йўқ ҳали, албатта) акс этган видео яшин тезлигида тарқалди.
Мен миллатчи эмасман, онахоннинг миллати ҳам менга номаълум ва уни урганларнинг ҳам! Балки ҳаммаси ўзбекдир, балки бошқа миллатдир!
Видео тарқалгани ортидан ушбу видеони миллатлар ўртасида низо чиқаришга ҳаракат деб ижтимоий тармоқларда бонг ураётганлар купаймоқда. Эҳ инсон шу муштипар аёлнинг ўрнига ўз онангни қўйиб кўр деб бақиргим келади.
Онахоннинг фарзандлари бу видеони кўришгач, "тоғни уриб талқон қилиш” даражасидаги ғазабда эканини кўз олдинга келтир!
Бу воқеа бўлгани тасдиқланди-ку! Яна қанақа "провокация” ҳақида гапираяпсан дегим келаяпти, ушбу "жиноятчилар” ёнини олаётганларга қарата!
Улар ким ва қанақа миллат бўлишидан, қатъий назар қамалиши керак! Умид қиламанки, одилона суд бу жиноий иш кўрилаётганда "57-модда”ни қўлламайди.
Гап битта! Улар жазосини олиш керак!
Сабаби бу ҳаммасидан ўтиб тушди.
Самарқандда аёл ечинтирилди, Самарқандда бир инсонга 20 мартадан кўп пичоқ урилди, Самарқандда ЙҲХ ходимига нисбатан автомашина билан жароҳат етказилди ва ҳоказолар! Келинг, ҳаммасига кўз юмайлик! Лекин, инсон, аёл, онахон қадри турган бу ҳолатдан кўз юммайлик. Прокуратурага раҳмат, сабаби Самарқанд вилояти ИИБ очган жиноий ишни шахсан Бош Прокурор ўз назоратига олибди.
Воқеаларни кузатамиз. Ҳозирча энг батафсил маълумотлар таниқли ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг телеграм каналида берилди ва биз уни сизга ҳам улашамиз.
Унда Самарқандда онахоннинг бошига челак кийдириб урган икки йигит ушланган. Уларга жиноий иш қўзғатилгани айтилган.
Куни-кеча ижтимоий тармоқларда юриб кетаётган бир кампирнинг бошига челак кийдириб, уни урган икки йигитнинг видеоси тарқалиб кетди. Бош прокуратура ушбу воқеа юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, ушбу воқеа 2018 йилнинг май ойи ўрталарида содир бўлган. Самарқанд шаҳар "Шодиёна” савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган 46-сонли савдо дўкони олдида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.Х.нинг орқа томонидан келиб, Р. исмли шахс унинг бош қисмига челак кийдиргач, Ш.А. уни қўли билан бир марта уриб йиқитгач, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.
Ушбу ҳолат, Ш.А.нинг таниши А.М. томонидан ўзининг "Samsung” русумли телефон аппарати ёрдамида видео тасвирга олинган ва 2018 йил 6 ноябрь куни Д.Б.томонидан "Instagram”ижтимоий интернет тармоғи орқали тарқатилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, 2018 йил 10 ноябрь куни Ш.А., Р., А.М. ва Д.Б.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б” ва "д” бандлари (оғирлаштирувчи ҳолатларда безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди, Ш.А. ва А. М. ушланган. Ушбу модда бўйича айбдор деб топилганлар уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳам мумкин.
Жиноят иши юзасидан ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot 7news.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|