Вторник, 2017-02-28, 12:03 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3098]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [297]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1688]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2903]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4692]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [650]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [909]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [107]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [712]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [11]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 488
Статистика


waplog

Онлайн всего: 113
Гостей: 112
Пользователей: 1
flootorinia
Главная » 2015 » Ноябрь » 6 » Санжар Шодиев хотинидан “қўрқади”, Гули Асалхўжаеванинг шартлари эса совчиларга ёқмаган

9:17 PM
Санжар Шодиев хотинидан “қўрқади”, Гули Асалхўжаеванинг шартлари эса совчиларга ёқмаган
Соат Шариповнинг "Келин-куёв” шоуси янги талқинда

Азиз мухлислар, илгари "Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, "Дийдор ширин”, "Розыгрыш» каби телекўрсатувларнинг газета талқинини эътиборингизга ҳавола этгандек. Энди эса сизга яхши таниш ва қадрли бўлган "Келин-куёв” шоусининг талқинини эътиборингизга ҳавола этамиз. Кўрсатув ва унинг бошловчиси Соат Шариповни соғинганлар учун ушбу лойиҳамиз яхши туҳфа бўлади деган умиддамиз.

Соат Шарипов: —Муҳтарам "Даракчи” газетасининг ашаддий мухлислари! Сизлар билан илгари телеканал орқали намойиш этилган "Келин-куёв” телешоусида кўришган бўлсак, энди газета орқали ҳам дийдорлашиш имкони туғилди. Демак, таҳририятга ташриф буюрган илк келин-куёвларимиз билан таништираман. Аслида сиз Гули Асалжўжаева ва Равшан Хўжаевлар ҳамда Муҳаббат ва Санжар Шодиевлар оиласини яхши танийсиз.

Хўжаевалар оиласига биринчи саволим: ҳаётда бир бирларингни қандай топгансизлар?

Равшан Хўжаев: — Гулихонни кинотеатрда кўриб қолиб, совчи қўйсаммикан, деган фикр пайдо бўлди. Акаси яқин дўстим бўлган. Акасини олдига бориш баҳонасида Гулини кўриб келардим. Бир оз вақт кузатиб юриб, кейин совчи қўйганман.

Гули Асалхўжаева: — Очиғи, бир кун келиб шу инсонга турмушга чиқаман деб ҳаёлимга ҳам келтирмаганман. Келадиган совчиларга "мен келажакда қўшиқчи бўлмоқчиман, шу шартимга кўнсангиз розиман”, дердим. Бу гапим кўпчиликкка ёқмаган. Равшан ака совчи юборганда ҳам унга шартимни айтиб, камига рози бўлиш бўлмаслигимни ўйлаб кўраман деганман.

С.Шарипов: — Равшанжон, ўшанда қандай фикрга келгансиз? Гулихоннинг шартига осонликча кўнмаган бўлсангиз керак?

Р. Хўжаев: — Таклифимга Гули дарҳол рози бўлмаган. Лекин бизнинг оиламиз азалдан санъат шинавандаси эди. Шунинг учун Гулининг таклифини тўғри тушуниб, унга "аввал тўй бўлсин, қолганини вақт кўрсатади”, деганман. Тўйимиз 1994 йил 13 июнда бўлиб ўтди. Учта ўғлимиз бор. Бугунгача бахтли оилалардан бири бўлиб яшаб келяпмиз.

С. Шарипов: — Раҳмат, сиз бахтли бўлишда давом этиб туринг, биз унгача худди шу савол билан иккинчи келин-куёвимизга юзланамиз...

Санжар Шодиев: — Рафиқам Муҳаббат билан Ўзбекистон Давлат санъат институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти)да танишганмиз. Мен бу институтдан жуда хурсандман, илм олдим, диплом олдим, хотин олдим...(кулади). Муҳаббат институт ётоқхонасида синглим билан бир хонада яшар, мен эса тез-тез синглимга кийимларимни ювдириш учун чиқиб турардим. Синглим ўқишни битириб кетгандан кейин ҳам кийимларимни ювдириш учун ўша таниш хона тақиллатадиган бўлдим. Бир куни оёғим синиб қолди, гипсдаман. Шундан кейин Муҳаббатнинг ўзи хонамга чиқиб турадиган, ош-овқатимдан хабар оладиган бўлди. Балки ўша пайтлар Муҳаббатга меҳр қўйгандирман? Бир оз вақт ўтиб, онам "қиз топ, уйлантирамиз”, деди. Муҳаббатга "менга турмушга чиқасизми?” десам, рози бўлди, ўзи жон деб турган экан (кулишади).

С. Шарипов: — Институтда шунча қиз бўла туриб нега айнан Муҳаббатхонга уйланганингизни сабаби буёқда эканда?

С. Шодиев: — Тўғри, институтда кўп қизлар билан дўстона муносабатда бўлганман. Ўйлаб кўрсам, уларнинг ичида яқинроғи Муҳаббат экан. Қолаверса, у тўғрисидаги ҳамма маълумотларни синглимдан билиб бўлгандим-да! Синглим "бирор йигит билан гаплашмайди, жуда ақлли қиз. Шу қизга уйланинг”, деб Муҳаббатни кўп мақтарди. Энг қизиғи, синглим ўқишни битириб кетганидан сўнг мен кўпинча атай қизларни Муҳаббатнинг хонаси ёнига чақириб, уларга севги изҳор қилар, қизлар билан соатлаб гаплашиб ўтирардим. Қизлар кетганидан сўнг "Қалай, шу қизга уйлансам бўладими?”, деб Муҳаббатдан маслаҳат ҳам сўрардим.

С. Шарипов: — Ҳинд актёрларига тақлид қилган экансиз-да! Муҳаббатхон, ростдан ҳам сиз шу гап-сўзларга гувоҳ бўлганмисиз?

Муҳаббат Шодиева: — Санжар акани ўз акамдек кўрардим. Бир куни менга: "онам уйлантираман, деганида, негадир ҳаёлимга сиз келдингиз”, деган. Мен гапини жиддий қабул қилмай, фалончига уйланинг дея маслаҳат ҳам берганман. Чунки Санжар ака институтдаги ҳамма қизларга гап отиб бўлган, жуда шўх йигит эди.

С.Шарипов: — Санжар, Муҳаббат таклифингизни қачон жиддий қабул қила бошлади?

С.Шодиев: — Муҳаббат айрим сабабларга кўра ўқишдан четлатилди. Муҳаббатнинг ўқитувчиси Мурод Ражабов бизга ҳам ўқитувчи эди. Муҳаббат "Санжар ака мени институтдан четлатишяпти, мени олиб қолинг”, деб йиғлаб келди. Домлани ёнига кириб, "Мурод ака, Муҳаббат келинингиз бўлади, уни ҳайдаманг”, деб ялинганман. Бу Мурод ака билан иккимизнинг ўртамизда бўлган гап эди. Лекин икки соатдан кейин бутун институт бу гапдан хабардор бўлиб ўтирибди! Эстрада курси миш-мишлар курси эди-да! Шундан кейин биз деярли ҳамма учун эр-хотин бўлиб қолдик. Кейин ўзимиз ҳам бунга кўникиб, жиддий гаплаша бошладик.

С.Шарипов: — Муҳаббатхон сиз Санжарга ҳеч қанақа шарт қўймаганмисиз?

М.Шодиева: — Шарт қўймаганман. Тўйимиз бўлганидан кейин Санжар ака аввал болаларимиз бўлсин, кейин санъат билан шуғулланамиз, деган. Сабр қилиб, болаларимиз бир оз катта бўлганидан сўнг ижодни бошладик. Санъат, ижод ёш танламас экан. Тўйимиз 2006 йил, 14 сентябрда Наманганда, 16 сентябрда Бухорода бўлиб ўтган. Худога шукр, бугунгача бахтли оилалардан бири бўлиб яшаб келяпмиз.

С.Шарипов: — Раҳмат. Равшанжон, Гулихон, сизларни қаерда кўрмайлик, доим табассум билан юрасизлар. Биламизки, оилада ҳаммаси доим бир текис кетмайди. Сизлар ҳам ҳеч уришиб қолганмисиз?

Г.Асалхўжаева: — Тўғри, оилада ҳар хил гап-сўз бўлиб туради. Биз урушмаганмизу, лекин ижод борасида кўп тортишамиз. Ўзи жанжал чиқишига кўпинча аёл киши сабаб бўлади. Лекин ҳамма муаммонинг ечими ҳам аёлда бўлади. Бундай пайтда аёл киши сал сабрлироқ бўлиши керак.

С.Шарипов: — Санжаржон, сизларнинг оилангизда рашк туфайли жанжал бўлиб турса керак, шундайми?

С.Шодиев: — Йўқ, ҳар доим бўлади! (кулади). Бизнинг оиламизда ҳам жанжал бўлиб туради, биз ҳам одамдай гап-да! (кулги кўтарилади). Албатта, бу ҳазил. Масалан, бирор фильм суратга оладиган бўлсам, қаҳрамонимнинг оти Асал бўлса, кечаси билан алаҳсираб Асал деб чиқишим мумкин... Ёки бўлмаса кастинг уюштирилган пайтларда мухлислар ярим тунда қўнғироқ қилиши мумкин. Чунки ташриф қоғозим тарқалган. Ана шундай пайтларда бизнинг оилада аниқ жанжал! Хотин, асабни асра, асабни тиклаб бўлмайди, дейишнинг фойдаси йўқ. Лекин шу пайтгача рафиқам ҳеч қачон ҳурматимни ер қилмаган. Бир куни мухлислардан бири мендан "Сиз хотинингиздан қўрқасизми?” деб сўради. "Қўрқаман”, дедим. Менимча хотинидан қўрқмайдиган эркакнинг ўзи бўлмаса керак. Эркаклар икки тоифага бўлинади, биринчиси, хотинидан қўрқадиган, иккинчис, хотинидан қўрқишини беркитадиган эркаклар (кулади). Беҳазил айтадиган бўлсам, мен хотинимдан қўрқмайман. Шунчаки, оиламни, болаларимни йўқотишдан қўрқаман.

М.Шодиева: — Лекин ҳозир шунақа қизлар борки, ҳатто уйгача кириб келишяпти...

С.Шарипов: — Аразлашиб қолган пайтларингизда ким биринчи бўлиб ярашиш учун қўл чўзади?

С.Шодиев: — Илгари рашк туфайли уришиб қолсак, мен биринчи бўлиб ярашишга, тушунтиришга ҳаракат қилардим. Ҳозирги кунда деярли жанжаллашмаяпмиз. Чунки Муҳаббат мени аввалгидек рашк қилмай қўйди.

М.Шодиева: — Нега энди? Жанжал ҳалиям бўляпти. Энди эътибор бермай қўйганимга бироз камайган...

С.Шарипов: — Гулихон, Равшанжон, энди шу савол билан сизларга юзланамиз...

Г.Асалхўжаева: — Биз тортишиб қолсак, мен кўпроқ аразлаб, гаплашмай қўяман. Лекин Равшан акам узоқ кек сақлаб юролмайди. Дарров кўнглимни кўтариб, ёқтирган нарсаларимни олиб келиб хурсанд қилади. Айбини дарров тан олади.

С.Шарипов: — Бу саволим келинларимизга: сира қайнонангизнинг танбеҳига учраганмисиз? Бундай пайтда турмуш ўртоғингиз вазиятдан қандай чиқиб кетган?

Г.Асалхўжаев: —Қайнонам раҳматли жуда ҳам содда аёл эдилар. Аниқ эслолмайман, бир ишни нотўғри қилиб қўйган бўлсам керак, Равшан акам кўчадан кириб келиши биланоқ жаҳл билан шикоят қила кетдилар. Мен ҳам ёшлигимга бориб, ўзимча аразлаб ўтирганман. Турмуш ўртоғим аввалига қай биримизнинг тарафимизни олишга ҳайрон бўлиб турди. Сўнг менга кўзини қисиб, "Она, ҳали шунақами? Сизни хафа қилган бўлса юкларини йиғиштиринглар, ҳозир уйига олиб бориб ташлаб келамиз”, деди. Қайнонам бу гапга чиппа-чин ишониб, шошганча, "Вой, йўқ-йўқ, кетмайди. Бу келинга менинг пулим кетган, семиз-семиз қўйларим кетган. Келин ҳеч қаерга кетмайди! Мен ҳазиллашдим болам”, деб туриб олганлар. Шундан кейин бирор хато иш қиладиган хўжайиним дарров "Қани, юкларини йиғиштиринглар, ҳозир олиб бориб ташлайман”, дейдилар.

С.Шарипов: — Яшанглар! Хўш, Муҳаббатхон, Санжаржон шундай пайтларда қандай йўл тутган?

М.Шодиева: — Очиғи, эслаб кўрсам, бизнинг оилада ҳеч бунақа вазиятлар бўлмаган экан. Ўзим ҳам уйда ҳар бир ишни ўзимдан билиб қилар, ҳар бир қадамимни эҳтиёт бўлиб босиб, гапларимни ўйлаб гапирардим. Хўжайиним ва қайнонам билан орамизда тўқнашув келмаслиги учун жуда эҳтиёт бўлиб муомала қилганман. Шу боис ҳеч қандай тушунмовчилик чиқмаган. Лекин иккинчи фарзандимга ҳомиладор пайтимда "Ниҳол” мукофотига номзод деб топилдим. Шунда қайнонам мени бу аҳволда саҳнада кўрса, қандай қабул қиларканлар, деб концертга таклиф қилишга уялганман. Кейин билсам қайнонам мендан хафа бўлган эканлар. Аммо кўз тегмасин, ҳозиргача муносабатларимиз яхши, она-боладек бўлиб кетганмиз.

С.Шарипов: — Э, яшанглар! Сизлар билан суҳбатимиз жуда завқли ўтди. Ўз вақтингизни аямай ташриф буюрганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

Муҳтарам газетхонлар, "Келин-куёв” телешоусининг газета кўриниши сизга маъқул бўлди, деган умиддамиз. Янги лойиҳамиз ҳақида фикр-мулоҳазаларингизни ҳамда кейинги учрашувларимизда кимларни таклиф қилишимизни исташингизни қўнғироқ қилиб билдиришингиз мумкин.

Ғоя муаллифлари: Дилфуза Собирова, Моҳичеҳра Эшмирзаева 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 324 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017