Суббота, 2017-09-23, 7:37 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3635]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [367]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1874]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3210]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4876]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1295]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [836]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [247]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 557
Статистика


waplog

Онлайн всего: 56
Гостей: 56
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Ноябрь » 19 » САРДОР РАҲИМХОН: «Қизларим улғайгани сари интернетдан хавфсираяпман...»

7:49 PM
САРДОР РАҲИМХОН: «Қизларим улғайгани сари интернетдан хавфсираяпман...»
Сўнгги вақтларда аввалгидан-да унумли ижод қилиб, қисқа фурсатларда санъатдаги мавқеини тиклаб олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор РАҲИМХОН билан бу сафар салгина ноодатий тарзда суҳбатлашишга қарор қилдик. Саволлар муаллифлари унинг ашаддий мухлислари. Буни қарангки, ҳатто мухлислар ҳам кези келганида хонанда боплаб танқид қилишлари мумкин экан.
 

— Охирги пайтларда кўплаб қўшиқлар яратаяпсиз. Аммо улардан ҳеч бири «Ишонмасман» таронасидек эмас, деган фикрлар бор.

— Ҳойнаҳой бу фикрни «Ишонмасман» билан боғлиқ ширин хотиралари бўлган мухлислар айтишса керак. Чунки «Отажон», «Дўст», «Маликам энди қара» қўшиқларимни тинглаб, «Ижодингиздаги бошқача бурилиш бўлди» дея гапирганлар ҳам бор. Масалан, эркаклар орасида «Дўст»нинг мухлислари кўп. Ёши катталар эса «Отажон»ни, ёшлар «Маликам энди қара»ни эшитишаяпти. Кўриб турганингиздек, ҳар бир қўшиқнинг турли ёшдаги ўз мухлиси бор. 

— Тароналарингиз учун воқеавий клип суратга олдирасиз. Айрим муштарийлар «Агар видеоклипи бўлмаса, қўшиқлари у қадар оммалашмасди», дейишди.

— Бу фикрга умуман қўшилмайман.

— Раҳимхон клипсиз рейтингини ушлаб қололадими?!

— Яшириб ўтирмайман, бир йил аввал телевидениеда қўшиқларим берилмасди. Ижодим ва ҳаётимдаги айрим воқеалар сабаб уч йил давомида танаффус қилдим. Ўша пайтларда «Дўст» қўшиғим оммалашди. Ваҳоланки, бу таронага клип олинмаган. Ҳозир ҳам видео талқини йўқ. «Дўст» шахсан ўзим учун репертуаримдаги шлягерлардан бири. Видео кетма-кетликсиз ҳам ўз мухлисларини топди-ку. Ундан кейин «Маликам энди қара» ҳам клипи чиқмасидан оммалашди. «Ишонмасман»нинг ҳам клипи йўқ. Шундай бўлса-да, ҳали ҳам мухлислар яхши эслашаркан. Айнан шу қўшиқ яратилгандан сўнг одамларда менга нисбатан қизиқиш уйғонган. Орадан олти ой ўтиб, қарзга пул олганман-да, биринчи клипимни ишлаганман. Лекин унгача қўшиқларим орқали Сардор Раҳимхон сифатида танилгандим. «Назар-назар», «Самарқанднинг гўзали» булар ҳам клипсиз хит бўлган тароналар. Умуман мен ҳеч қачон клипга суянмаганман.

— Клипларингизда машҳурлар роль ижро қилади. Бу клип оммалашиши учунқилинган «ҳийла»ми?

— Клип — мини кино дегани. Унда профессионал актёр-актрисаларнинг иштирок этиши муваффақиятни таъминлайди. Нафақат машҳур актёр-актрисалар, балки профессионал даражадаги ижодкорлар бўлиши керак улар. Клипларимда ҳар доим мана шу икки жиҳатга алоҳида эътибор бераман. Бу бир тарафдан қўшиқнинг «юзи». Қолаверса, санъат асари сифатида узоқ йиллар сақланиб қолиши учун хизмат қилади. Ҳаваскорлар билан профессионалларнинг ижросида фарқ борку ахир.  

— Демак, янги чеҳраларни олиб чиқиб, таваккал қилишни хоҳламайсиз. Бу клип сифатига таъсир қилади, деб ўйлайсизми?!

— Нимага энди?! Ёш актёрлар билан кўп ишлаганман. Масалан, «Отажон» клипимда бош ролни Лазизхон Равшанзода исмли йигит ижро этди.. Биз уни кастинг орқали танлаб олдик. Иқтидорини кўриб, асосий ролга  тасдиқладик. Бундай ҳолатлар кўп бўлган. Ҳаваскорлар орасида истеъдодлилари ҳам бор. Янги чеҳраларни олиб чиқишда мен мана шу тарафларига эътибор бераман.

— Муниса Ризаева билан келишувингиз бор, деб эшитдик?

— (ажабланиб) Қанақа келишув?!

— Аввал сиз унинг «Ёримей» қўшиғига ишланган клипда суратга тушдингиз. Энди бўлса, у сизнинг «Бодомгули» композициянгизга олинган видеода бош ролни ўйнаяпти.  Бир-бирингизни реклама қилаяпсизларми?

— Йўқ! Бу реклама эмас. Муниса билан бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Шу ҳурмат ижодий ҳамкорлигимизнинг асоси, холос. Ижодимда кўплаб санъаткорлар билан бу тариқа ҳамкорлик қилганман. Нима учун? Ўзаро ҳурмат, ижодимизни қўллаб-қувватлаш мақсади-да. Жонибек Муродов билан бир-биримизнинг қўшиғимизни айтишимиз ҳам дўстлигимиз махсули. Бошқа ҳеч қандай манфаат йўқ.

— «Чақачум» Раҳимхонга ярашмаган. Биз ундан мазмунлироқ тароналарни кутардик», деди тингловчиларингиздан бири.

— Бу қўшиқдан маъно кутиш керак эмас. «Чақачум» қизимга бўлган меҳрим изҳори. Мен уни эркалаб, «Чақачум» деб чақираман. Бола тушунадиган тилда айтилган қўшиқ. Мазмуни қани дейиш ноўрин. 2-3 ёшли болага  атаб жиддий мавзуда куйламайсиз-ку?! Фарзандимга бағишланган таронани ўзим истаганимча ижро этдим. Буни муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

— Бунёдбек Саидов билан рус тилида дуэт куйладингиз. Кўпчиликтаклиф ким томонидан бўлганига қизиқаяпти?

— Дуэт куйлаш таклифи Бунёдбек Саидовдан чиқди. Бу хонанданинг ўзига хос анъанаси бор. Ҳар йили концерт дастурида албатта, янги дуэт ижро этади. Бу сафар дастурга янгилик киритишни мақсад қилиб, эркак хонанда билан дуэт айтишни режалаштирган экан. Таклифини эшитиб, рози бўлдим. Бунёдбекнинг ўзини ҳам, ижодини ҳам ҳурмат қиламан. Аввалига «Хоразмча куйлаклик», деганди. Ўйлаб кўриб, рус тилида қўшиқ ишлаш фикрида тўхталдик. Чунки «Қайси йўналишда қўшиқ куйламагансиз?» деганимда, рус тилида тарона унинг учун янгилик эканлиги маълум бўлди. «Рус тилида сўзлашишга ҳам қийналаман», деганди, «Қайтанга шуниси кутилмаган ҳодиса бўлади», дедим. Шу тариқа «Жанна моя» яратилди. Ҳақиқатан ҳам концерт дастурида бу янгилик олқишлар билан кутиб олинди.

— Сал аввал хонанда Дилсўз билан ҳам дуэт куйлагандингиз. Бу йилги дуэтлар «плани» тўлдими?

— «План» тўлгани йўқ ҳали (кулади). Яқин кунларда яна бир аёл хонанда билан дуэт куйлаяпмиз. Ҳозирча бу санъаткорнинг исми сир бўла қолсин. Умуман олганда, мен ҳамкорликда ижод қилишни яхши кўраман. Менга қолса, репертуаримнинг аксарият қисмини ҳамкорликдаги ижод маҳсули билан бойитардим. Биринчидан, бу санъаткорлар орасидаги муносабатларни яхшилайди. Иккинчидан, мухлислар ҳам хонандалар ўртасидаги ўзаро дўстона ҳурматни кўришади.

— Ойбек Алиев билан ҳамкорлик қилардингиз. «Нега муносабатлари узилиб кетди?» деб сўрашди.

— Ойбек Алиев мен учун устоз! Бу инсоннинг иштироки нафақат ижодимда, балки ҳаётимда муҳим. Нима иш қилмай, албатта, улар билан маслаҳатлашаман. Учрашиб турамиз. Ҳали ҳамон ижодий ҳамкорлигимиз йўқолмаган. Мухлислар назаридан ташқари бўлаётгани учун балки узоқлашиб кетишди деган фикр пайдо бўлгандир. Амалга ошираётган ишларимда Ойбек Алиевнинг ҳисси катта.

— Адашмасам, ўша кезлари санъатга энди кириб келаётгандингиз?

— Ҳа, илк қадамларимни шу инсоннинг йўл-йўриқлари билан ташлаганман. Мана, кўриб турганингиздек, кам бўлаётганим йўқ.

— Сардор Раҳимхон ўзи истаган машҳурликка эриша олдими?

— Ҳозирча йўқ. Ниятларим аста-секинлик билан амалга ошаяпти. Аммо олдинга қўйган мақсадларимнинг барига эришганимча йўқ. Дунёга чиқиш, МДҲ давлатлари орасида ҳам ўз санъатимни кўрсата олиш, маълум мавқени эгаллашни истайман. Аслида машҳурликдан кўра одамларнинг ҳурмат-эътиборини қозонишга итилганман. Буни машҳурлик билан адаштирманг. Чунки танилишнинг турли йўллари бор. Ёмон ном билан ҳам таниласиз, яхши ном билан ҳам. Халққа керакли бўлишга ҳаракат қилаяпман.

— Сардор Раҳимхон сифатида танила бошлагач, Санжар Раҳимовдаги нималарнидир йўқотишга мажбур бўлдингиз-а?

— Бусиз илож ҳам йўқ эди-да. Ҳаётда бирор нансага эришиш учун ниманидир қурбон қилишга тўғри келади. Ҳаловатимни йўқотдим. Чунки кундалик турмуш тарзим ўзгарганди. Кечаси ишдамиз, кундузи ухлаймиз, ҳафталаб ижодий сафарларда юрамиз. Хуллас, аввалги ҳаётингизни унутасиз. Яқинларим билан бемалол кўчага чиқолмайман. Хато қилишга ҳаққим йўқ. Илгари эса бундай эмасди. Аммо шу йўлни ўзим танладимми, демак, маълум қоидаларига амал қилишим керак.

—       Санъатда бугунги мавқеига эришиш учун воз кечганларингиздан афсусланмайсизми?

—       Афсусланган пайтларим кўп бўлган. Тарозу палласига қўйганимда гўё топганларимдан йўқотганларим кўпроқдек туюлади менга. Отам бевақт ҳаётдан кўз юмди... У кишига кўпроқ вақт ажратолмаганим армон бўлиб қолган. Санъатда ўрнимни топишим учун сарфлаган дақиқаларни отам билан ўтказмаганимга пушаймон бўламан. Ижодим давом этаяпти. Аммо отам энди қайтмайди. Шуни ўйлаб, ичимни еб битираман.

—       Бугун ҳаётингизда қандай бўшлиқ бор?

—       Бўшлиқ... Отамнинг ёнимда эмаслиги.

—       Бир вақтлар эгнидаги либосининг ярашган-ярашмагани-ю қўшиқларининг мазмуни ҳақида атрофидагилар билан маслаҳатлашадиган Сардор бугун ҳам шу одатига содиқми?

—       Вақт ўтгани сайин ўзимга нисбатан ишончим орта бошлади. Ёшингиз улғайгач, ҳаётга теранроқ назар ташларкансиз. Мустақил фикрлашни ўрганаркансиз. Санъатга кириб келган пайтларимга нисбатан ҳозир анча дадиллашганман. Қарорни ҳам асосан ўзим қабул қиламан. Албатта, онам, ака-укаларим, устозларим билан маслаҳатлашаман.

—       Принципларингиздан воз кечишга тўғри келса...

—       Шундай қилишга мажбурлаган пайтлар бўлган. Бироқ мен ҳар қачон ўз принципларимга содиқман. Нима юз беришидан қатъи назар улардан воз кечмайман! Шу феълим сабаб ютқизганларим ҳам бор. Аммо виждонимга хилоф иш қилолмайман. Бировнинг ҳаққини ейиш, кимнингдир юзига оёқ босиш, дилини оғритишга қўлим бормайди. Кимдир мажбурласа ҳам қилолмайман. Виждонга, имонга, тарбиямга зид келадиган вазиятларда, яхшиси, ўз манфаатимдан кеча қоламан. Менга шуниси маъқул. Майли, кейинроқ эришарман, балки умуман амалга ошмас. Буниси муҳим эмас. Асосийси, ўз тушунчаларимга хиёнат қилмаганим. Ҳар биримиз ўзимиз ишонган, тўғри деб билган қарашларимизда собит туришимиз керак. Агар вазият тақозо қилаяпти десак, бирин-кетин қадрлаган тушунчаларимизни ҳам йўқотишимиз ҳеч гап эмас.

—       Манфаатингиздан воз кечишингиз зарарга ишласа ҳамми?

—       Ижодим билан боғлиқ вазиятлар бор, ўз манфаатимдан воз кечишимга мажбур қилган. Лекин бу ҳақда гапиришни истамасдим. Чунки қилаётган ишимни тўғри деб биламан.

—       Концертлар мавсумига старт берилди. Кимнинг ижодий кечасини кутаяпсиз?

—       Севара Назархоннинг концертига боришни истардим. Бу хонанданинг ижодига тан бераман. Шунингдек, Фаррух Зокировнинг ижодини жуда ҳурмат қиламан.

—       Оилада Сардордан Санжарга айланишингизга қанча вақт кетади?

—       Худди ниқобини ечиб, бошқа одамга айланиб қоладигандек, айтдингиз (кулади). Аслида ҳеч қанча вақт кетмайди. Бунга тайёргарлик ҳам кўрмайман.

—       Оилада уч ўғилсизлар-а?

—       Ҳа. Акам ва укам бор.

—       Ака-укалар орасидаги оқибатнинг йўқолмаслиги нималарга боғлиқ?

—       Энг аввало оила устунлари — ота-онанинг тарбиясига боғлиқ. Ака-укалар орасидаги ўзаро ҳурмат ҳам муҳим омиллардан бири. Мана шуларга амал қилинса, меҳр-оқибат йўқолмайди.

—       Тарбия ҳақида гапирдингиз. Фарзандларингиз улғайишаяпти, уларга қараб нималардан хавфсирайсиз?

—       Интернет тармоғидан чўчиб тураман. Хабарингиз бор, интернет орқали билиб-билмай турли йўлларга кириб қолаёганлар кўп. Инсоннинг тарбияси, шарм-ҳаёсининг бузилишига олиб келадиган таъсирлар ҳам етарлича. Шу тарафлардан хавотирга тушаман.

—       Демак, интернет масаласида чекловингиз бор?

—       Фарзандларим ҳали кичик. Эсини таниб, компьютер ишлатишни ўрганишни бошласалар, интернетдан фойдаланишга рухсат бераман. Аммо жуда чекланган ҳолатда бўлади. Ҳамиша назорат қилиб тураман.

—       Рафиқангиз-чи, уни ҳам ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини назорат қиласизми?

—       Аёлимдан кўнглим тўқ. Унга ўзимга ишонгандек ишонаман. Қолаверса, у интернет  даврининг одами эмас. Ижтимоий тармоқлар оммалашмасидан илгари эсини таниган. Шунга ҳам бу мавзуда унга назорат шарт эмас.

—       Тасаввур қилинг, агар ўтмишда қолган Сардор Раҳимхонга мактуб йўллаш имкони берилганида, унга нималарни ёзган бўлардингиз?

—       Яхши шеърларни жўнатардим.

—       Бугунгидан ҳам эртароқ танилишингиз учунми?

—       Ҳа-да (кулади). Юборганларимни қўшиқ қиларди. Жиддий айтганда, шеър танлаш масаласида қийналаман. Ёки мен яхши шеърларни тополмаяпман, ёки умуман санъат асари даражасига олиб чиқадиган ижод маҳсули йўқ. Шу боис айтдим бу гапни.

—       Сардор ака, бугунги суҳбат учун ташаккур. Ижодингизда ўзингиз истаган марраларни забт этишни тилаб қоламиз.

—       Раҳмат!  

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 601 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017