Среда, 2017-01-18, 2:11 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2994]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [276]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [69]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1635]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2794]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4629]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [647]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [91]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [837]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [97]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [697]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [188]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 468
Статистика


waplog

Онлайн всего: 144
Гостей: 142
Пользователей: 2
Tuwaslib, BryanWeast
Главная » 2017 » Январь » 14 » “Савобми, азобми, бу...”

8:35 AM
“Савобми, азобми, бу...”
Баъзи инсонлар кимгадир ёрдам бермоқчи бўлиб, бошқа бировга панд бериб қўяди-ю, кейин надомат олови ичида қоврилади. Қилган ишини, оқибатини англаб етганида эса қўлидан ҳеч нарса келмайди. "Юрагимда сақлаганларим...” саҳифасига ана шундай вазиятга тушган аёл қўнғироқ қилди. Исмини сир туришимизни сўраркан, "Менинг айтганларимни албатта ёзинг”, дея қайта-қайта тайинлади...

—  Бу воқеага жуда кўп вақт бўлмади. Олти-етти ой ўтгандир орадан. Мен эса мана ойлар ичида юрагимни ҳовучлаб, пушмонликнинг аччиқ ошини татиб яшаяпман, — деб бошлади аёл сўзларини. — Ота-боболаримиз бежизга "Етти ўлчаб бир кес”, демаган экан. Мен қилаётган ишимни атиги бир марта "ўлчаб” кўрдимми? Йўқ! Ҳовлиқиб қолдим. 

Нуфузли идорада раҳбар лавозимида ишлайман. Кўпчилик ҳурмат қилади, айтганларимни сўзсиз бажариб, "устоз, устоз”, деб юрганлар ҳам йўқ эмас. Ўз ишимдан, обрўимдан сира ҳаволанмаганман. Доим ўйлаб иш қилардим. Мени пушаймонлик ичига отган, сизга сўзлаб бермоқчи бўлган ишимни эса ҳамон ўзим ҳам тушунмайман. Нега бундай қилдим? Мени нима жин урди? 

Эҳтимол, ўз ўрнидан фойдаланиб пора олган, лавозимини суъиистеъмол қилган десангиз янглишасиз. Мен ундан-да, оғирроқ гуноҳ қилдим назаримда. Лекин унгача ҳаммаси яхши эди. Елкамга ҳеч қанақа юк, дилимда бирор хиралик йўқ эди.

Ана шундай кунларнинг бирида ишхонамизга янги ишчи келди. Қирқлардан ошган чиройли аёл. Ўзига тўқ, бадавлат, шунданми, гаплари ҳам анча дадил. Ўз машинасида келади, бирор жойга бормоқчи бўлсам, олиб-бориб келишга шай. 

—  Менга устозлик қилинг, — деганди биринчи бор суҳбатлашганимизда ҳам. — Шу пайтгача жа ёлчитиб ишлаган эмасман. Болаларим кичкина эди. Кейин улар катта бўляпти, яхши кийсин, яхши есин дедим. Охири энди мана ишлашим ҳам зарурлигини англадим. Ахир ёшимиз ҳам бир манзилга қараб кетяпти, нафақа чиқиш керак, унгача ҳамкасб, дугона, қадрдон орттириш керак. Тўғри, кўча-кўйда ҳам дугоналарим бор. Улар ўқимаган, барибир бошқача фикрлайди-да. "Давлат ишида ишлайман”, десам "Шундоқ ҳам пул топаяпсиз-ку, нима қиласиз?”, дея йўлдан қайтармоқчи бўлишди. Ўқиганимга яраша, дунёқараши кенг, билимли одамлар даврасида бўлай дедим. Шукрки, бу ниятим ҳам амалга ошяпти...

—  Мана, ишга олдик сизни, — дегандим ўшанда мен ҳам уни ўзимга яқин олиб. — Бемалол ишлайверинг. Жамоамиз яхши. Ҳамма бир-бирини қадрлайди, қўллаб-қувватлайди.

Ўша-ўша у бизнинг ишхонада. Ҳамкасбимиз, қадрдонимиз. Қисқа вақт ичида у билан опа-сингилдек бўлиб қолдик. Суҳбат жараёнида биз унинг ҳавас қилгулик оиласи борлигини, йигирмадан ошган ўғли, ўн саккиз ёшли қизи борлигини билдик. Энг қизиғи, яхши жойдан қиз топса, ўғлини уйлантириб юборишини ҳам айтди. 

—  Ўзимга ўхшаган, дангалчи, жайдари кишилар бўлса, албатта қуда бўламан, — деди у менга. 

Мен унинг бу гапини унутиб ҳам юбордим. Айнан бу гапни эшитганимдан бир ойларча вақт ўтгач, қариндошларимизнинг тўйига бордим. У ерда она томондан қариндош бўлган бир аёл билан бир дастурхон бошида ўтириб қолдик. Аёл менга ҳасрат қилди:

—  Ёлғизгина қизим бор, биласиз. Келажагидан жуда қўрқаман. Болаликдан тез-тез ҳушидан кетиб қолади. Жиддий касали йўқ. Қанақадир, миясида қон яхши айланмасмиш. Шунга эмиш... Буни маҳалла-кўй билади. Бир-иккита совчи келганди қайтиб кетди. Қўни-қўшни айтганми...

—  Сиқилманг, бахти очилади, ҳали. Неччига кирди? — сўрадим мен.

—  Йигирмага. Коллежни битирди. Ўқишга ўзим қўймадим. Автобусда ҳуш-пушдан кетиб қолса... Ўзи тенгилар тўй бўлибди. Кўряпман, кўп хаёл сурадиган бўлиб қолган. Ичида ўйласа керак-да!

Мен ўзим тенги бу узоқроқ қариндошимизни нима деб овутишни ҳам, қандай тасалли беришни ҳам билмадим. Лекин жуда-жуда ёрдам бергим келди. Ахир онаман, унинг дилидан кечаётган ҳисларни тушунаман. Менинг жимиб қолганимни кўриб, у яна тилга кирди:

—  Ҳалиги... дўхтирларнинг айтишича, қизим турмушга чиқса, хасталиги ҳам чекинармиш. Бу жудa кўп кузатилган ҳол эмиш...

—  Мияда қон яхши айланмаётган бўлса... Бу...

—  Дўхтирлар билади-ку. Сиз яхши жойда ишлайсиз. Танишларингиз кўп. Бирорта қиз қидириб юрганлар бўлса, қизимни тавсия қилинг, биласиз, одоби, хулқи жойида. 

—  Хўп, — дедим ноилож.

Лекин уйга келганимда ҳам унинг сўзлари қулоғимдан кетмади. Чин дилдан ёрдам бергим келди. Қўлимдан келса, қизининг дардига даво топсам...

Шифокор бўлмасам-да, қизнинг касаллигини даволай олмасам-да, муносиб куёв топиб, бахтини очсам бўлади-ку, деб ўйлаб қолдим. Тағин турмушга чиқса, тузалиб ҳам кетаркан. Бир йўла иккита яхшилик қиларканман...

Миямда тинмай шу фикр айланади. Ишда ҳам шуни ўйлай бошладим. Бир пайт ёнимга ҳалиги янги ходимам кириб келди. Режаларини кўрсатгани келган экан. Бепарволарча дафтарини варақлаганимни кўриб сўради:

—  Тинчликми? Паришонсиз? Бирор муаммо борми?

—  Йўқ, — дедим ўйчан.

—  Сиз нимадир яширяпсиз... — деди у. — Айтинг, қўлимдан келса ёрдам берай...

—  Э-э-э, бир қариндошимиз билан тўйда кўришиб қолгандим. Яхши оила. Битта қизи бор. Ақлли, ҳушли... Ўзларига муносиб куёв чиқмаётган экан. Шунга сиқилиб, дардини айтиб қолганди. Хаёлимдан кетмай қолди.

—  Яхши оилами?

—  Ҳа. Яхши. Узоқроқ кариндошимиз. Ўзига тўқ. Ўғилларини уйлаган. Битта ташвиши шу қизи-да!

—  Қизи неччи ёшда?

—  Йигирмага кираяпти, шекилли... 

—  Менга қаранг, ўша қизнинг сурати йўқми, сизда? 

—  Йўқ.

—  Олиб келиб беринг. Ўғлимга кўрсатай. Ёки қариндошингизга айтинг, телеграмдан сизга ташлаб берсин расмини. Зора, ёшлар бир-бирига ёқиб тўй бошлаб юборсак...

—  Йўғ-е... — дедим бирдан хижолат бўлиб.

—  Менам қиз излаб юрибман-ку! Ўзимга ўхшаган кўнгли очиқ, дангалчи оила излаяпман. Ёшлар бир-бирига ёқса бўлди-да!

Шу билан у ҳол-жонимга қўймади. То интернет орқали қариндошимнинг қизидан сурат олмагунимча тинчлик бермади. Хуллас, ёшлар учрашишди. Бир-бирига ёқди. Бир ой ўтар-ўтмас тўй бошланиб кетди. Қариндошим ҳам, ходимам ҳам ўзида йўқ хурсанд. Тинмай менга миннатдорчик билдиради. Мен ҳам гўё савобли иш қилгандек теримга сиғмасдим. Аммо бу узоққа чўзилмади. Тўйдан икки ойча вақт ўтиб, ҳалиги ходимам қўнғироқ қилди:

—  Устоз, мен бироз кеч қоламан. Шифохонада ушланиб қолдим.

—  Тинчликми? Соғлиғингиз яхшими? 

—  Келинимнинг сал мазаси бўлмади, — деди у. 

—  Тузукми? Шифохонага тушиб қолдими? — дедим юрагим орқага тортиб. Ўша онда нима қилиб қўйганимни англадим. Ахир қиз хаста эди-ку!

То ҳалиги ходимам келгунича юрак ховучлаб ўтирдим. Келганида ҳам кўзига қарай олмадим. Икки кўзим компьютерда тил учида савол бердим:

—  Яхшими, келинингиз?

—  Ҳа, яхши. Янги келиннинг дарди нима бўларди? Уялиб овқат емайди. Тортинади. Шунгами. Ҳушидан кетибди. "Қони камайган бўлса керак”, деди дўхтирлар. Мен ичимда хурсанд бўлдим, "Яхшиликка бўлсин”, деб. Айримларда бошқоронғиликда шундай бўлади-ку!

—  Вой, шунақа эканми? — бир енгил тортдим мен.

—  Ўзимча, яхшиликка йўйдим-да!

Мана, олти ойдан ошдики, ходимим ора-сира келинининг ҳушини йўқотганини, "Яхшиликка бўлиши”ни айтади. Мен эса ерга киргудек бўламан. Оғирлашиб, елкамни гуноҳ босиб, эзиб юбораётгандек бўлади. Қариндошимизнинг айтишича, ходимамнинг оиласи чиндан яхши эмиш. Қизини ўз қизидек авайлармиш, эъзозлармиш...

— Шундай яхши қуда топиб берганингиз учун раҳмат, барака топинг, — дейди қариндошимиз.

Бу гапларни эшитганим сари мен надомат батқоғига ботаман. Касалманд қизни соппа-соғ йигитга раво кўриб гуноҳ қилмадиммикан? Нима бўлганида ҳам қизнинг хаста эканлигини айтишим зарур эди. Шуни ўйлаганим сари дунёга сиғмай кетаман. Бу гапларни қачонгача юрагимда сақлайман, билмайман. Маслаҳат беринг, ўзимни бу азобдан қутқариш учун нима қилай?

КАМИНА ёзиб олди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 34 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017