Яшашда ақлий куч жуда катта рол ўйнайди. Ақлий кучнинг турли хил даражалари бор. Ва айнан улар сизни омадга етаклайди ва бахт билан таъминлайди. Ана шундай ақлий куч бизнинг ҳиссий кучимизга ўз босимини ўтказа олар экан.
Бизнинг ҳиссиётларимиз ақлий сифатларимизни аниқлаб беради. Чунки улар тўғридан-тўғри жисмоний ҳаракатларимизнинг асосидир.
Улар бизнинг баданимизни ҳаракатлантиради ва айнан улар ҳар ишимизнинг маҳсулида муҳим ўринга эга.
Инсон ҳиссиётлари уни руҳлантирувчи кучга эга. Шунинг учун ҳам ҳиссий куч биз учун зарурдир. Ҳаётда турли хил вазиятлар бўлади ва ўз ҳиссиётларини жиловлайдиган инсонлар, турли вазиятларда ўзларини тута билиб, баъзи ҳолатлардан қочадилар.
Улар учун эътибор унча муҳим эмас
Эътиборга муҳтож одамлар, руҳан сиқилган бўлишади. Худди шундай инсонлар бировга керак бўлишни хоҳлашади. Бундайлар аниқ мақсадга эга эмаслар ва ўз қадрларини билмайдилар.
Агар ўз ҳиссиётларингизни аниқ кўрсата олмасангиз, ҳеч ким сизга ишонмай қўяди.
Ўзларини ерга уришга қўймайдилар
Турли хил одамлар бор. Ҳасадгўйлар ва сизни ёмон кўрадиганлар ҳар бир бурчакда бўлиши мумкин. Улар бизни орқага тортишади ва иложи борича пастга етаклашади. Зарбаларга тайёр бўлинг, лекин бу мушкул иш бўлади.
Уларга эътибор берманг, урушманг. Кулсангиз бўлгани, чунки хафалигингиз уларга қувонч олиб келади.
Қизғанчиқ бўлманг
Агарда қизғанчиқ бўлсангиз, ўзингизни қийнаб қўясиз. Ғазаб ҳам қилманг. Агарда гапингиз қочган одам сиздан узр сўраб келса, кечириб билинг.
Агарда у одам сиздан узр сўрамаса, ҳеч нима қилманг. Лекин ичингизда ғазабланиб ҳам юрманг. Чунки ўзингизга зарар қилиб, асабларингизни бузасиз.
Улар ўзлари севган иш билан шуғулланишади
Ақлли одамлар доим ўз севган ишлари билан шуғулланишади. Улар бировларнинг ишини ёки режаларини барбод этишни, ёки ўзгаларга ҳалақит беришни ўйлашмайди. Уларнинг бахтлари ўз севган касбларидадир.
Улар ҳеч қачон ўзларига ишонишдан тўхташмайди
Ўзини севган одамлар ўзларини яхши тушунишади. Ўзларига ишончлари баланд ва ғурурли бўлишади. Асосийси, ўзига ҳаддан зиёд баҳо бермасликдир.
Ахмоқона ишлар қилишмайди
Ўз фойдаларини деб одамларга зарар етказиш, бу фақат ақли заифларнинг ишидир. Шундай қилингки, сиздан ҳеч ким озор кўрмасин.
Ҳаётига бегона кириб келишидан олдин яхшилаб ўрганишади
Ҳиссиёти кучли одамларнинг ўзлари ҳам кучлидирлар. Чунки улар ўзларини қийналишларини хоҳлашмайди ва ҳаётига криб келган инсонни яхшилаб ўрганишади.
Дунёдаги кўпчилик одамлар ўз дунёларига кўмилганлар. Келажаги йўқ муносабатларга ҳаётингизни бузишга йўл қўйманг.
Улар севишдан қўрқишмайди
Агар севишдан қўрқсангиз, демак ўзингизга унча ишончингиз йўқ. Сиз давомий муносабатларга ўзингизни тайёр эмас деб ҳисоблайсиз, лекин қачонгача? Сиз яна азоб чекишни истамайсиз, чунки қийналиш жуда оғир.
Севиб қолишдан қўрманг, фақат ўзингизга ишонинг. Агарда нимадир айтганингиздек бўлмаса, ҳечқиси йўқ, бўлиб туради. Асаосийси ёқтирганингиз билан бирга бўлишдир.
Улар ёлғон ваьдалар беришмайди
Кунингизнинг асосий қисми бу тириклигингизни ҳар куни сезиб уйғонишдир. Ҳаётда ҳеч нимага кафолат бериб бўлмайди.
Кунингиз хайри ўтсин ва ўзингизга ишонишда давом этинг деб қолувчи, Сизнинг Zamonaviy.comингиз.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|