Вторник, 2017-02-21, 6:16 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3078]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [296]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1682]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2894]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4684]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [650]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [901]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [106]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [711]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [11]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 484
Статистика


waplog

Онлайн всего: 135
Гостей: 135
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Декабрь » 12 » СЕВГИ ҲИКОЯЛАРИ: “КУТГАН КАБИ САҲАРНИ БЕМОР”

11:28 AM
СЕВГИ ҲИКОЯЛАРИ: “КУТГАН КАБИ САҲАРНИ БЕМОР”
Шаҳардаги бир   спорт  залига университетдан, коллеждан йигит ва қизлар воллейбол мусобақасига келдилар. Томошабинлар билан ўйинчилар орасида фақат бир чизиқ тортилган эди. Улар орасидаги масофа жуда яқин бўлиб томошага келган йигит бундай гўзал, дунёдаги энг жозибали қизни жамоада илк бор кўраётганди.

ўнглига ажиб бир илиқлик югурганини ҳис қилди. Қиз ўйинда иштирок этаркан, унинг ёнидан ўтиб кетди. Кўзлари тўқнашган лаҳзада қиз кулимсиради. Йигит ўша йиллари жуда машҳур эди. Қиз уни таниса керак. Ким билсин, балки қиз ҳам уни ёқтириб қолгандир. Балки йигит шундай бўлишини хоҳлагани учун хаёлига шу ўй келгандир?

Унинг жамоасининг жойи ўзгаргач, йигит ҳам ўз ўрнини ўзгартириб қарши томонга ўтди. Учинчи бўлимда эса яна  аввалги жойига қайтди. Қиз бу келиш кетишларни сезди. Яна бир марта жилмайди. Маънодор қараб "тушундим” деган каби жилмайиб қўйди. Йигит бир ҳафта бўйи жозибали бу қизни кузатди. Якшанба куни ўйинга бориш ва ўша гўзал қизни кўриш учун барвақт ўрнидан турди. Йигит қизнинг ҳеч бир ўйинини ўтказиб юбормас, янги  коллеж биноси теварагида, дарс вақтида, мактаб атрофида ўша қизни яна кўриш учун айланиб юрарди. Учрашиб қолганларида енгил, жуда енгил бир жилмайиш билан бош эгиб бир-бирлари билан саломлашишарди. Йигит кун бўйи ўз-ўзига кулиб юрарди.

Бир куни яна худди тасодифан бўлгандай қизнинг қаршисидан чиқди ва жилмайиб саломлашди. Сўнгра орқа кўчага ўтиб чақмоқ каби кўздан ғойиб бўлди, кейинги йўлакда яна рўпарадан  чиқди. Қиз бу сафар олдингидан ҳам ўзгачароқ табассум ҳадя этди. Йигитни кўргани замон оғир-оғир нафас оларди.

Йигит волейбол жамоасининг сардорини  яхши танирди. Улар дўст эдилар, охири бутун жасоратини тўплаб, сардорга  дардини айтди. Қизга ошиқу беқарор бўлиб қолган эди. Қизнинг кўнглида ҳам бунга монеълик йўқдек эди. "Биз бир-биримизга тақдир этилганмиз”, деган ўй йигитнинг хаёлидан кетмасди. Капитан:

— Шу ҳафта охирида чиройли бир концерт бор. Биз у ерга боришга келишгандик, сен ҳам кел. Концертни биргаликда томоша қиламиз, ҳам танишиб оласизлар, — деди.

"Бу бахт” – ўйлади йигит. Концерт кунигача тунлари ухлаёлмай чиқди. Концертдан кейин ҳам ҳеч эсидан чиқаролмади, бу қандай ҳаяжонли дамлар  эди. Концерт бериладиган кинозалнинг эшиги олдида танишдилар. Қўл сиқишдилар. Шундай латофатли қизнинг бежирим қўлларини ҳис қилганини ҳам ҳеч унутмади. Сардор  залга киргач, атай йигит ва унинг наздидаги дунёнинг бу гўзал малаги ёнма-ён ўтиришларига устамонлик билан имкон яратиб бериб, ўзини четга олди. Йигит у билан ёнма-ён ўтирганига ҳеч ишонгиси келмас, унинг тафтини, нафасларини ҳис қилиб турганига ишонолмасди.

Бирозгина олдин танишарканлар, қизнинг қўлларидан тутган эди. Ораларида бир қаричгина масофа бор эди ҳозир. Саҳнада қўшиқ куйланаркан, "бу қўшиқ дунёдаги энг романтик қўшиқ, гўзал қўшиқ”, дея ўйларди йигит. У мана шу латиф қўлларни яна тутмоқни ич-ичидан орзу қиларди. Аммо қўлини узата олмасди. Ҳаммаси яхши кетаётган бир пайтда янглиш бир ҳаракат билан ҳуркак оҳуни чўчитиб юборишдан қўрққан овчидек бу ҳурлиқони ранжитиб қўйишдан қўрқарди. Охири ҳаяжонини босолмади, худди увишиб қолгандай қўлини узатди. Қўлини қизнинг ўриндиғи орқасига қўйди. Қиз ўриндиққа ястанган маҳал бир неча соч толаси йигитнинг қўлларига тегиб кетди. Қалбининг туб-тубида ёшликка хос бўлган бир ҳис барқ урарди, чунки шу лаҳзаларда бу дилбар қизнинг сочлари унинг қўлларига тегиб турарди. Концертдан чиқарканлар, қиз ҳазиллашди:

— Сизни ҳар битта ўйинимизда кўрамиз, деярли командамиз аъзосисиз. Самарқандда ўртоқлик учрашувимиз бор, албатта боринг, кутаман!

Йигит боришга шу заҳотиёқ қарор қилди. Ҳозир чўнтагида у Самарқандга автобусда етиб олиш учун, ҳатто кабоб олиб ейишга етадиган пули бор эди. Тун ярмига борганда у автобусга ўтирди. Тонгга яқин шаҳарга кириб келди. Матч бошлангунга қадар бошқа юмуши бўлмаса ҳам залга кириб тўлиқ томоша қилса бўладиган энг яқин жойга ўтирди.

Жамоалар чиқиб келаркан, томошабинларнинг ҳаяжонли қийқириқлари эшитилди. Аввалига қиз унинг келганини кўрмади, улар иккинчи бўлимда бошқа тарафга ўтдилар. Айланиб ўтаётганларидагина учинчи бўлимда қиз йигитни кўрди. Юзида бироз ҳайрат, бироз бахтиёрлик, бироз ғурур акс этган эди. Бир йигитнинг ўзини деб пойтахтдан бу ерга келганини ҳис қилишнинг ғурури эди бу.

Ўйин тугагач қиз кийимини алмаштиришга, йигит эса гаражга кетди. Бир сўз демадилар, аммо қиз гаплашишни истар, "Кошки, шу ерда қолсайдинг”, дерди ичида. Қизгина неларнидир айтишни истаётганди аслида.

...Бир куни йигит университет ошхонасида газета варақлай туриб, ички саҳифада бир шеърга кўзи тушди. Тўғрироғи, бир шеърдан олинган тўртлик эди. Кўнглига тугиб юрган ва суюклисига айтмоқчи бўлган ҳар бир гапи айнан мана шу тўртликда ёзилганди.

Шу тўрт мисра шеърни оппоқ бир қоғозга ёзди-да, коллежга кетиш учун шошилди. Қиз йўлнинг нариги томонидан кетаётганини кўрди. Ёнига чопиб бориб "Бу сенга” деди қоғозни қўлига тутқазиб ва ўзи кўздан ғойиб бўлди. Қиз Нажиб Фозилнинг қаламига мансуб сатрларни ўқий бошлади:

Кутган каби саҳарни  бемор,

Ё майитни кутгандек лаҳад,

Кўз тиккандек гуноҳга шайтон,

Сени интиқ кутаман фақат...

Эртасига ошиқ йигит таърифга сиғмас ҳаяжонлар ичра коллежнинг ёнида пайдо бўлганди, қиз қаршисидан келарди. Бу сафар ёнида дўстлари йўқ, ёлғиз эди. Яқинлашаркан йигитга имо қилди, йигит кўзларига ишонмасди. Уни чақираётганига ишонолмасди. Албатта, чақирди. Яқинлашаркан юраги уришдан тўхтаб қолаётгандай эди.

— Сизга баъзи нарсаларни айтишни хоҳлардим, — деди қиз. У ҳам ҳаяжонланаётган эди. — Яхшилаб эшитинг, чиройли шеър учун катта раҳмат. Сизга бефарқ эмаслигимни биласиз, аммо менинг бошқа бир  танишим бор. Уни ҳам ёқтираман ва ҳанузгача қай бирингиз кўнглимга кўпроқ ёқишингиз ҳақида бирор қарорга келолмадим. Уни тарк этишим учун ҳам бирон сабаб йўқ.

— Бир вақтлар келиб мен ҳақимда бир қарорга келганингда,  ҳаётингда бошқа кимса бўлмаса мени изла, —  деди-да йигит шарт бурилиб, воллейбол ўйинига кетмасдан, мактаб йўлагига кирмасдан худди уни ҳеч қачон кўрмагандай қизнинг ёнидан ўтиб кетди.

Йиллар ўтгандан сўнгра бу қўшиқлар нурли бир хаёлга айланиб қолишини йигитнинг юраги сезаётганди. Ишққа шундай шараф лозим эди. Кунлар, ҳафталар, ойлар кутди. Турли ҳолатларда – қизга ёзиб берган тўртликдаги каби кутди. Хаста тонгни, қабр маййитни, шайтон гуноҳни кутгани каби кутди. Ҳаяжон ила кутди, эҳтиросли орзулар оғушида кутди. Умид-ла, умидсизлик-ла кутди. Баъзан ўпкаланиб кутди.

Шундай кунларнинг бирида шеърий антологияда ўша шеърнинг давомини ўқиб қолди. Икки тўртликдан иборат шеър. Бу ерда иккинчи тўртлиги ҳам бор эди. У тўртликни бир қоғознинг орқасига диққат билан ёзиб чўнтагига солиб қўйди. Кутиш давом этарди, давомий эди. Мактаблар ёпилди, очилди. Ойлар…ойлар ўтаверди. Бир куни йигит қизни тўсатдан қаршисида кўрди.

— Неча кунки сизни излайман, — деди.  — Қачондан бери сизни излайман. Ҳаётимда ортиқ ҳеч ким йўқ!.

— Ие, — деди йигит. "Ие, ие” дерди фақат. Юраги ҳаяжондан ўлдирадиган даражада тепарди. Ойларки ортиқ яшолмайдиган даражада кутгани энди келиб турганидан оғзидан фақат шу сас чиқарди: "Ие..”.

Бир неча сониялар ичида худди чақмоқ чаққандек йигитнинг ранги ўзгарди, қўллари титраб чўнтагидан кўпдан бери ётгани учун эскириб кетган қоғозни олиб қизга узатди.

— Сизга  бир пайтлар шеърнинг биринчи тўртлигини берган эдим, — деди. — Бу эса унинг охири.

Сўнгра кетди, орқасига қайрилиб қарамади. Қиз иккинчи тўртликни очиб ўқиди Келишингни истамай қўйдим,

Сени топдим сен-да йўқ жойдан.

Мен фироқни иқболга йўйдим,

Келганингдан энди не фойда?

...Орадан йиллар ўтди. Йигит бугунгача тушунолмайди. Унинг севгисини  ўлдирган не эди? Чексиз ва умидсиз интизорлик дамлари эмасмиди?!

Ёки кута-кута хаёлида бир суюклисини яратган эдики, ҳаётдаги ҳеч бир гўзал бу хаёлий севгига мос келмасди. Унинг севиклиси ўзи билан эди. Хаёлидагини ҳаётдан топиш учунми, ҳаётидаги севгини ўчирди. Ёки…ёки бир романтик шеър ниҳоясига етганмиди?

Бир имо-ишора орқасидан, бахт масканидан фақат юриб ўтди, ажабо ?!

Йигит бу саволларнинг жавобини ҳанузгача билмасди.  

Дилбар РАЖАБОВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://www.darakchi.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 611 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017