Среда, 2016-12-07, 10:15 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 215
Гостей: 215
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Сентябрь » 25 » Шаҳрисабздан чиққан ҳинд шоири

10:47 AM
Шаҳрисабздан чиққан ҳинд шоири
Адабиёт тарихида йирик беш достондан иборат "Хамса” ёзиш насиб этган тўрт шоирдан бири, ҳинд-форс адабиётининг буюк вакили Хусрав Деҳлавийдир. 
Асли исми Яминиддин Абул Ҳасан бўлган бу зот мелодий 1253 йилда Ҳиндистоннинг Ганг дарёси бўйидаги Патёли шаҳрида туғилган. Унинг отаси Амир Сайфуддин Маҳмуд асли Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз)дан бўлиб, мўғуллар истилосидан оиласини асраш учун Ҳиндистонга бориб қолган эди, онаси Давлатнозхоним эса ҳинд қизи эди. 

Тўрт сўздан бир шеър
Амир Сайфуддин Маҳмуд мўғулларга қарши жанглардан бирида ҳалок бўлгач, саккиз ёшида отасиз қолган Хусрав буваси Имодулмулк қўлида тарбия топади ва ўз даврининг билимдон кишиси, забардаст шоир бўлиб етишади.

Ҳикоя қилишларича Деҳли ҳукмдори бир кун машҳур шоирларни ўз ҳузурига чорлайди. Шунда бўлажак шоирнинг  устози Садъиддин Муҳаммад бу йиғинга ёш Хусравни ҳам бошлаб  боради ва йиғилганларга унинг  фавқулодда истеъдоди ҳақида гапиради. Шунда бу ерда ҳозир бўлган Хожа Изаддин  деган машҳур шоир ёш Хусравни синаб кўриш учун унга "мўй, уруғ, ўқ, қовун” деган тўрт сўз иштирок этган шеър тузишни сўрайди. Хусрав бу сўзлардан:

          Икки зулфин ҳар мўйида бу хуш санам,
          Юзлаб анбар уруғини қилмишдир зам.
          Ўқдай тўғри дея билма дилин чунки 
          Қовун каби унинг тиши ичида жам,

деган тўртлик тўқиб йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлади.

Яминиддин Хусрав Деҳлавий вояга етгач, ўша давр Деҳли ҳукмдорларининг саройида хизмат қилади, шу билан биргаликда юксак маҳорат билан бадиий асарлар – ғазаллар, қасидалар, туюқлар, рубоийлар ва бошқа жанрлардаги асарларини яратади. 

"Назм ўрмонининг арслони”
У ўз асарларида инсон қалбининг энг теран торлари – эзгу орзу-умид ва ҳисларини нозик рамзу ишоралар билан баён этади, унинг шеърлари ажойиб образлар, ўхшатишларга бой эди. 

Алишер Навоий Хусрав Деҳлавий ижодига юксак баҳо бериб, уни  "ҳинд сеҳргари” – "назм бешасининг ғазанфари, дарду ишқ оташкадасининг самандари ва завқу ҳол водисининг покрави” деб атайди. 

Хусрав Деҳлавий бир неча шеърий девонлар, эпик асарлар билан бир қаторда беш шеърий достон  –  "Матлаъул анвар”, "Ширин ва Хусрав”, "Мажнун ва Лайли”, "Ойнаи Искандарий” ва "Ҳашт беҳишт”дан иборат бўлган буюк "Хамса”сини яратади. Шу билан бирликда шоир мусиқа соҳасининг  ҳам етук санъаткори ҳисобланган.

"Энг бахтли одам шу...”
Ижодкор ўз келиб чиқиши борасида  фахр билан: "Туркийи Ҳиндустонам, ҳиндавий гўям чу об” ("Мен Ҳиндистон туркийлариданман, аммо ҳинд тилини сувдай биламан”), деб ёзган эди.

Шоир бадиий ижоднинг инсоний масъулиятини баланд тутар эди. У ўз ҳикматларидан бирида:

          Сўзларингда бўлса фикру ўй ёниқ,
          Бўлсин ҳар сўзингда бир нуқта аниқ,

деб таъкидлаган эди. Яна бир байтида эса:

          Завқу шавққа тўла ярим бет қоғоз, 
          Шавқсиз юз китобдан аъло, сарафроз,

деб ёзади ва бадиий асарнинг инсонга албатта завқ бериши шартлигини айтади.

Хусрав Деҳлавийнинг кўп шеърлари халқ орасида қўшиқ бўлиб кетган эди. Ҳиндистоннинг буюк жамоат арбоби Жавоҳарлал Неру шоирнинг қўшиқлари ҳақида: "Унинг қўшиқларини  ҳозир ҳам тез-тез куйлаб турадилар. Мен олти юз йил илгари ёзилган ва шу кунгача ҳаммабоп бўлиб, халқнинг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган бундан бошқа қўшиқларни билмайман”, деб ёзган эди.

Шоир ўз ҳикматларидан бирида:

      Ҳаётда қолдирса ким абадий ном, 
      Энг бахтли одам шу, хулласи калом,

деб ёзган эди. Ўзбек  ва ҳинд халқларининг бу буюк фарзанди ўз ижоди билан ҳаётда ўз номини абадий қолдириб кетди.

Мухтор Худойқулов

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) | Просмотров: 53 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016