Қуйида улар ҳақида маълумот берилади
Инсон ҳаётда ҳеч бўлмаса бир маротаба йўл-транспорт ҳодисасининг иштирокчисига айланади. Бу ҳодиса машҳурлик ёки оддийлик танламайди. Шоу-бизнес оламининг айрим вакиллари ҳам шундай ҳодисанинг иштирокчисига айланган ва омон қолган.
Актриса Хосият Ҳусанова
Ўзбек кино санъатида ўз ўрнига эга бўлган актриса Хосият Ҳусанова 2008 йилда жиддий автоҳалокатга учраган. Хосият Ҳусановани шифохонага олиб боришганида унинг юзи таниб бўлмас даражага келгани ва ҳаттоки ўшанда яқинлари ҳам уни таний олмаганини айтган. Шифокорлар актрисага кучли мия чайқалиши ва умуртқа поғонасининг жиддий шикастланиши ташхисини қўйган. Автоҳалокатдан сўнг актрисанинг ахотираси ва эшитиш қобилияти анча ёмонлашган.
Хонанда ва актёр Жаҳонгир Фозилжонов
«Божалар» гуруҳи 2009 йилда оғир жудоликка дуч келган. Ўша йилнинг 28 июнь санасида «Божалар» гуруҳи вакиллари Термиздаги концерт дастуридан қайтаётган пайтда ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши сабабли аянчли йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Рулда бўлган гуруҳ аъзоси Мўмин Орипов воқеа жойида вафот этган. Гуруҳнинг яна бир аъзоси Жаҳонгир Позилжонов эса оғир аҳволда касалхонада ётқизилган ва бир неча кун давомида комада бўлган. Унинг оёғи синган ва шунинг учун у анча вақтгача оқсоқланиб юрган.
Хонанда Собиржон Мўминов
Ҳозир Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган хонанда Собиржон Мўминов 2010 йилда йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Тўй хизматидан қайтаётган хонанданинг ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва бунинг оқибатида машина тўсиққа бориб урилган. Оқибатда хонанданинг юзи шилинган ва қўли синган. Шунинг учун Собиржон Мўминов бир муддат оммага кўриниш бермади.
Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова
Таниқли актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова кўп йиллардан буён автомобиль бошқаради. У кўп маротаба шошқалоқлиги туфайли тезликни оширган ва шунинг учун огоҳлантириш олган. Шаҳзода Муҳаммедова бундан 8 йил аввал жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Ўшанда у тунги соат 03:00 да суратга олиш майдончасидан қайтаётган бўлган. Ўша пайтдаги актрисанинг автомобили таниб бўлмас даражага келганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълум қилинганди. Актриса эса енгил жароҳат билан шифохонага ётқизилган ва бироз муддатдан сўнг тузалиб кетган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аҳрор Усмонов
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аҳрор Усмонов 2016 йилнинг 22 июнь куни яқинлари билан тоғга дам олиш учун чиқиб кетаётганда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Машина хонанда Алижон Исоқовга тегишли бўлган, аммо рулда Аҳрор Усмоновнинг аёли бўлган. Тажрибасиз ҳайдовчи сабаб машина йўл четидаги бетонга урилган. Машинадагиларнинг бари жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Шифокорлар хонандага тос суягининг синиши ташҳисини қўйишган. Шунинг учун хонанда уч ой жиддий тартибда даволаниб, ўрнидан қўзғалмаган. Бир йилгача эса юришга қийналган.
Aктриса ва стилист Сўғдиёна Азимова
Машҳур актриса ва стилист Сўғдиёна Азимова 2019 йил 18 ноябрь куни мудҳиш йўл-транспорт ҳосисасига учраган. Бу ҳолатга унинг ортидан катта тезликда келаётган Ласетти русумидаги машинанинг урилиши сабаб бўлган. Актрисанинг бир йил аввал харид қилган Лада русумли машинаси таниб бўлмас даражага келган. Гарчи актриса жиддий жароҳат олмаган бўлсада, узоқ вақт кучли руҳий зўриқиш таъсирида бўлганини кўп бор таъкидлаган. Актриса машина ичида соғ-омон чиқишига ҳеч ким ишонмаганлигини айтади.
Қизиқчи Аваз Охун
Қизиқчи Аваз Охун автоҳалокат содир бўлган кунни ёдга олишни ҳам истамайди. Чунки у янги, навбатда туриб олган машинасидан ҳам кўра орқа ўриндиқда ўтирган қизининг аҳволидан ташвишланган. У машинасини водийдаги яқинларига кўрсатиб, суюнчи олиш мақсадида оилавий сафарга отланган. Уч кун аввал автосалондан чиққан машинада Тошкентга қайтаётганида Қўқон—Тошкент трассасида мудҳиш воқеа содир бўлган. Бунга Аваз Охуннинг рулда ухлаб қолиши сабаб бўлган. Ушбу йўл-траспорт ҳодисасида ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|