– 90-йилларда, илмли ва зиёли бўлиш кадрланмай колган пайтда кўпчилик одамларни қўлига бадиий китоб олишга мажбур қилган асар;
– лекин барибир кўпчилик бадиий адабиёт ўқишни «Шайтанат» билан бошлаб, шу билан тугатиб қуя қолишди;
– уғил фарзандга Асадбек исмини қўйиш урфга кирди;
– якин одамлар орасида ўзаро бир-бирига ҳазиломуз «Кесак», «Чувринди», «Ҳофиз», «Ҳосилбойвачча» лақаблари билан чақириш бошланди;
– мафия билан бир даврада ўтириб, бир даврда яшаганлик ҳиссини берди;
– мафия ва уғриларга нисбатан симпатия пайдо булди, «яхши» уғрилар ва «жуда ёмон» уғрилар борлиги тахмин килинди;
– ўта мунгли «Шайтанат» кушиги тўйлардаги (!!!) энг талабгор кўшиққа айланди;
– каҳрамонларга қараб жамиятимиздан прототипларни топгандай булдик (исмини ёзишим шарт эмас );
– оддий масжид домласи (имоми) қаердан машина ва ҳаж учун пул топганига кизикиш бошланди;
– Анварнинг «Бошгинамга ағанаган катта тоғлар, алвидо!..» шеъри Фейсбукдаги энг куп «цитируемый» шеърлар сирасига киради;
– Ёдгор Саъдиевнинг «хув, менга кара!» деб гапирганидаги нигоҳини кучиришга ҳаракат кила бошлашди.