Суббота, 2017-09-23, 11:29 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3635]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [367]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1874]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3210]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4876]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1295]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [836]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [247]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 557
Статистика


waplog

Онлайн всего: 73
Гостей: 73
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Сентябрь » 15 » ШАРОИТИНГИЗ ЙЎҚМИ ЁКИ ШИОРИНГИЗ?

10:21 AM
ШАРОИТИНГИЗ ЙЎҚМИ ЁКИ ШИОРИНГИЗ?
Аксарият машҳур кишилар ҳаётини кузатсангиз, улар маълум бир ҳикматли гапни ўзларига шиор қилиб, бутун умри давомида унга амал қилиб ўтганликларининг гувоҳи бўласиз. Балки бу шиорлар уларнинг машҳур бўлиб етишишлари учун туртки бўлгандир...
Машҳурликка интилиш бугун замон талаби даражасига етиб бораётгани сир эмас. Кимдир ўз молу-давлати ортидан, яна кимдир истеъдоди билан танилишга ҳаракат қилади. Бунда албатта оммавий ахборот воситалари ҳам кўмакчига айланган. (Жуда бўлмаса, уяли телефонлар ёки интернет сайтлари ҳам бир кунда машҳур бўлишингизга шароит яратиши бор гап)

Келинг, биргаликда инсонни машҳурликка, мақсадга етакловчи бошқа омил ҳақида сўз юритсак. Яъни шиор! Дарҳақиқат, инсон ўзига нисбатан турли вазиятларга қараб, "Қатъиятли бўлишим керак”, "Иродам суст”, "Сабр қилишим керак” каби ундовларни кўп ишлатади, аммо уларнинг орасига "Ўз шиорим бўлиши керак экан”, "Шиорсиз яшаш қийин”, "Шиоримга амал қилишим лозим” деган сўзларни деярли эшитмайсиз.

"Шиорни ҳам ўзимизга ўхшаган кишилар ўйлаб топган, шароит бўлмаса, шиор билан нимага ҳам эришардим?” дейишга шошилманг. Ҳақиқий истеъдодни шароит эмас, тинимсиз меҳнат юксалтиради. Тўғри, бу осон кечмаслиги мумкин, лекин бир кун келиб, "Шароитим бўлмагани учун ҳаракат қилмадим”, деган армондан кўра, "Ўз йўлимдан қайтмай меҳнат қилдим” деган хотира ширинроқ эмасми? Олим Менделеевнинг истеъдод аҳли ҳақидаги шиорига бир эътибор қилинг: "Жон фидо қилиб ишламаса, на истеъдодлар, на даҳолар юзага чиқади".

Атрофингизга бир қаранг, шароити бор, аммо истеъдоди йўқ киши ўзини ҳар куйга солмасин, бир кун келиб, ўзида йўқ нарсани кашф этолмаслигини тан олади. Аммо ҳақиқий истеъдод ҳаракатга келса-чи? Бетховен айтганидек: "Истеъдодли ва меҳнатга муҳаббатли одамнинг йўлини ҳеч нарса тўсолмайди".

Аслида қобилиятсиз инсоннинг ўзи бўлмайди, ўз қобилиятини кашф эта олмайдиган инсонларгина бўлади, холос. Балки истеъдодимизни юзага чиқариш учун аввал ўз "мен”имизни тарбиялаб олишимиз зарурдир. Шу ўринда Суқротнинг сўзларини ёдга олайлик: "Ўз даражасига етолмаслик — жоҳилликдан ўзга нарса эмас. Ўз даражасидан ошмоқлик эса доноликнинг ўзгинасидир”

"Ҳеч ишим юришмаяпти...”

Кишилик жамияти пайдо бўлибдики, инсон тараққиётга интилади. Нимадир яратади, ниманидир кашф қилади. Дунё олимлари,психологлари инсон ўзига керакли бўлган ҳар қандай эҳтиёжни тортиб олиш кучига эга, дейди. Яъни тинимсиз орзу истак, ишончли шиор устига қурилган қатъий режа ҳар қандай эҳтиёжнинг амалга ошишига туртки бўларкан. Бу ҳақида боплаб кўрсатувлар ҳам тайёрлаб, турли телеканаллар орқали намойиш этишяпти.

Келинг, шу ўринда уларнинг фикрини мулоҳаза қилсак, аслида ўша дунё психолог олимлари замонга мослаштириб айтаётган фикрларнинг илдизи улуғ бобокалонларимизнинг китобларида яққол айтиб ўтилганига шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. Шундай экан, нега энди "дунё психологлари ундай деган, дунё олимлари бундай деган”, деб айтишимиз керак. Яхшиси, боболаримиз бисотидан фойдаланайлик.

Инсон ўзи истаган нарсаларни тортиш кучига эга бўлиши мумкин, лекин динимиз арконларига мувофиқ улуғ аждодларимизнинг фикрича, бундай даражаларга руҳ поклиги билан эришилса, нур устига аъло нур бўларкан. Руҳ поклиги кайфиятга таъсир этиб, сиздаги кайфият ўзгаларга ҳам илиқлик бағишлаши турган гап. Бир эътибор қилинг-чи, ҳар бир ўтаётган кунингизнинг бир-биридан фарқли жиҳатлари нимада? Баъзан бугунги куним яхши ўтди, десак, баъзан ҳеч ишим юришмади, деб нолиб қоламиз. Аслида ишимиз юришиши учун кичик, аммо муҳим омилларни эсдан чиқарамиз ёки эринчоқлик қилган бўламиз, яъни эрта тонгдан уйғониб, яхши ниятлар билан ишни бошлашни. Халқимизда "Эрта турганнинг ризқини Худо етказади” деган гап бор.

Демак, тонг барокотидан баҳраманд бўлишга қанчалик уринсак, келажагимиз учун насиба олаётган бўламиз. Шу ўринда ризқ ва омадни келтирадиган жиҳатларга ширин сўзли бўлиш, очиқ чеҳралик, инсонларга ним табассум билан боқиш, хонадонни покиза сақлаш, идиш товоқларни ўз вақтида ювиш, ҳаттоки чиройли ҳусни хат билан ёзиш каби амаллар ҳам кирар экан. Шунингдек, ризқ-насибани энг кўп жалб қилувчи амал, бу тонгги ибодат ҳамдир.Айнан мана шу амаллар юқорида айтилганидек, руҳ поклиги учун қўшиладиган ҳиссалардан саналади.

Хўш, биз ҳар кунимизда ушбу амалларнинг қайси бирига улгура олаяпмиз?

Яхшиси, бу саволни кўзгуга қараб, ўзимизга бера қолайлик шунда бизнинг эътиборсизлик ва дангасаликдан ишимиз юришмаётганини, истеъдодимиз юзага чиқмаётганини аввал бошқалар эмас, ўзимиз англаб оламиз. Истаган нарсамизни ўзимизга жалб қилиш ҳақида-ку ўйламай қўя қолайлик.

Тўғри, бугунги дунё олимлар инсон ўз истагини ўзига тортиб олиш каби жиҳатларга биз келтирган ахлоқий ва диний амалларни санаб ўтмагандир, акс ҳолда уларнинг олимлиги бобокалонларимизнинг китобларидан кўчирма фикрлар эканини бутун дунё англаб олади. Шусиз ҳам аждодлари заковатли юрт фарзандлари сифатида Европа олимларининг мулоҳазалари илдизини биз англаб бораяпмиз.

Дарҳақиқат, буюк аллома Ибн Синоайтганидек, "Яшашдан мурод — эзгулик” шиори остида фаолият юритиш, ижод қилиш, фан уфқларига интилиш олимнинг маънавий бурчидир”. Балки илмий салоҳият томондан олим эмасдирсиз, аммо сиз ўз устингиздан олим эканлигингизни унутманг. Ўзини кашф этган ва ўз "мени”ни била олган инсонни керак бўлса, илм олимидан ҳам юксакроққа лойиқ деб билишади, бу ҳақиқат. Йўқса, халқимиз орасида "Олим бўлма, одам бўл” каби ибратли сўзлар бугунга қадар етиб келмаган бўларди.

Шу ўринда, улуғ бобомиз Амир Темур давлат раҳбари сифатида "Куч-адолатдадир" деган юксак мақсадли шиори билан эришган ютуқларига эътибор қилинг.

Дарҳақиқат, маълум бўладики, етукликка интилишда шиор инсоннинг келажак дастурил-амалидир. Сиз ҳам ўз шиорингиз учун қандай эзгу сўзларни бириктиришга ва шу сўзлар ортидан салоҳиятингизни намойиш этишга қодир эканлигингизни англаб, ўзингизни англатгувчи ва келажакка туртки бўлгувчи шиорни танланг ва руҳингизни поклаш йўлидаги кўплаб жиҳатларга эътиборли бўлинг. Шундагина ўзингизга тортишингиз керак бўлган ишларга куч сарфласангиз, барчасига ҳаминқадар эришасиз. 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 21 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017