Айни баҳор чоғида янги ва сархил масаллиқлардан тайёрланган салатлар витаминларга ташна организм учун жуда фойдалидир. Қолаверса, уларни тайёрлаш жуда осон!
Керакли масаллиқлар: ярим пиёла қирғичдан ўтказилган бодринг, 1 стакан қатиқ, ярим стакан қайнатилган сув (совитилгани), 1 бўлак саримсоқ, 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва таъбга кўра туз.
Тайёрланиши: аввал қатиқ билан сувни аралаштириб, сўнг бодринг, майда тўғралган саримсоқ ва тузни соламиз. Аралаштириб, ўсимлик ёғи қўшамиз. Салат тайёр!
Худди шу салатга майда тўғралган кўк пиёз ҳам қўшиш мумкин.
* * *
Керакли масаллиқлар: 300 граммдан редиска ва бодринг, 50 грамм майонез, туз, укроп, петрушка (таъбга кўра).
Тайёрланиши: редискани яхшилаб ювиб, тўғралади, сўнг бодринг ҳам. Унга майонез ёки ўсимлик ёғи қўшилади. Таъбга кўра кўкат қўшгач, аралаштирилади.
* * *
Керакли масаллиқлар (3-4 порцияга): 3 та қайнатилган тухум, майдаланган 200 грамм (ярим банка) консерваланган жўхори, тўғралган яримта бодринг, майда тўғралган 4-5 дона кўк пиёз ва петрушка, 2 ош қошиқ майонез.
Тайёрланиши: барча масаллиқлар аралаштирилади ва майонез қўшилади.
* * *
Керакли масаллиқлар (4 порция): 1 донадан булғор қалампири, помидор ва бодринг, 2-3 дона саримсоқ бўлаги, майонез ёки ёғсиз творог, таъбга кўра туз ва кўкатлар.
Тайёрланиши: булғор қалампирини уруғларидан тозалаб, майдалаб тўғранг, помидор ва бодрингни ҳам. Уларни аралаштиринг. Шундан кейин майда тўғралган кўкат, саримсоқ, майонез ва тузни ҳам аралаштиринг.
* * *
Керакли масаллиқлар: 200 грамм янги терилган исмалоқ, 2-3 дона бодринг, 1-2 дона помидор, 2 дона қайнатиб пиширилган тухум, 1 пиёла қаймоқ, 1 боғ кўк пиёз, укроп, кашнич, таъбга кўра туз.
Тайёрланиши: исмалоқ майдалаб тўғралади, бодринг, помидор, кўк пиёз, укроп, кашнич, тухум тўғраб қўшилади. Туз, қаймоқ солиб, аралаштирилади.
* * *
Керакли маҳсулотлар: 4 дона помидор, 2 та пишган тухум, 4 ош қошиқ консерваланган кўк нўхат, 1 дона пиёз, 4-5 қошиқ майонез, 1-2 дона саримсоқ бўлаклари, қизил гармдори кукуни, туз, мурч.
Тайёрланиши: помидор ва тухум лаппак, пиёз ярим айлана шаклида, саримсоқ бўлаклари майда тўғралади. Барча масаллиқлар, шунингдек, консерваланган кўк нўхат, туз, мурч, қизил гармдори кукуни, майонез аралаштирилади. Салат кўкатлар билан безатилган ҳолда дастурхонга тортилади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://shifo.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|