Озғингина Наталья яқин-яқинларда ҳам Ижевскда оддий ҳаёт тарзини кечирарди. Ҳозир эса Нигериядаги олий табақа вакилларидан бирининг рафиқаси. Айтишларича, унга Нигерияда Йиса хоним деб исм қўйишибди. Турмуш ўртоғи Жейкоб билан Ижевскда танишган. Университетда бирга ўқишган экан. Тўртинчи курсда улар орасида муҳаббат пайдо бўлибди. Ўғли рус қизи билан ишқий саргузаштлар бошлаганидан хабар топган она Нигериядан Ижевскга етиб келган ва Натальяни ўз кўзи билан кўргач, бир саволни ўртага ташлаган: «Мен тушунмадим. Ҳалиям турмуш қурмадингларми?..»
Онанинг гапидан тўлқинланиб кетган Жейкоб ўша куниёқ Наталья билан никоҳдан ўтибди. Ёш оила Нигерияда яшашни маъқул кўрди. Чунки Жейкобнинг ҳар жиҳатдан имкониятлари ватанида кўпроқни ташкил этаркан. Ўша ёққа боргандан кейингина Наталья аслида кимга турмушга чиққанини англаб етди. Илгари Жейкоб бу ҳақда умуман оғиз очмаган экан. Маълум бўлдики, Жейкобнинг отаси Нигерия доҳийсининг бош маслаҳатчиси ҳисобланган. Онаси эса қироллик оиласига мансуб экан. Демак, Жейкоб шаҳзода бўлган. Бундай кутилмаган янгиликларни эшитгач, Наталья ўшанда сал қурса бахтдан ёрилай деди…
Орадан тўққиз ой ўтиб улар ўғилли бўлишди ва исмини Жаго-Макс деб қўйишди. Чақалоқ автомат тарзда Нигерия тахти ворисига айланди.
— Дастлабки пайтларда, — дейди Наталья. — Мен умуман ҳеч нарса қилмасдим. Хизматкорлар овқатимни пиширишарди, кўрпа-ёстиқларимгача тартибга келтиришарди. Нима керак бўлса, муҳайё қилишарди. Аммо бориб-бориб ўзим учун бу ҳолат ғалати туюла бошлади. Одам нима биландир машғул бўлмаса ярашмаскан. Кейинчалик ўзим идиш-товоқ ювадиган, дўконга чиқиб келадиган, ҳатто эримга ҳам ўз қўлларим билан таом пиширадиган бўлдим. Аммо хизматкорларга сир бой бермадим. Айёрлик қилдим. Масалан, идиш ювсам, айтдимки, бу идишлар жуда қиммат туради ва уларни ҳеч кимга ишонмайман…
Асосийси, россиялик бу қиз жуда бахтли ва эрини, фарзандини севади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|